Ичак лямблияси — Lambliaintenstinalis. Лямблия чақирган касаллик лямблиоз дейилади. Лямблиоз ҳамма ерда тарқалган бўлиб, аҳолининг тахминан 10 фоизида паразитларни топиш мумкин. Паразитлар одамнинг ўн икки бармоқ ичагида яшаши билан бирга, айрим маълумотларга қараганда, ўт пуфагида ҳам яшаши мумкин. Аммо сунъий усулда ўстирилган лямблия ўт муҳитида яшамайди.
XX асрнинг 20 йилларида лямблиоз ер юзида деярли барча мамлакатларда кенг тарқалган эди. Кўпчилик шифокорларнинг фикри бўйича лямблиялар одамга ўтиши билан лямблиоз касаллигини чақиради. Улар ичакни, ўт йўлларини жароҳатлайди, деган фикр ҳозир ҳам бор. Лекин айрим олимлар лямблияларни шартли равишдаги патоген деб ҳисоблашади. Чунки паразитлар соғлом одамларда ҳам учраб туради, уларнинг сони ичакда кўпайиб кетгандагина ичак фаолиятини ўзгартиради, шу сабабли моддаларни сурилиши сусаяди, витаминлар алмашинишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Морфологиктузилиши. Лямблия биринчи марта 1859 йилда Д. Ф. Лямбль томонидан тасвирланган. Ҳаёт циклида вегетатив, ҳамда циста кўринишида учрайди. Вегетатив шакли ноксимон бўлиб, узунлиги 12-15 мкм, эни эса 8 - 10 мкм гача бўлади. (расм). Танасининг олдинги томонида диск бўлиб, ичак эпителийсига ёпишиш учун хизмат қилади.
Танасининг ўртасида иккита таянч ипи—аксостиллар ўтади.
Аксостиллар ёрдамида паразитнинг танаси икки симетрик нимталарга бўлинган бўлиб, ҳар қайсисида биттадан ядро бўлади. Аксостилларнинг олдинги қисмида бир неча белефаропластлар бўлиб, улар 3 жуфт хивчинларни энергия билан таъминлайди. Тўртинчи жуфт хивчинлар аксостилларнинг орқа қисмида ётади. Паразитнннг ҳазм органоидлари бўлмайди, шунинг учун осмотик йўл билан озиқланади. Кўпайиш усули жинссиз, узунасига бўлиниш йўли митоз билан амалга ошади. Лямблияларнинг цисталари овал шаклда бўлиб, узунлиги 10—14 мкм гача боради. Икки қават пўстлоғи аниқ кўриниб туради. Етилмаган цисталарда 2 та ядро, етилганларда эса 4 та ядро бўлади.
Лямблияларнинг тараққиёт цикли оддий бўлиб, ҳаёт даври паразитнинг вегетатив ва цистага ўралган шакллари-нинг алмашиниб туришидан иборат.
Вегетатив шакллари одамнинг ўн икки бармоқ ичагида яшайди ва кўпаяди. Экспериментал (тажриба) йўл билан зарарланган ҳайвонларда лямблиялар ингичка ичакнинг юқори қисмларида топилган.Уларнинг баъзилари цистага ўралиб, ташқи муҳитга чиқади ва одамга лямблиоз касаллигини юқтирадиган маиба бўлиб қолади. Лямблиозни юқтирадиган манба касал одам ва паразит ташувчиларидир. Касалликнинг белгилари бошқа ичак касалликларининг белгиларига ўхшаш бўлади. Шунинг учун ҳам лямблиозга ташхис қуйиш-нинг асосий кўрсаткичи паразитларни аниқлашдан иборат бўлиши керак. Лекин бу анча мушкул иш . Ўн икки бармоқ ичак суюқлигида паразитнинг вегетатив шакллари бўлади. Бемор ахлат суртмаларини йод билан бўяб текшириш орқали паразит цисталари борлиги аниқланади. Уларнинг ахлатлари билан лямблия цисталари ташқи муҳитга чиқиб туради ва ҳафталаб тирик қолиши мумкии. Соғлом одамга паразит цисталар билан ифлосланган озик-овкат, ичиладиган сув ёки ифлос куллар орқали юқади. Цисталар ҳазм йўлига тушганидан кейин ўн икки бармоқ ичакда вегетатив шаклга айланади.
Касалликни олдини олиш усуллари: а) хомлигича ейиладиган мева, сабзавот ва бошқа масаллиқларни яхшилаб ювиш; б) сувни қайнатиб ичиш; в)пиши-рилган озиқ-овқат ва ичиладиган сувни ёпиқ идишда сақлаш; г) пашшаларни қириш; л) овқатдан олдин ва хожатдан кейин қўлларни ювиш; е) паразит ташувчиларни, айниқса, озиқ-овқат корхоналарида, болалар боғчаларида ишлайдиганларни ўз вақтида аниқлаб даволаш каби вазифаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |