САРКОДАЛИЛАР СИНФИ (SARCODINA)
Саркодалиларнинг ҳозиргача 10000 ортиқ тури маълум бўлиб, уларнинг 80 % га яқини денгизда яшайди. Баъзилари эса, чучук сув ва тупроқда хаёт кечиради. Саркодалилар дегани «этлилар» демакдир, чунки «sarcos» сўзи — грекча гўшт, этдеган сўздан олинган. У яланғоч протоплазматик танага эга бўлиб, асл пелликуладан маҳрум бўлган ва фақат юпқа мембрана билан қопланган. Баъзи эркин яшовчи шакллари чиғаноққа ўралган бўлади. Саркодалиларнинг ўзига хос белгиларидан бири псевдопо-диялар ёки ёлғон оёқғлрни ҳосил қилишидир. Шунинг учун уларнинг шакли доимо ўзгариб туради. Саркодалилар псевдоподиялар ёрдамида ҳаракат қилиб ҳамда у орқали овқатни қамраб олади. Цитоплазма аниқ, икки қатламга: яъни ташқи - эктоплазма ва ички - эндоплазмага ажралган бўлиб, ядролари битта ёки бир нечта бўлиши мумкин. Қискарувчи вакуола одатда эркин яшовчиларда бўлиб, уларнинг паразит ва денгиз шаклларида бўлмайди. Саркодалилар митоз бўлиниш йўли билан кўпаяди. Жинсий кўпайиш фақат эркин яшовчиларда кузатилади. Мазкур синфга илдиз оёқлилар -Rhizоpoda, — нурлилар -Radiolaria ва қуёшсимонлар Heliozoa дсб аталувчи кенжа синфлар киради. Буларнинг тузилиши ва ҳаёт кечириши ўзига хосбўлади.
ИЛДИЗ ОЁҚЛИЛАР КЕНЖА СИНФИ (RHIZOPODA)
Кенжа синфга учта туркум киради: Testacea, Foraminifera булар фақат эркин яшовчиларга мансуб, Amoebida — паразит шаклларига ҳам эга.
Амёбалар туркумининг типик вакиллари бўлиб протей амёбаси, ичбуруғ (дизентерия) амёбаси, ичак амёбаси ҳисобланади.
Протей амёбаси (Amoebaproteus) кўллар, ховузлар ёки суви тозароқ кичик ҳавзалар тубида яшайди.
Морфологик тузилиши. Катталиги 0,5 мм бўлиб, цитоплазма ва ядродан иборатдир. Сирти махсус мембрана билан ўралган бўлиб, пелликулласи бўлмайди. Шунинг учун ҳам Цитоплазма ядро билан биргаликда доимо ҳаракатда бўлади, натижада танасидан ёлғон оёқ ёки псевдоподия деган протоплазматик ўсимталар чиқиб туради. Псевдоподиялар ҳаракат органоиди вазифасини бажаради. Ёлғон оёқлар дастлаб эктоплазмадан ҳосил бўлиб кейин ушбу ўсимтага эндоплазма оқади. Псевдоподиялар овқатни қамраб олиш вазифасини ҳам бажаради. Ёлғон оёқлар билан қамраб олинган озуқа эндоплазмага ўтгач, тиниқ суюқлик билан тўлган пуфакчага ўралади. Бу пуфакча озуқани ҳазм килиш вакуоли бўлиб, озуқани эриган ҳолга келтиради ва шу йўл билан танага тарқатади. Цитоплазмада бир вақтнинг ўзида бир нечта вакуола ҳосил бўлиши мумкин.
Амёба танасидаги турли моддалар концентрацияси унинг таркибидаги сувга нисбатан ортиқ бўлгани учун маълум миқ-дордаги сув цитоплазма ичига осмос босим туфайли кириб туради. Амёба эндоплазмасидаги тиниқ пуфакча - қисқарувчи вакуола-лар, ортиқча сувни чиқариб туришга хизмат қилади. Шу билан бирга мазкур «насосчалар» моддалар алмашинуви натижасида танада ҳосил бўлган захарли бирикмалар ва СО2 ни ташқарига чиқаришга ёрдам беради.
Амёба цитоплазмасида битта катта ядро бўлиб, у тирик амёбада одатда кўринмайди. Амёба жинссиз йўл билан бўлиниб (митоз) кўпаяди. Нормал яшаш шароитида амёба ҳар 24 - 48 соатда бўлиниб туради. Бўлиниш пайтида амёба ўз ичига псевдоподияларни олиб юмалоқланади. Сўнгра ядроси кейин цитоплазмаси бўлинади. Бўлиниш жараёни 1 соатга яқин давом этади. Яшаш шароитининг ёмонлашиши билан (масалан, сувнинг қурий бошлаши) амёба танаси кичрайиб, эктоплазмаси атрофида махсус ҳимоя қобиғи (циста қобиғи) ҳосил бўлади. Цистага ўралган амёба ўз ҳаётини узоқ муддат сақлаб қолади. Эркин яшовчи яланғоч амёбалар тури ва хиллари кўп. Улар бир-биридан катта-кичиклиги ҳамда ёлғон оёқларининг тузилиши билан фарқ қилади. Амёбаларнинг баъзи турлари одам ва хайвон организмида
ҳаёт кечириб, уларнинг айримлари инсонга зарарсиздир. (Entamoebacoli), бошқалари эса паразит равишда ҳаёт кечиради, масалан - (Entamoebahistolytica). У амёбиаз касаллигини чақиради. Ичбуруг ёки дизентерия амёбасини биринчи марта 1875 йилда рус врачи А. Ф. Леш аниқлаган ва бу амёбаларни патогенли (зарарли) бўлинишинн исботлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |