ТАСМАСИМОН (ЛЕНТАСИМОН) ЧУВАЛЧАНГЛАР ( CESTODES)
Тасмасимон чувалчанглар синфи тахминан 3500 турни ўз ичига олади.Тасмасимон чувалчангларнинг барчаси паразитлар бўлиб, цестодозлар деган касалликни чақиради. Одамда асосан вояга етган лентасимон шакли паразитлик қилади (қорамол ва чўчқа солитёри, себар тасмасимон чувалчанг, пакана гижжа ва бошқалар ), баъзи ҳолларда эса, паразит личинка даврида организмда яшаб, оғир касалликларни келтириб чиқаради. Цетодозлар беморнинг иш қобилиятини пасайтиради. Шунинг учун ҳар қандай соҳадаги шифокорга цестодрз билан касалланган беморлар мурожаат қилади. Мана шу туфайли тасмасимон чувалчанглар биологиясини, уларнинг тузилиши, тарқалиши ва юқиш йўлларини , диагностикасини ўрганиш ва олдини олиш катта аҳамиятга эга. Тасмасимон чувалчанглар морфологик жиҳатдан хилма-хил бўлсада, уларнинг тана тузилишида умумийлик кузатилади. Биринчидан, уларнинг ҳаммаси вояга етган даврида облигат эндопаразитлардир, иккинчи-дан, танаси дорзовентрал томонига қараб яссиланган бўлиб, кўриниши тасмасимон бўлади. Узунлиги бир неча мм дан, то бир неча метргача бўлади. Танасининг олдинги қисмида бошчаси- сколекс жойла-шади, сўнг бўйни ва асосий қисмини ҳақиқий тана - стробила эгаллайди. Бошчасида ҳўжайин органига ёпишиш учун хизмат қиладиган сўрғичлари, баъзиларида эса илмоқ
лари бўлади. Сколекс бўлимидан сўнг қисқа ва тор бўғимларга бўлинмаган бўйинчаси жойлашган. Бўйин қисми ривожланаётган бўғимлардан , стробила эса икки хил бўғим: гермафродит ва етилган бўғимардан ташкил топган. Бўйин қисмидан кейинги бўғимлар гермафродит бўлиб, танани орқа қисми-дагилари етилган проглотидлардир. Гермафродит бўғимларининг ҳар бирида эркак ва урғочи жинсга оид бўлган жинсий тизимлар ривожланган бўлиб , бошқа жинсий аъзолар редукцияга учраган. Бачадонда оталанган тухумлар ривожланади. Айрим чувалчангларда бачадон ён шохлар ҳосил қилади, бу ҳолда ривожланган тухумларнинг сони ортиб боради. Паразитларнинг етилган бўғимлари узилиб, бемор ахлати билан ташқаригша чиқиб туради. Айрим чувалчангларда бўғимлар биттадан узилса, бошқаларда бир нечтасибирга узилади ва ташқарига чиқади. Биттадан бўлиб узилган прологтидлар ўзлари ҳаракатланиб ташқарига чиқиши мумкин (қорамол солитери). Проглотидларнинг сони ҳар хил тасмасимон чувалчангларда турлидир. Масалан, сербар тасмасимон чувалчангларда проглотидалар сони 5.000. 000 гача бўлиши мумкин, эхинококда эса 4 тагина холос. Тасмасимон чувал-чангларни танаси бошқа ясси чувалчангларга ўхшаб тери-мушак халтача билан қопланган, ўзига хостузилишга эга, чунки цестодаларда ҳазм тизими ривожланмаган бўлиб, озуқа моддалар бутун танаси билан шимилади. Териси бир қанча ҳазм ферментларини, шужумладан антипротеолитик ферментларини ажратади. Бу фермент паразитнинг хўжайин ичагида ҳазм бўлиб кетишидан сақлайди. Тери остида мушаклар уч қатор бўлиб, айланма, диагонал ва узунасига жойлашади.
Тери мушак халтача ичида ички органлар жойлашган. Органларнинг ва органлар билан тери ораси бўш бўлмай, бу ерда махсус тўқима, яъни барча ясси чувалчангларга хос бўлган тўқима паренхима жойлашади.
Сийдик ажратиш тизими протонефридиал типда бўлиб, паренхимада жой-лашган жуда кўп юлдузсимон ҳужайралардан бошланади. Ҳар битта ҳужай-радан ингичка каналча бошланади. Ташқарига чиқадиган суюқ моддалар мана шундай ҳужайраларда йиғилади. Каналчалар катталашган качалларга қўшилиб, ўз навбатида бу каналлар икки жуфт чиқарув каналига туташади ва танасини икки ёнида жойлашиб, охирги бўғимдан ташқарига очилади.
Нерв системаси бош қисмида жойлашган бир жуфт нерв тугунларидан (ганглиялар) ташкил топтан бўлиб, ундан стробилага ўнта нерв устуни чикади. Булардан бир жуфти энг йирик бўлиб, ҳамма проглоттидлардан ўтиб, стробиланинг икки ёнидаги чиқариш каналларинииг икки четида жойлашади. Нерв устунларидан эса калта ҳар бир органга етиб борадиган майда периферик нервлар бошланади. Узунасига кетган нерв устунлари ҳар бир сегментда кўндаланг чиққан нерв устунлари билан (комиссуралар) туташган. Махсус сезги органлари-цестодаларда ривожланмаган. Айрим нерв ҳужайра-лари тарқоқ ҳолда стробиланинг тери-мушак халтачасида жойлашган бўлиб, фақат бош қисмида, сўрғичларида йиғилган. Жинсий тизими ҳар бир прог-лоттидада бўлиб, гермафродит типда тузилган. Бўйин қисмидаги бўғимларда жинсий органлар ривожланмаган. Бўйиннинг ўсиши билан жинсий тизими ривожланиб боради, олдин эркак жинсий органлари, сўнгра урғочи жинсий органлари пайдо бўлади. Шунингдек гермафродит бўғимлар ҳам ҳосил бўлади. Тананинг стробила қисми гермафродит бўғимлардан бошланиб, етилган бўғимлар билан тугайди. Гермафродит бўғимларда қуйидаги эркак жинсий органлар: ypyғдон, ypyғ йўллари, уруғ отувчи канал, у копулятив халтачага очилади; урғочи жинсий органлар: тухумдон, тухум йўли, бачадон, сариғдон, қин ва оталаниш жойи оотип ривожланган, қиннинг бир учи копулятив халтага очилса, иккинчиси оотипга очилади. Оталанган тухумлар бачадонда ривожланади. кўпчилик цестодоларда бачадоннинг ташқи тешиги йўқ. Шунинг учун бундай чувалчангларда бачадон кучли ривожланади, ҳатто ён шохлар ҳосил қилиб, проглоттиднинг бутун сатҳини эгаллайди. Бошқа жинсий органлар эса редукцияга учрайди. Бундай бўғимларга етилган бўғимлар дейилади. Айрим цестодоларнинг жинсий тешиги бўлиб, етилган тухумлар ташқарига чиқади, тухумлардан олти илмоқли эмбрион - личинка (онкосфера) ривожланади.
Онкосферанинг кейинги ривожланиш даври, яъни финна даври оралиқ хўжайин учун инвазия қобилиятига эга. Финналар тузилишига кўра, бир неча турга бўлинади: 1) Цистицеркоид - финналар ичида энг содда тузилиш га эгадир. Танаси икки қисмдан - уч жуфт эмбрионал илмоқлар билан қуролланган бошқа ва дум ўсимтасидан иборат бўлиб, бошчаси шу ўсимтага буралиб кирган. Бундай финналарнинг тузилиши пакана гижжада учрайди. 2) Табиатда кўпроқ цистецерк тури учрайди. Масалан, одам паразитларидан кенг тарқалган чўчқа ва қорамол солитёрлар финнаси цистицерк типида тузилган. Етилган личинка шарсимон ёки овал шаклида бўлиб, ичида суюқликка тўлган бўшлиқ бўлади. бошчаси шу бўшлиққа қайрилганини, унинг қарши томонида эса личинка илмоқчаларини кўриш мумкин. 3) Ценур - шар шаклида бўлиб, бир неча бошчаларга эга. Ҳар бир бошчадан кейинчалик битта чувалчанг ривожланади. 4) Echinococcus авлодига кирувчи чувалчанглар финнаси эхинококк пуфаги типида тузилган. Одатда эхино-кокк пуфаги анча катта бўлиб, хўжайиннинг ҳисобига ҳосил бўлган бириктирувчи тўқимадан ташкил топган капсула билан ўралган. Пуфак деворининг ички қатлами герминатив қатлам бўлиб, бошчаси чиқарув камералар деб аталувчи, майда чегараланган бўшлўқларни ҳосил қилади. Ҳар битта чиқарув камерасида бир нечта бошчалар бўлади. Герминатив капсула ҳисобига қиз пуфакчалар ҳосил бўлиб , уларда ҳам чиқарув камералар ривожланади. Демак, эхинококк пуфагида жуда кўп миқдорда бошчалар ривожланиб, паразитларнинг асосий хўжайини ичида чувалчанг ҳосил қилади. 5) Плероцеркоид- чўзиқ, қаттиқ тангага эга бўлиб, унинг бош қисмида ёпишадиган эгатчаси бўлади.(Масалан, сербар тасмасимон чувал-чанг финнаси).
Асосий хўжайин одатда паразитнинг оралиқ хўжайини билан озиқлан-ганда касалликни ўзига юқтириб олади. Кўпинча цистодаларнинг асосий ва оралиқ хўжайинлари умуртқали ҳайвонлардир. Баъзи маълумотларга кўра тасмали чувалчанглар киприкли чувалчанглардан келиб чиққан деб тахмин қилинади, чунки уларнинг тана тузилишида бир қанча умумийлик кузати-лади. Ичаксиз турбелляриялар, ҳамда цестодаларда ҳазм системаси ривож-ланмаган бўлади, шу билан бирга паразитлик ҳаёт цестодаларда айрим прогрессив белгиларни ривожланишига олиб келган. Тасмали чувалчанглар-даги бирикиш органлари, жинсий тизимни ўта ривожланиши, танасини проглоттидларга бўлиниши ва бошқалар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |