Спорогония. Бунда чивин ошкозонида эритроцитлар ҳазм бўлади; микро ва макрогаметоцитлар эса етилади. Микрогамета-бўлиниб 4 -8 микрогаметалар ҳосил қилади. Ҳаракатчан микрогаметалар макрогаметлар билан қўшилади ва ҳаракатчан зигота-оокинетани ҳосил қилади.
Оокинета ҳаракатланиб, чивин меъдасининг шиллиқ пардаси остига кириб олади. Бу ҳолатда паразитни ооциста деб аталади. Шулардан спорозоитларни ҳосил бўлиши бошланади. Ооциста ўсиб, ядроси бир неча марта бўлинади, ҳар бир ядро бўлагини цитоплазма ўраб, янги минглаб жуда майда дуксимон спорозо-итлар ҳосил қилади. Демак, ооциста шизогония усули билан кўпаяди. Кейин ооцистанинг пардаси ёрилади, спорозоитлар чивин танасининг бўшлиғига тушиб, барча органларига гемолимфа билан тарқалади. Улар чивиннинг сўлак безида кўплаб тўпланади. Шу пайтдан бошлаб, чивин одамни чақадиган бўлса безгак қўзғатувчиларни ўтказа оладиган бўлиб қолади. Безгак касаллигига ташхис қуйиш учун беморнинг қони олиниб, микроскоп остида текширилади.(Расм)
Расм Plasmodiumvivax
Қон суртмаси
суртмаси 1 – узук даври;
2 – ёш трофозоитлар;
3– вояга етаёган трофозоитлар;
4 – вояга етган трофозоитлар;
5 – етилмаган шизонтлар;
6 – етилган шизонтлар;
7 – макрогаметоцит;
8 - микрогаметоцит
9 – тромбоцит;
10 – моноцит;
11 – нейтрофил;
12 – эозинофил
Расм
Қон суртмаси
1 – узуксимон трофозоид;
2 – 2 ядроли узуксимон
трофозоид;
3 – эритроцит ичида 3 та
узуксимон трофозоид;
4 – деформацияланган
трофозоид;
5 – етилаётган трофозоид;
6 – етилмаган ва 6 –а- етил-
ган трофозоид;
7 – макрогаметоцит;
8 – микрогаметоцит;
9 – ретикулоцит;
10 – тромбоцит; 11 – лимфоцит; 12 – нейтрофил
Кокцидиялар -Coccidia ҳужайра ичи паразити ҳисобланиб, одамнинг ичак эпителия ҳужайраларида яшайди ва ичак функииясини бузилишига олиб келади. Ичак кокцидиози кам учрайдиган касаллик. Биринчн марта одамда кокцидиоз 1860 йилда Kyeilber томонидан топилган. Кокцидиялар ривожланишида жинссиз ва жинсий кўпайиш алмашиниб туради .Жинсий кўпайиши натижасида ооцисталар ҳосил бўлади. Улар ичакка тушгандан сўнг спорозоитлар чиқади ва ичак эпителий ҳужайраларига кириб шизонтларга айланади. Шизонтлар ўсади, катталашади ва кўп марта бўлиниб, мерозоитларни ҳосил қилади. Мерозоитлар ичак кавагига тушиб, янги эпителий ҳужайраларга кириб олади. Шизогония бир неча марта такрорлангандан кейин жинсий ҳужайралар - гамонтлар ҳосил бўлади. Микро ва макрогаметалар бир-бири билан қўшилиб, зигота ҳосил қилади ва улар ооцистага айланиб ташқарига чиқади.Ахлатни текширганда шу ооцисталарни қидириш керак. У овал шаклга эга, уларнинг устида қопқоқчаси бор. Ооциста тиниқ, рангсиз, унинг ўртасида шар шаклига эга бўлган зигота бўлади. Одатда одамга ооцисталар (спороцисталар) ювилмаган сабзавот, мева, ифлосланган қўллар, идишлар орқали юқади.
Кокцидиялар ингичка ичак эпителийсида ривожланиши мобайнида ичак деворини шикастлаб, яралар ҳосил қилиши мумкин. Беморларнинг тана ҳарорати кўтарилади, қоринда оғриқ пайдо бўлади, энтерит ёки энтероколит белгилари кузатилади. Кокцидиозга ташхис қуйиш учун беморларни ахлати текширилиб,ооцисталар топилади.
Касалликнинг табиатда сақланишида ва тарқалишида сурункали шакли ҳам катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари кокцидиознинг тарқалишида уй пашшалари катта роль ўйнайди, чунки уларнинг ичагида тирик кокциядиялар бир қанча вақт сақланиши ва ахлатлари орқали ташқарига чиқиб туриши мумкин. Шундай қилиб, кокцидиознинг кенг тарқалишида паразитларни ноқулай ташқи муҳитга чидамли бўлиши ва пашшаларнинг ичагида анча вақтгача яшаш қобилиятини йўкотмаганлиги катта роль ўйнайди. Мана шу сабабли санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаган шароитларда кокцидиоз тез тарқалиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |