Морфологик тузилиши. Ҳаёт циклида циста ва вегетатив шакллари бўлади (расм). Вегетатив ҳолатининг уч хил шакли аниқланган: а) кичик вегетатив шакли б) тўқима шакли; в) гематофаг ёки эритрофаг шакли(Расм).
Расм. Дизентерия амёбасини ҳар хил шакллари
Амёбанинг тўқима ва эритрофаг шаклини баъзи қўлланмаларда йирик вегетатив шакл ҳам дейилади. Аслида бу иккала шакл ўзаро яшаш жойи ҳамда овқатланиш усули билан фарқ қилади. Циста одатда юмалок шаклга эга бўлиб, зич парда - циста қобиғи билан ўралган. Етилган цистадан 4 та, етилмаганида 1 - 2 та ядро бўлади. Майда вегетатив шакли кичкина 15 - 20 мкм бўлиб, серҳаракатдир.
Унинг цитоплазмаси кескин равишда иккига - тиниқ ойнасимон эктоплазмага ва доначали эндоплазмага бўлинади. Эндоплазмада - шарсимон ядро жойлашади. Майда вегетатив шакли одамнинг йўғон ичаги қаватида яшаб, абктериялар билан озиқланади ва одамга зарар қилмайди. Ноқулай шароитда цисталарга айланинши мумкин. Дизентерия амёбасисининг тўқима шакли ( 20-25 мкм) одамнинг йўғон ичаги деворида яшаб, яралар ҳосил қилади ва ичак деворидаги тўқималар ҳисобига озиқланади.. Бу шакли бошқаларига нисбатан энг зарарли ҳисобланади. Яралар яллиғланиб, йиринглайди ва қон томирларининг шикастланиши натижасида яралар қон томирларнинг шикастланиши натижасида яралардан қон оқади.
Гематофаг ёки эритофаг шакллар одатда яраларга яқин жойларида топилиб, эритроцитлар билан фагоцитоз йўли билан озиқланади. Ўлчами жиҳатидан майда вегетатив шаклдан анча катта бўлади.
Тараққиёт цикли. Дизентерия амёбасининг майда вегетатив шакли-асосий шакли ҳисобланади. Чунки у кўпайиб тўқима шаклига эритрофагга ва цистага айланади. Цисталар ахлат билан бирга ташқарига чиқиб туради.
расм. Дизентерия амёбаси — EntamoebahistolyticaРивожланиш цикли:
Цисталар ташқи муҳитга чидамли бўлиб, ҳатто хлорланган сувда ҳам ҳалок бўлмайди. Бир қанча дезинфекцияловчи моддалар таъсирига ҳам чидамли бўлади. Дизентерия амёбасининг цисталарида тўртта ядро бўлади.
Цисталар билан ифлосланган сув, сабзавот ва мевалар исътемол қилганда паразитлар одамнинг ошқозон ичак системасига тушади. Ичакда ҳар бир цистадан 4 майда вегетатив шакл ҳосил бўлади. Сўнг улар митоз йўли билан бўлиниб сони икки ҳисса ортади. Ичакда амёбанинг фақат майда вегетатив шакли бўлган одамлар амалда соғлом бўлиб қолаверади. Организм заифлашганда амёбалар бошқа патоген шаклга, яъни тўқима шаклига айланади. Тўқима шакл ўзидан протеолитик фермент ажратиб, ичак девори тўқимасини емиради, бу ҳол яралар ҳосил бўлишига олиб келади. Яралардан қон оқади, шу сабабли беморларнинг ахлатида қон бўлиши мумкин. Одатда яраларга яқин жойларда дизентерия амёбасининг яна битта шакли- эритрофаг шаклини топиш мумкин.Бу шакл анча йирик бўлиб, кўндаланг ўлчами 20-40мкм келади. Унинг цитоплазмаси кескин шишасимон тиниқ эктоплазма ва майда донали эндоплазмага ажралиб туради. Ёлғон оёқлари калта бўлиб ўзи эса анча харакатчан бўлади. Цитоплазмасида кўпинча еритроцитларни топиш мумкин. Шунинг учун у эритрофаг ёки гамотофаг (қон билан озиқланувчи) деган номни олган. Дизинтирия амёбаси одамнинг бошқа аъзоларига хам жойлашиши мумкин: масалан, жигарда, ўпкада. Агар амёбанинг тўқима шакли ҳосил қилган яра қон томирига тўғри келиб қолса, у тўғри қон орқали жигарга боради ва жигар абсцессининг ўпкага диаафрагма орқали ўтишидан келиб чиқади. Амёбиаз касаллигининг белгилари: қорин оғриши, иштаханинг йўқолиши, йиринг ва қон аралаш ич кетиши. Одамда тўрт ядроли цисталар ва эритрофаг топилиши унга амебиаз юққднлигидан далолат беради. Ичбуруғ- амебиаз касаллиги асосан, иссиқ, субтропик мамлакатларда кўп тарқалган. У Марказий Осиё республикаларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам учраб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |