Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet134/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Копуляцияда (лотинча copulation - бирлаштириш) икки­та индивид бир-бири билан қўшилади, натижада битта орга­низм - зигота ҳосил бўлади ва ривожланади.
Содда ҳайвонларнинг қуйидаги синфларга кирувчи вакилла-ри тиббий ахамиятга эга ҳисобланади:
Саркодалилар – Sarcodina Хивчинлилар - Flagellata
Споралилар – Sporozoa Инфузориялар - Infusoria (Ciliata)
Содда ҳайвонлар орасида паразитизм кўринишлари нисбатан кенг тарқалган. Бу паразит турларининг умумий сони бир неча мингдан ортиқ бўлиб, турли аъзоларни (ичак, тана бўшлиқлари; қон томирлари, жинсий аъзолар) зарарлаши мумкин. Уларнинг кўпчилиги ҳужайра ичида паразитлик қилиб, айрим турлари жуда оғир, хатто ўлимга олиб борадиган касалликларнинг чақиради. Protozoa паразит турлари бир текисда , тарқалмаган. Споралилар бутунлай паразит бўлиб, sarkodinалар орасида фақат баъзи амёбаларгина паразит -ҳолда учрайди. Содда паразитларда ҳаёт босқичининг бориши ва морфологик мослашувчанликнинг ҳар хил бўлиши, турли даражадаги паразитлик кўринишидаги ўзгаришларнинг шаклланиш гуруҳидан бошланиб, паразитлик яшашашда қайтатакрорланиб турган. Эркин яшовчи содда ҳайвонларнинг баъзи бир турларини паразитликка ўтишига сабаб, атроф-муҳитга мукаммал мослашишнинг қийинлиги натижасида юзага келган деб ҳисобланади.


ХИВЧИНЛИЛАР СИНФИ (FLAGELLATA)

Хивчинлилар синфи вакиллари ҳайвонларни ўсимликлар дунёси билан боғлаб турувчи энг қадимги гуруҳдир. Хивчинлиларнинг баъзилари (масалан, эвгленасимонлар ва фитомонадалар) яшил сув ўтларига жуда ҳам ўхшай-дилар. Хивчинлиларга хос бўлган умумий хусусиятлардан бири уларнинг ўзларида битта ёки бир нечта хивчин тутишидир. Хивчинлар ҳаракат органоидлари ҳисобланиб улар базал таначадан ўсиб чиқади. Хивчин ингич-ка ипсимон ёки лентасимон кўринишда бўлиб протаплазмани ўсимтаси ҳисобланади. Электрон микроскопда текширилганда хивчинлар мураккаб тузилишга эга эканлиги аниқланган, кўндаланг кесимида хивчин қобиқ билан ўралган бу қобиқ протаплазманинг қобиғнинг давомидир. Хивчин матрикс- идаги 9 жуфт периферик ва 1 жуфт марказий фибриллалар бўлиб, улар цито-плазмадаги базал танача билан тугайди. Хивчинлилар танаси пелликула билан қопланган ва ҳар бир турга хос бўлган доимий шаклга эга. Озиқланиш ва ассимляция усуллари хилма-хил бўлиб, айрим турларида ассимляция миксотроф, бошқаларида эса гетеротрофдир. Кўпайиши жинссиз (митоз бўлиниш) ва бўлиниш йўли билан юзага чиқади.


Хивчинлилар синфига 300 тадан ортиқ тур киради. Уларнинг кўпчилигига денгиз ва чучук сувларда, айримлари нам тупроқда яшайди. Баъзи турлари паразитлик қилиб яшашга мослашган.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish