Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet149/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

КОВАКИЧЛИЛАР ТИПИ (COELENTERATA)

Улар кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг энг қадимги типи ҳисобланади. Эволюция нуқтаи назаридан юқори даражада турадиган кўп ҳужайралилар қадимги ковакичлилардан келиб чиққан. Ковакичлилар асосан денгизда, камдан-кам ҳолда чучук сувларда ҳаёт кечирадиган ҳайвонлардир. Уларнинг кўпчилиги сув остидаги нарсаларга ёпишиб олади (полиплар), баъзилари сувда аста-секинлик билан сузиб юришади (медузалар). Танаси шуъласимон (радиал) симметрияга эга бўлиб, икки қаватли қопга ўхшайди. Қопнинг ички бўшлиғи содда ичак ролини бажаради ва гастрал бўшлиқ деб аталади. Бўшлиқ, ташқарига битта тешик орқали очилади. Бу тешик ҳам оғиз ҳам анал тешиги вазифасини ўтайди. Қоп девори икки қават ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, ташқи қавати эктодерма, ички қавати - энтодерма дейилади. Иккала қават орасида тузилмаларга эга бўлмаган модда жойлашган. Бу модда юпқа таянч пластинкасини ёки кенг ликилдоқсимон мезоглея қаватини ҳосил қилади. Ковакичлилар танасидаги дифференцияланган эктодермани ҳосил қилган ҳужайралар ҳимоя ва ҳаракат вазифасини бажаради. Уларнинг асосий қисми эпителиал ҳужайралардан ташкил топган. Тубан даражали шаклларда (гидроидларда) эпителиал ҳужайралар бирданига икки вазифани: ҳам ҳимоялайдиган қоплагич, ҳам ҳаракат вазифасини бажаради. Медузаларда (юқори даражали кова­кичлилар) ҳаракат вазифасини алоҳида мускул тўқимаси бажара­ди. Кўпчилик ковакичлиларнинг эктодерма қаватида қоплагич (эпителиал) ҳужайралардан ташқари ҳимоя ва ҳужум функцияси­ни бажарадиган махсус отилувчи ҳужайралар бўлади. Отилувчи ҳужайралартўп-тўпёки


якка ҳолда жойлашиши мумкин.Отилувчи ҳужайраларнинг ичида капсула бўлиб, шу
капсулада бурама (спирал) кўринишида ўралган отилувчи ип бўлади. Отилувчи ҳужайра сиртидан сезувчи тукча чиқиб туради. Бирор майда сув ҳайвони бу тукчага тегиб кетгудай бўлса, капсула ичидаги отилувчи ип отилиб ўлжасига ёки душманига санчилади ва захарини тўкади. Энтодермани ҳосил қилган ҳужайралар гастрал бўшлиқни қоплайди. Бу ҳужайраларнннг асосий вазифаси- озуқани ҳазм қилишдир. Улар ичак бўшлиғига ҳазм
ширасиниажратиб, озуқани парчалашда қатнашади. Бундан ташқари энтодерма ҳужайра-лари фагоцитар функцияни ҳам бажаради. Фагоцитар ҳужайраларда бир нечта узун хивчин бўлади. Бу хивчинлар доим ҳаракатланиб, ҳужайрага майда заррачаларни ҳайдайди ва улар ҳужайралар ичидаги ҳазм вакуолаларида ҳазм бўлади. Демак, ковакичлиларда озуқа содда ҳайвонларга хос бўлган ҳужайраларда ҳазм бўлиши билан бирга юқори даражали ҳайвонларга характерли бўлган ичакда ҳам ҳазм бўлади. Озуқанинг ҳазм бўлмаган қисми оғиз орқали ташқарига чикаридади. Нерв системаси содда тузилган, иккала ҳужайра қаватида ташқи таъсиротларни қабул қиладиган сезувчан (рецептор) ҳужайралар бўлади. Шу ҳужайралар орқали нерв импульслари нерв ҳужайраларига етиб боради. Нерв ҳужайралари якка тартибда жойлашади. Лекин ўзининг ўсимталари билан ўзаро туташиб, нерв турини ҳосил қилади. Бундай нерв системасининг тузилишига диффуз нерв системаси дейилади.
Жинсий системаси гермафродитдир. Эркак жинсий безларида (уруғдонларда) сперматозоидлар ривожланади. Уруғдон девори ёрилганда сперматозоидлар гастрал бўшлиққа тушади ва оғиз орқали ташқарига чиқади. Тухум ҳужайралар тухумдонда — урғочи жинсий безларида ривожланади. Етилган тухум ҳужайра­лар ҳам гастрал бўшлиқ орқали ташқарига чиқиб, ташқи муҳитда оталанади. Полиплар жинссиз йўл билан куртак ҳосил қилиб кўпаяди. Кўпгина ковакичлилар учун наслларнинг алмашиниб туриши, яъни полипларнинг куртакланиб, янги полипларни, ҳамда медузаларни ҳосил қилиши характерлидир. Медузалар жинсий йўл билан кўпайиб, полиплар наслини беради. Ковакичлилар типига 9000 тага яқин тур киради, булар 4 та синфни ташкил қилади:

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish