Тиббиёт коюсий луғати



Download 0,94 Mb.
bet45/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#23714
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
qomusiy

ЭНЗИМЛАР — к. Ферментлар.
ЭНЗИМОЛОГИЯ — ферментлар ҳакидаги фан. Унинг назарий ва татбикий йўналишлари бор. Тиббиётда Э. касалликлар диагностикасида ва даволаш асосларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
ЭНЗИМОПАТИЯ — организмда бирор фермент бўлмаслиги ёки унинг фаоллиги ўзгариб колиши- га алокадор ирсий касалликлар. ЭНЗИМОТЕРАП ИЯ — ҳайвонлар, бактериялар ва ўсимликлардан олинадиган ферментлардан даво максадида фойдаланиш.
ЭНОФТАЛЬМ — кўз соккасининг анча ичкарига (кўз косаси тубига) сурилиши. Кўз косаси суякларининг шикастланиши ёки ундаги ёғ, этнинг қариликда юқалашиб сийраклашуви сабаб бўлади.
ЭНСА, г а р д а н — калланинг орка ва пастки (энса суяги) қисми; бу соҳада (калла бўшлиғида) мияча жойлашган.
ЭНТЕРИТ — ингичка ичак шиллик қаватининг яллигланиши. Овкатдан заҳарланиш, инфекция ва б. сабаб бўлади. Э. да тез-тез ич кетади, кўп аҳлат келади, корин соҳасида оғрик бўлади. Беморнинг кўнгли айнийди, боши айланади, кўзи тинади. Одатда гастрит, колит б-н бирга учрайди. Э. нинг ўткир, сурункали, катарал, токсик, ярали хиллари бор.
ЭНТЕРОАНАСТОМОЗ — ингичка ичакнинг бир. кисмини иккинчи бир қисмига улаб, улар орасида янги тешик — анастомоз очиш. Унинг бир тури Браун анастомозидир.
ЭНТЕРОБИОЗ —ичак нематодозлари гуруҳига мансуб острицалар кўзгатадиган гельминтоз; касалликда орка чиқарув тешиги соҳаси кичи- шиб, диспепсия белгилари ва ҳ. к. намоён бўлади.


шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1




ЭНТЕРОКИСТОМА — қорин бўшлиғидаги кис- та; эмбрионал ўсма, ичаклардан ривожланиб, улар девори элементларини тутади. ЭНТЕРОКОЛИТ — ингичка ва йўғон ичак шил- лик каватларининг яллигланиши. Айрим овкат моддаларининг организмга аллергик таъсири, овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар, ба.ъзи кимёвий моддалар (симоб, йод, айрим саноат заҳарлари) дан заҳарланиш, ичакда гижжа бўли- ши Э. га сабаб бўлгии. Э. да ич кетади, ахлатда кон томчилари ва шиллик бўлади, қорин соҳасида оғрик, ичакдан қон кетиши, кўнгил айниши, қусиш ҳолатлари кузатилади.
ЭНТЕРОПАТИЯ — ичак касалликларининг уму- мий номи.
ЭНТЕРОСКОПИЯ — ингичка ичак шиллик қава- тини эндоскоп ёрдамида текширнш усули. ЭНТЕРОСПАЗМ — ингичка ичак мускулли дево- рининг тортишиб қискариши; ичак дискинезияси- нинг бир тури.
ЭНТОПТИК ФЕНОМЕН — кўзнинг тиниқ мугуз пардаси ёки шишасимон таначада майда-майда хираланишлар кўриниши.
ЭНУКЛЕАЦИЯ — 1) капсуласи бўлган анатомик ёки патологик тузилмани бутунлай ажратиб олиб ташлаш. Қалқонсимон безда пайдо бўлган ту- гун Э. си, лимфа бези Э. си, липома Э. си, атерома Э. си ва б.; 2) ҳужайрадан ядросини ажратиб олиш.
ЭНУРЕЗ — кечаси ўринга сийиб қўйиш. Кўпинча гўдаклар, ўкувчилар ва ўсмирларда учрайди. Аксарият ўғил болаларда кузатилади. Сийдик йўлларидаги патологик холатлар (цистит, фи- моз), орка мия ва умуртка поғонасининг нотўғри ривожланиши, суюқлик алмашинувининг бузили- ши (полидипсия, полиурия), руҳий заифлик, болани чакалоклигидан бошлаб вақти-вақти б-н сийишга ўргатмаслик ва б. сабаб бў- лади.
ЭНХОНДРОМА к. Хондрома.

ЭНЦЕФАЛИТ — бош миянинг яллиғланиши. Ви- руслар қўзғатади ёки шикастланиш, заҳарли моддалар (кўрғошин, бензин, марганец ва б.) таъсирида пайдо бўлади. Бирламчи ва иккиламчи Э. фарк қилинади. Бирламчи Э. ви- русли касаллик ҳисобланади ва маълум шаро- итларда эпидемия ҳолатида учраб туради. Икки- ламчи Э. баъзи юкумли касалликлар натижасида ва турли хил микроблар таъсирида келиб чиқади. Бунга грипп, қизамиқ, безгак Э. и киради. Э. ҳарорат кўтарилиши, умумий дармонсизлик, тинка қуриши, уйку босиши, бош оғриши, кусиш, фалажланиш ва б. белгилар б-н кечади. ЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ — мия бўшлиқларига кон- траст моддалар юбориб, мияни рентгенологик текшириш усули. Бунинг учун орка мия суюқ- лиғини кисман тоза ҳаво ёки кислород б-н ал- маштириб, сунъий контраст ҳолат яратилади. Ҳавога тўла бўшликлар рентгенограммада рав- шан кўринади ва бу мутахассисларга орка мия бўшликлари ҳолати, ҳажми, шаклини ўрганишга имкон беради.
ЭНЦЕФАЛОМАЛЯЦИЯ — бош мияда кон то- мирлар тромбози, эмболияси ёки склерози туфай- ли содир бўладиган чегараланган некроз (ин- фаркт, ириш) ўчоғи.
ЭНЦЕФАЛОМЕНИНГОЦЕЛЕ — бош мия ва
пардаларининг туғма чурраси; калла суягининг

  1. 7725


ЭПИДЕМИК 257


нуксони оркали ташкарига мия пардаси б-н бирга ўсиб чиқиши.
ЭНЦЕФАЛОМЕТРИЯ — бош мия ва унинг ало- ҳида кисмларини ўлчаш. Макро- ва микроэнцефа- лометрия фарк килинади. Макроэнцефалометрйя- да бош мия яримшарлари, мияча, орқа мия, пўстлоқ пушталари ва эгатларининг катталиги, микроэнцефалометрияда эса миянинг микроско- пик тузилмалари (ядро, капиллярлар ва б.) ўлча- нади.
ЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ — бош ва орка миянинг бирга яллиғланиши. Қўпгина инфекцион-аллер- гик ва токсик касалликларда м. н. с. нинг зарарланишидан келиб чиқади, уни вируслар ҳам қўзғатади. Қасаллик тўсатдан бошланиб, бемор қаттиқ иситмалайди, боши, кўл-оёклари оғрийди, боши айланади, қайт килади, кўзи хиралашади, кўпинча нутқи ҳам ўзгариб, равон гапира олмайди, фалажланиш ҳолати ҳам кузатилади, баъзан бемор ҳушдан кстади, эпилепсия хуружи бўлиши мумкин.
ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ — бош мия тўкимасида ди- строфик ўзгаришлар юзага келиши б-н ўтадиган касалликлар. Заҳарланиш, бош мияда қон айла- нишининг бузилиши, жароҳатланиши ва б. сабаб бўлади.
ЭНЦЕФАЛОЦЕЛ Е — мия чурраси; калла суяги- нинг нуқсони орқали бош мия моддасининг ташкарига бўртиб чикиши. Асосан туғма бўлади ёки жарохатдан сўнг кузатилади. эозин — тиник пушти рангли трифенилметан бирикмаси. Гистология ва микробиологияда бўёк сифатида ишлатилади. Э. ҳужайра цитоплазмаси- ни, ундаги кислотали тузилмаларни бўяйди. ЭОЗИНОФИЛ ИНДЕКСИ — кўмикда. ацидофил гранулоцитлар (эозинофиллар)нинг етилиш кўрсаткичи, ёш ҳужайралар сонининг етук ҳужай- ралар сонига нисбати.
ЭОЗИНОФИЛИЯ — конда- эозинофиллар сони- нинг кўпайиши; асосан аллергия ва юкумли касалликларнинг тузалиш даврига хос. '
ЭПЕНДИМАТИТ, эпе н д и м и т — бош мия. қоринчаларининг ички кавати пардаси (эпенди- ма) нинг яллиғланиши. Бош оғриғи, бош айлани- ши, адинамия, чарчаш, қусиш, брадикардия, мия кўпчиши каби белгилар б-н кечади.
ЭПЕНД ИМОБЛАСТОМА — эпендимоманинг хавфли тури; тез ўсади, мия суюқлиғи йўллари орқали метастаз беради, атрофидаги тўкималарга инфильтрация бериб, уларни эзиб кўяди. Э. бола- лар миясининг катта яримшарларида кўп учрай- ди.
ЭПЕНДИМОМА — хавфсиз ўсма; бош ва орка мия ички бўшликларининг эпителиал қаватидан ривожланади. Э. секин ва тугун шаклида экспан- сив тусда ўсади, орасида киста ва некроз ўчоклари бўлади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish