Хивчинлилар-одам паразитлари.
Трипаносомалар авлоди (Trypanosoma). Трипаносомаларнинг қуйидаги турлари яхши ўрганилган. 1) Африка уйқу касаллигининг қўзғатувчиси-
Trypanosomagambiense 2) Шагас касаллиги чақирувчиси- Trypanosomacruzi
Trypanosomagambiense- Африкада тарқалган жуда оғир «уйқу касаллиги» деб аталган хасталикни чақирувчи паразит. ХХ асрнинг биринчи ярмида Африкада шу касалликдан бир миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлган. Касаллик тана ҳароратнинг кўтарилиши билан бошланади, сўнгра аста секинлик билан марказий нерв системасининг қаттиқ шикастланиши кузати-лади. Бемор ухлаб қолиши ёки аксинча ухлай олмаслик ҳоллари кузатилади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса ўлимга олиб келиши мумкин. Паразитлар беморларнинг қонига, лимфа безларига, кейинчалик орқа мия суюқлигига ўтиб олади.
Морфологик тузилиши. Трипаносоманинг танаси ингичка, чўзиқ бўлиб, ҳар икки томони учланиб кетгандир. Танасининг ўртасида юмалоқ-овал шаклидаги ядро бўлади, танасинингорқа томонида эса ядро бўёқлари билан бўяладиган кичкина танача блефаропласт ётади. Унинг ёнида базал танача жойлашиб, бу таначадан хивчин ўсиб чиқади. Трипаносоманинг хивчини унинг танасини айланиб ўтиб, олд томонидан эркин ҳолда чиқиб туради. Трипаносоманинг ҳаракатланиши хивчини билан пардасининг тебраниши ҳамда танасининг эгилиши натижасида юзага келади. Блефаропласт хивчинни энергия билан таъминлаб туради. Трипаносома бўйига қараб бўлиниб кўпаяди, кўпайиш блефаропластдан бошланиб, ядро ва охирида протоплазма бўлиниши билан тугайди.
Трипаносоманинг ривожланиш цикли.
Африка уйқу касаллигини табиий манбаи жайронлар ҳисобланади, тарқатувчиси эса це-це пашшасидир ( Glossinapalpalis). Касаллик фақат шу қонсўрар паша тарқалган зоналарда учрайди. Пашша одам қонини сўрганда унга касалликни юқтиради.(Расм)
Trypanosamacruzi - Шагас касаллигини кузгатувчиси Лотин Америка мамлакатларида хавфли Шагас касаллигини кузгатувчиси Trypanosamacruzi кенг таркалган. Морфологик жиҳатдан Африка уйқу касаллигини чақирувчисидан фарқ, қилмайди, лекин Trypanosomacruzi жойлашиш жойига қараб шакли ҳар хил. Ҳужайранинг ичила паразитлик қилган трипаносомахивчинсиз шаклга амастиготага ўтади ва интенсив равишда кўпайиб псевдоцисталар ҳосил қилади. Парзитлар касаллик тарқатувчи организмида ва сунъий усулда ўсгирилганда хивчинли шаклда бўлади.Шагас касаллигининг тарқатувчиси қон сўрадиган кандалалардир. Triatomainfestans. Трипаносомалар кандаланинг орқа ичагида яшайди ва 5 -15 кун давомида тараққий этади. Паразитларни ўзига бир марта юқтирган кандала Бутун умри давомида (2 йил умр кўради) ўзида трипаносомаларни сақлайди ва одам учун хавфли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |