Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet145/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Шахсий профилактикаси: 1) овқат истоъмол қилишдан олдин қўлни яхши-лаб ювиш: 2) хомлигича ейиладиган сабзавот ва бошқа масаллиқларни яхшилаб ювиш; 2) пиширилган овқат ва ичиладиган сувни ёпиқ идишда сақлаш: 4) пашшаларни йўқотиш, чунки улар дизентерия амёбасининг цисталарини механик равишда ташиб юради. Жамоат профилактикаси: 1) бемор ва циста ташувчиларни аниқлаш ва даволаш; 2) жамоа умумий овқатланиш муассасаларида санита­рия ҳолатини ва овқат тайёрлаш техналогиясини назорат қилиб бориш; 3) ахоли ўртасида санитария маорифи ишларини кенг олиб бориш.
Ичак амёбаси (Entamoebacoli). Ичак амёбаси асосан одамнинг йўғон ичагида учрайди, лекин ичак деворида паразитлик қилмайдн. Шунингдек ўзидан протеолигик фермент ажратмайди, ичак деворида яралар ҳосил қилмайди. У осмотик ҳамда бактерия ва замбуруғлар билан фагоцитоз усулида овқатланади. Шу жихатдан зарарсиз ҳисобланади. Ичак амёбасини икки хил шакли маълум: циста ва вегетатив шакли, циста шакли одатда 8 ядроли бўлиши билан дизентерия амёбасидан ажралиб туради. Сув таркибида ичак амёбасини бўлиши уни ифлосланганлигидан далолат беради.
Оғиз амёбаси (Entamoebagingivalis). Бошқа амёбаларга айниқса дизентерия амёбасининг кичик вегетатив шаклига ўхшаш тузилган бўлиб, кариссга учраган тишлар юзасида, тишнинг устидага кирларда учрайди. Танасининг ўлчамн 10 - 30 мкм гача боради. У оғиз бўшлиғидаги бактериялар, лейко-цитлар билан озиқланади.


КИПРИКЛИ ИНФУЗОРИЯЛАР СИНФИ (CILIATA)

Инфузориялар синфига мансуб бир ҳужайралиларнинг танаси майда киприкчалар билан қопланган ва барча турларига ҳос иккита дифференциялашган ядро-микро - ва макронуклеуснинг бўлиши билан фарқланади. Макронуклеус - вегетатив ядро бўлиб, инфузорияларнинг ҳаёт фаолиятини бошқаради. микро-нуклеус-генератив ядро бўлиб, жинсий кўпайиш жараёнларида иштирок этади. Зич пелликуласи борлиги туфайли инфузориялар танаси ўзгармас бир шаклда бўлади. Бундан ташқари инфузорияларда ҳазм жараёнида қатнашадиган бир қатор органиодлар: oғиз - цитостом, ҳалқум - цитофаринкс, ҳазм вакуоласи ва чиқарув тешиги –цито-практ яхши ривожланган. Кераксиз суюқ моддалар қисқарувчи вакуола орқали ташқарига чиқиб кетади. Пелликула остида- ҳимоя ва хужум органоиди - трихоцисталар жойлашган.Инфузориялар жинссиз (бўлиниш - митоз йўли) ва жинсий йўл билан кўпаяди.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish