Балантидиознинг ташхиси: беморлар ахлати текширилиб, балантидиялар-нинг цисталари аниқланади. Цисталар юмалоқ ёки овал шаклида бўлиб, унинг диаметри 50 - 60 мкм гача боради. Цистада битта катта ловиясимои ядро ва битта қисқарувчи вакуола кўринади. Кучли даражада касалланган беморларни ахлатида фаол ҳаракатланадиган вегетатив шаклини кўриш мумкин. Одамда паразитлик қиладиган балантидиялар камдан-кам ҳолда циста ҳосил қилади, шу сабабдан ташхис қўйишда бемор ахлатида ҳаракатчан вегетатив шакллар аниқланади.
КЎП ҲУЖАЙРАЛИ ҲАЙВОНЛАР (METAZOA)
КЎП ҲУЖАЙРАЛИЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИ+ИШИ
Ҳайвонот оламининг фақат битта типигина бир ҳужайрали ҳайвонлардир, қолган-арининг ҳаммаси кўп ҳужайралилар. Бу ҳайвонларнинг ҳужайралари дифференциа-цияланган бўлиб, ҳар хил тўзилишга эга ва турли вазифаларни бажаради. Прогрессив эволюция натижасида кўп ҳужайрали организмлар-нииг бир ҳужайралилардан келиб чиққанлигига шубха қилмаса ҳам бўлади.
Кўп ҳужайралиларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги энг асосий назарияни Э. Геккель, И. И. Мечников таклиф қилганлар. Кўп ҳужайралиларнинг келиб чиқишини тасаввур қилиш учун организмнинг онтогенезини эслатиб ўтиш лозим. Кўп ҳужайрали ҳайвон-ларнинг индивидуал ривожланиши бир ҳужайрали даврдан - оталанган тухум ҳужайрасидан бошланади. Тарихий ривожланишда (филогенезда) ҳам шундай ҳодиса юз берган: энг қадимги ҳайвонлар, содда ҳайвонлар бўлиб, танаси битта ҳужайрадан ташкил топган. Булар бутун ҳайвонот дунёсининг дастлабки аждодлари хисобланади. Онтогенезнинг кейинги босқичларида тухумнинг майдаланиши натижасида бир қаватли эмбрион-бластула ҳосил бўлади. Колония ҳосил қилиб яшайдиган содда ҳайвонларда ҳам худди шундай ҳодиса (масалан, вольвокс колониясида) кузатилади. Булар кўпаядиган битта ҳужайрадан вужудга келади, ушбу ҳужайра қайта-қайта бўлиниб, шарсимон колония ҳосил қилади. Калония ҳосил қилган айрим ҳужайралар - организмлар дифферен-циалланмаган бўлади. Бундай колония бўлиб яшайдиган содда ҳайвонлар филогенез жараёнида бир ҳужайрали организмлар билан кўп ҳужайрали организмлар ўртасида оралиқ шакллар бўлиб хисобланади дейишмумкин.
Онтогенезнинг кейинги босқичи: бир қаватли эмбрион бластуладан икки қаватли эмбрион - гаструла ривожланади. Гаструлани ҳосил бўлиши бир неча йўл билан бориши мумкин. Юқори даражали кўпгина ҳайвонларда гаструляция инвагинация йўли билан юзага келади. Геккельнинг гастрея назариясига мувофиқ колония ҳосил қилиб яшайдиган қадимги содда ҳайвонларнинг филогенезида инвагинацияга ўхшаган жараён бўлиб ўтган ва бунинг натижасида икки қаватли организмлар, ҳозирги замон ковакичаклиларнинг аждодлари келиб чиққан. Кўп ҳужайралиларнинг бу гипотетик аждоди гастрея деб аталади.
И. И. Мечников яратган фагоцителла назариясига мувофиқ икки қаватли организмларнинг ҳосил бўлиши бошқа йўл билан борган. Олим медузалар (ковакичлилар) онтогенезини текширар экан, буларда гаструляция иммиграция (кўчиб ўтиши) йўли билан боришини аниқлади. Колония ҳосил қилиб яшайдиган содда ҳайвонларда шунга ўхшаш ходиса кузатилади. Масалан, вольвокснинг айрим зооидлари колония сиртидан ичига ўтади. Бу ҳол И.И.Мечников назариясининг тўғрилигини кўрсатади. Колония ҳосил қилиб яшаган қадимги содда ҳайвонларда худди шундай ҳодиса бўлиши мумкин. Озуқани қамраб олган юза қават ҳужайраларининг бир қисми бўшлиққа ўтиб ва шу жойда кўпайиб, ўзининг фагоцитар функциясини сақлаб қолган. Хивчинлар билан таъминланган ташқи ҳужайралар эса ҳаракат функциясини бажарган. Ҳужайраларнинг бирламчи дифферен-циацияси мана шундай бошланган. Кўп ҳужайралиларнинг ана шундай гипотетик аждоди фагоцителла деб аталади (И.И. Мечников).
Metazoaлар ичида ғовак танлилар билан ковакичлилар танаси энг содда тузилган бўлиб ҳисобланади. Буларнинг ҳақиқий органлари йўқ, танаси радиал-симметрик бўлиб, икки қават ҳужайралардан ташкил топган, яъни икки қаватли ҳайвонлар гуруҳини ташкил қилади. Заҳарли ҳайвонлар сифатида ковакичлилар тиббиётда аҳамиятга эга бўлган ҳайвонлар қаторига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |