ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР — к. Инфекцион касалликлар.
ЯСАМА ТИШ, тиш протези — тушган, олиб ташланган ёки тиш нуксонларини тиклайдиган ортопедик мослама. Қоплама (коронка), штифт (мих) ли, кўприксимон, қистирма (вкладка) ва б. Я. т. лар бўлади. Кўприксимон Я- т. таянч тишлар бўлмагаидагина кўйилади. Тишлар қол- маганда ёки колган тишлар нокулай жойлашган- да танглай тиш кўйилади.
ЯССИ ОЕКЛИК — оёк панжаси гумбазининг ялпайиб, текис бўлиб колиши. Оёкнинг турғун яссиланиши. Оёқ бўйига ёки энига ясси бўлиши мумкин, гоҳо хар иккиси бирга учрайди. Оёкнинг бўйига ясси бўлиши кўпинча 16—25 ёшдагиларда, энига ясси бўлиши эса 35—50 ёшдагиларда кузатилади. Келтириб чикарувчи сабабларга кўра Я. о. камдан-кам туғма бўлади, лекин аксарият турмушда орттирилади ва паралитик, статик, травматик шаклда учрайди. Рахитга алокадор Я. о. ҳам бўлади.
ЯТРОГЕН ҚАСАЛЛИКЛАР — шифокор ёки бош ка тиббиёт ходимларининг ноўрин гаплари, ҳатти-ҳаракаг.|арининг оемор рухиятига таьсир этишидан келиб чикадиган касалликлар. Аксари инжик, васвас, ўта таъсирчан ва асаби заиф кишиларда учрайди.
ЯФФЕ РЕАКЦИЯСИ — сийдик ва кон зардобида креатининни аниклаш усули. Бу ишкорий муҳитда креатинининг пикрат кислота б-н ўзаро таъсири туфайли қизғиш рангли эритма ҳосил бўлишига асосланган.
ЯХЛАТИШ (гистологияда) — аъзолардан микротом ёрдамида олинган кесмаларни карбонат ангидрид гази ёрдамида ўта совутиш усули. ЯШИРИН ДАВР — К. Инкубацион давр. ЯҚИНДАН КУРИШ, миопия — кўзнинг нур синдириш хусусият* (рефракция) нуксони. Бунда кўз оптик системасининг асосий фокуси тўр парда б-н гавҳар ўртасида бўлади. Я. к- га онанинг ҳомиладорлик даврида токсоплазмоз, грипп каби юкумли касалликлар, СПИД б-н огриши, ички- ликбозлиги, ўспиринлик даврида ётиб ўкиш, қоронғида ўкиш, узок вакт энгашиб ўкиш ва б. сабаб бўлади. Ўз вақтида текшириб тегишли кўзойнак такишни буюриш ёки контакт кўзойнак олиш шарт.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
Ў
ЎЗАРО ЕРДАМ — бахтсиз ҳодиса рўй берган жойда ён-атрофдаги кишиларнинг шикастланган- ларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши. Бу шикастланган кишининг ҳаётини сақлаб колиш, келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олиш ва бир қанча оддий чоралар кўриш (жароҳатни боғлаш, қон кетишини тўхтатиш, тахтакачлаш, сунъий нафас олдириш, юракни уқалаш, беморни яқин жойдаги касалхонага олиб бориш) дан иборат.
ЎЗГАРУВЧАНЛ ИК — барча тирик организмлар- нинг кимёвий, морфологик ва физиологик хосса- ларини ўзгартира олиши. Ирсий ва ноирсий У. фарқ қилинади. И р с и й ёки генотипик У. генетик материалнинг ўзгаришига асосланган бўлиб, эволюциянинг зарур шарти ҳисобланади. Юзага келадиган ўзгаришлар табиатига караб ирсий Ў. мутацион ва комбинатив У. ка ажратилади. Наслдан-наслга ўтадиган мутациялар туфайли вужудга келадиган белгиларнинг ўзгариши м у - тацион У., уруғланиш жараёнида генлар комбинацияси орқали бўладиган Ў. комбина- т и в Ў. дейилади. Н о и р с и й ёки фенотипик У. генетик материалнинг ўзгаришига алоқадор бўлмайди; бундай У. атроф-муҳитдаги конкрет ўзгаришларга жавобан организм реакцияси бўлиб ҳисобланади. У. эволюциянинг энг муҳим омилларидан биридир.
УЗИНИ АНГЛАШ — инсон онгининг бир кўрини- ши; шахснинг ўз-ўзини англаб етиши, «Мен», «Ўзим» туйғусининг маъноларига тушуниши. Шахснинг дунёкараши, ахлоқ-одоби ҳамда ўз-ўзига танкидий муносабати ёки юксаклигини ҳис этиш ҳолатлари ҳам У. а. жараёнига киради. Кўпгина руҳий хасталикларда Ў. а. бузилади. УЗИНИ КАМСИТИШ — депрессияда, тушкун- лцкка тушганда, кайфият бузилганда пайдо бўладиган васваса ғоялари.
УЗ-УЗИГА БАҲО БЕРИШ — ўзини англаш ҳола- тининг бузилиши натижасида беморнинг ўз-ўзини камситиши ёки манманлик қилиб ортикча баҳо бериши.
УЗ-УЗИГА ЕРДАМ БЕРИШ — ўз-ўзига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ҳар бир кишининг шикастланган, жароҳатланган вактида ўз-ўзига ёрдам бера билиши (жароҳатга стерил боғлов қўйиш, жгут ёки камар ёрдамида қонни вақтинча тўхтатиш, мавжуд буюмлар б-н тахтакачлаш). УЗ-УЗИНИ АЙБЛАШ — васваса ҳолати; бунда бемор умр бўйи ҳеч қандай фойдали иш б-н Машғул бўлмадим, болаларимга ғамхўрлик қил- мадим деб ўз-ўзини айблаб, ҳадеб сикилаверади. УЗ-УЗИНИ ИШОНТИРИШ, аутосуггес т и я — руҳий таъсир этиш; психотерапиянинг бир тури. Ў.-ў. и. психотерапевт ёки унинг овози ёзиб олинган магнитофон оркали амалга оширилади.
Бунда бемор ўзига қулай ҳолда ётиши ёки ўтириши мумкин ва 1 —1,5 минут ичида бирор аъзосини (кўпинча қўл-оёғини) бўшаштиришга ҳаракат қилади, сўнгра аста-секин бошқа аъзола- ри ва деярли ҳамма мускулларини бўшаштириб, енгил уйқу — ором ҳолатига ўтади. Бундан ташкари, бемор бирор аъзоси соҳасида иссик ёки совук сезаётгандек бўлади ва бевосита ўзини кийнцётган хасталик белгилари (қўрқув, оғриқ, кабзият, уйқусизлик ва ш. к.) ни йўқолди деб ўзини ишонтиради ва кўп ҳолларда бунга э^ишади ҳам.
УЛАТ, т о у н — одам ва ҳайвонларда У. таёқчаси қўзғатадиган ўткир юқумли касаллик. Одамларга касал ҳайвонлар конини сўрган бургалар орқали ўтади. Касалликда умумий аҳвол огирлашади, лимфа безлари яллиғланиб, катталашади, ўпка ҳам яллиғланади. Касаллик тез бошланиши,'кенг тарқалиши ва кўплаб кишилар нобуд бўлиши сабабли ўта хавфли (карангин белгиланадиган) ҳисобланади.
ЎЛАТГА ҚАРШИ СТАНЦИЯ — махсус тиббиёт муассасаларидан бири; ўлат касаллигини лабора- тория шароитида аниқлайди, атроф-муҳитда -яшаётган ва касаллик манбаи бўлган ҳар хил кемирувчи ҳамда ёввойи ва уй ҳайвонларини йўқотиш, касалликка қарши профилактика тад- бирларини илмий- равишда ишлаб чикади, улар- нинг амалда кўлланишици жойлардаги санита- рия-эпидемиология станциялари (СЭС) б-н бирга назорат қилади.
ЎЛИМ — организм ҳаёт фаолиятининг бутунлай тўхташи, ортга қайтмас жараён. У. организмнинг қариб-чириши туфайли табиий равишда ёки касаллик ё бўлмаса кутилмаган воқеа.туфайли тўсатдан, барвақт юз беради. Клиник ва биологик Ў. фарк килинади. Клиник Ў. ортга қайтиш боскичи бўлиб, қон айланиши ва нафас олиш тўхтаганидан кейин 5—6 минут оралиғида рўй беради. Бу даврда баъзан юрак б-н ўпкани кайта ишлатиш мумкин бўлади. Биологик У.— ҳужайра ва тўқималарда физиологик жараёнларнинг тўхтаб, ортга қайтмас ҳолат содир бўлишидир. ЎМРОВ СУЯГИ — елка камаридаги жуфт суяк; бир учи курак суягининг елка ўсиғига, иккинчи учи тўш суягига ёпишган. Елка камари ана шу суяк орқали танага бирлашади.
ЎПКА — конус шаклидаги жуфт орган; кўкрак қафасида жойлашган. Ў. асоси диафрагмага тегиб, учи эса I қовурғадан 3—4 см юкорида туради. Ўпкада таркалган ҳаво йўли (бронхлар) охири ҳаво пуфакчалари сифатида тугайди. Ву пуфакчалар девори кон томирлар (капиллярлар) б-н ўралган. Нафас олинганда пуфакчалар ичида- ги босим қон босимига нисбатан юқори бўлгани учун тоза ҳаво (кислород) қонга ўтиб, карбонат
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
265
ангидридга бой ҳаво эса кондан ажралиб, кейин нафас б-н ташкарига чикади. Шу тарика ҳаво алмашинуви рўй беради. Иккала ўпкада тахми- нан 4,9—5 л ҳаво бўлади. Тинч нафас олишда (ҳар бир нафас олганда) Ў. га ўртача 500 мл ҳаво кирса, чуқур нафас олганда 1600 мл ҳаво кириб, 1600 мл карбонат ангидридга бой ҳаво чиқади. Упканинг тириклик сиғими ўртача 3500—3700 мл га тенг. Ў. организмни ҳаво оркали кирадиган бактериялардан ҳимоя қилади.
ЎПҚА ВЕНТИЛЯЦИЯСИ — ташқи муҳит б-н ўпка ўртасида ҳаво алмашинуви. Ў. в. нинг минутлик ҳажмини бир минут ичида олинган нафас сонрни якка нафас олиш ҳажмига кўпайти- риб ҳисобланади. Соғлом катта ёшдаги эркаклар- да тинч ҳолатда бу кўрсаткич минутига 6—8 л ни, жисмоний иш жараёнида 30—100 л ни ташкил этади, чиниккан спортчиларда 180—200 л гача боради.
ЎПКА ЭМФИЗЕМАСИ — ўпкада ортикча ҳаво йиғилиши б-н ўтадиган касаллик. Ўпканинг кенгайиши ва ҳаракатининг чекланиши, нафас ва кон айланиш фаолиятларининг бузилиши б-н ке- чади. Сурункали бронхит, бронхиал астма ва б. сабаб бўлади. Касаллик узоқ давом этади. Беморнинг нафаси кисади, йўталади, цианоз рўй беради. Альвеоляр (альвеолаларнинг кенгайиши туфайли ўпкада ҳаво кўпайиши), интерлобуляр (ўпка бўлакларининг оралиқ тўқималарига ҳаво кириши), интерстициал (ўпканинг оралик тўки- масига ҳаво киришига кўра кенгайиши), атрофик • (кексаларда ўпка тўкимасининг атрофияланиши натижасида рўй беради) Ў. э. фаркланади. ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ташки нафас ва қон айланишининг етишмовчилиги б-н ифодаланадиган касаллик асорати. Бу асосан ўпканинг сурункали касалликлари (пневмокони- оз, пневмосклероз, бронхоэктаз, сил, эмфизема ва б.) да кузатилади.
ЎПКАНИНГ ТИРИКЛИК сиғими — одам чу- кур нафас олгандан сўнг максимал куч б-н чикара оладиган хаво микдори. Ў. т. с. нафас ҳавоси (500 мл), нафас олишнинг резерв ҳажми (1500 мл), нафас чиқаришнинг резерв ҳажми (1500 мл) дан ташкил топади. Ў. т. с. одамнинг ёши, жинси, соғлиғи, нафасини машқ қилишига қараб турлича — эркакларда 3,5—4,5 л, аёлларда эса 3—3,5 л, чиниққан спортчиларда 6—7 л бўла- ди. Ў. т. с. спирометр ёрдамида аниқланади. ЎПКАНИНГ УМУМИИ сиғими — максимал нафас олгандан сўнг ўпкада бўлган ҳаво ҳажми; ўпканинг тириклик сиғими ва қолДик ҳаво ҳажмидан иборат.
ЎПКАНИНГ ЭКСПИРАТОР ҚУВВАТИ — таш- ки нафас кўрсаткичи. Нафас чикаришда ишти- рок этадиган мускуллар максимал таранглашган- да бурунни ва оғизни беркитиб туриб нафас чиқариш пайтидаги ҳаво босими.
ЎПКАНИНГ ҚОЛДИҚ ҲАВО ҲАЖМИ — чукур максимал нафас чикаргандан сўнг ўпкада қола- диган ҳаво ҳажми; 1000—1500 мл га тенг.
ЎРАБ ОЛУВЧИ МОДДАЛАР — таркибида сув б-н эмульсия ва коллоид эритма ҳосил қиладиган моддалар; асосан тўкималарни ташқи таъсирдан (кимёвий, физикавий) сақлайди. Тиббиёт амалиё- тида ич кетганда, заҳарланиш ва б. ҳолларда ишлатилади.
УРАБ ҚЎЙИШ — сув б-н даволаш муолажала-
ЎСМИРЛИК
ридан бири. Беморни яланюч килиб ўзига хос усулда чойшабга яхшилаб ўраб, устидан жун адёл ёпиб кўйилади. Илик, иссиқ, совуқ сувга ҳўллан- ган чойшаб, шунингдек курук чойшаб ва тананинг айрим кисмларини муз парчалари солинган халта б-н ўраб кўйиш кўлланилади.
ЎСИ111 — ҳужайралар, шунингдек ҳужайра бўлмаган тузилмалар сони ва массасининг орти- ши ҳисобига организм ёки тана аъзолари хажми ва массасининг ўсиб бориши. У. асосан гипофиз, қалконсимон, жинсий безлар гормонлари таъси рида амалга ошади. Одамнинг ўсиши муҳит ва ирсий омилларга боглиқ Бўй ўсишининг уч даври фарк килинади: 1) туғилгандан вояга етгунча бўлган даврда ўсиш, анча суст; 2) вояга етган даврда ўсиш — жадал ва баркарор; 3) бундан кейинги даврда ўсиш — жуда суст ёки деярли тўхтайди. Ўсиш асосан эркакларда 18—20, аёл- ларда эса 16—18 ёшда тўхтайди. Ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши туфайли пакана- лик ва дарозлик ҳоллари учрайди.
ЎСИШ МУҲИТИ — ҳужайралар, тўкималар, ҳатто айрим органларни ҳам организмдан ташка- рида сунъий ўстиришга имкон берадиган озиқла- ниш муҳити; уларнинг кимёвий таркиби орга- низмнинг физиологик суюклйқларига яқин бўла- ди. Шу туфайли ҳужайралар сунъий муҳитда бўлиниш, ҳаракатланиш ва б. физиологик жара- ёнларни амалга ошириши мумкин.
ЎСМА, б л а с т о м а — организмдаги ўзгарган ва ўзининг одатдаги шакли ҳамда функцияси йўкол- ган (сифати бузилган) ҳужайралардан иборат тўқималарнинг зўр бериб ўсиб кетиши. Ў. га ионловчи нурлар, канцероген моддалар ва онко- ген вируслар сабаб бўлиши мумкин. У. нинг пайдо бўлиши ва ривожланишида организмнинг туғма ёки ҳаётда орттирилган умумий реакцияси аҳами- ятга эга. Қлиник ва морфологик нуқтаи назардан хавфсиз (атрофдаги тўқимага ўсиб кирмайдиган, метастаз бермайдиган) ва хавфли У. лар фарқ қилинади. Хавфли У. тез ривожланиб, бошқа тўқималарга ўсиб кириб, уларни тез емиради; бунда кон томирларга ҳам шикаст етади; кон ва лимфа томирлари деворининг емирилиши натижа- сида кон ёки лимфага тушган Ў. ҳужайралари турли орган ва тўкималарга метастаз беради, яъни Ў. тарқалиб кетади. Ў. нинг метастаз бериш- бермаслиги ва унинг тезлиги организмнинг имму- нобиологик ҳолатига боғлик.
ЎСМА ҚАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ МОДДАЛАР хавфли ўсмалар (рак, саркома)ни даволашда кўлланиладиган моддалар (фторурацил, цик- лофосфамид, меркаптопурин, оливомицин ва б.). ЎСМИРЛАР ХОНАСИ — поликлиникалар, кор- хоналарнинг тиббиёт-санитария қисмларида 15— 18 ёшдаги ўсмирларга даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш ва уларни диспансер назорати- дан ўтказиш максадида ташкил этилган махсус хона.
ЎСМИРЛИК БАЗОФИЛИЗМИ — ўсмирлик дав- рида кузатиладиган ва семизлик, артериал ги- пертензия, тери чўзилиб кетиши натижасида унда характерли чизиқлар (стриялар) пайдо бўлиши б-н кузатиладиган клиник синдром. АҚТГ секре-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
266
ЎТ
ииясининг ошнб кетнши сабаб бўлади. Даво- ланмаса, Иценко — Қушинг касаллиги- га ўтиб кетиши мумкин.
УТ, с а ф р о — жнгар қужайралари ишлаб чика- радиган суюклнк. Сарғиш-кўнғир рангли. Ў. таркибида сув, органик моддалар, оксиллар, аминокислоталар, холистернн, витамннлар, гор- монлар, ўт пигментлари (билурубин, биливер- дин), ўт кислоталари (хенодезоксихолат, деэокси- холат, холат кислоталар) бўлади. Одам жигари бир кеча-кундузда 2 л гача ўт ишлаб чикаради. У. ичак безларидая ва меъда ости безидан чикадиган. ферментларни фаоллайди, ёғларнн эмульсия холига келтиради ва уларнинг парчалаииши ҳамда сўрилишига ёрдам беради, ичак харакати- ни кучайтиради.
УТ АЖРАЛ ИШИ — ўт пуфагининг ва умумий ўт йўли сфинктерининг келишиб ишлаши туфайли рўй берадиган жараён. Сфинктер умумий ўт йўли- нинг ўн икки бармок ичакка куйиладигаи жойида бўлиб, ичакка ўт чиқишини бошкариб туради. Одамда бир кеча-кундузда 1,5—2 л ўт ичакка тушади.
УТ ДИМЛАНИШИ, холестаз —ўт пуфаги- нинг яллиғланиши натижасида ўтнннг ўн икки бармок ичакка ўтиши қийинлашнб, ўт пуфагида туриб колиши.
УТ ЙУЛЛАРИ — жигар хужаяралари орасидан бошланиб, бўлакчалар, бўлаклар оралиғида аста- секин умумийлашиб борадигая йўллар. Улар ўт пуфагининг найи б-н кўшилиб, умумий ўт йўли- ни хосил килади. Жигардан ажралган ўт юкорида айтилган йўллар оркали ўт луфагига бориб йиғилади.
УТ КИСЛОТАЛАРИ — ёғларнинг эмульсиялани- шини таъминлайдиган ўт компонентлари. Ў. к. т а у р и н ёки ғлицинга пептидбоғи ҳосил килиб боғланган стероид карбоксилат кислоталардир. Улар каторига холан кислота унумлари — холат, дезоксихолат ва литохолатларнинг таурин ёки глицин б-н бирикишидан келиб чикадиган кўш кислоталар, мас., таурохолат, гликохолат ва б. кислоталар киради. Ў. к. холестериндан жигарда синтезланиб, ўт оркали ўн икки бармок ичакка куйилади ва ёғларнинг сирт таранглигини камайтиради. Натижада эмульгирланган ёғ том- чилари ингичка ичакдан сўрилади. Ў. к. ёғларни гидролизловчи липаза ферменти фаолиятини ҳам оширади.
ЎТ ПИГМВНТЛАРИ — порфиринлар, хусусан гемнинг парчаланиш маҳсулоти. Ў. п. га гемдан ҳосил бўладиган билирубин ва биливердин кира- ди. Улар кондан зардоб альбумини б-н боғланган комплекс ҳолда жигарга сўрилади. У. п. ўтда йиғилади ва организмдан асосан нажас б-н чика- рилади.
УТ ПУФАГИ — жигарнинг пастки юзасидаги
махсус чукурчада жойлашган, хажмн 50—Й9 см:|, шакли нокка ўхшаш пўфакча. Унда вртккча ўт сакланади. У. л. тўла бўлганда уииигтуОийир оз олдинга чикиб, корин деаорига тегяб туради. Бу ҳолат ўт пуфаги касалликларини аииклашда аҳамиятга эга.
УТ ПУФАГИ ХОЛ ЕСТЕРОЗИ - ўт пуфаги де- ворларида холестерин катламларининг кўпайиши ва унинг кискарнш хусусиятинннг бузилиши б-н кечадиган касалляк; кўпрок 35 ёшдан катта, тўла аёлларда учрайди.
УТ-ТОШ ҚАСАЛЛ ИГИ, холелитиаз — орга- низмда моддалар алмашияуви бузилиши иатижа- сида ўт яуфағи ва ўт йўлларида тош лайдо бўлиши, уларда ўт димланяб колиши б-н кечади- гаи касаллик. Унга овкатиинг хили, кишинийг иреий хусусиятларя, семиришга мойнл бўлиши ва б. сабаб бўладя. Қасалликда асосан ўнг қовургалар ости санчиб, огрик корин, ўнг курак, ўяг елка, ўмров ва кураклараро соҳага таркала ди.
УТ ТРОМ6И — сарик касаллнгида жигар ўт йўлларида хосял бўладиган ўт куйкаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |