ХУНАСАЛИК — к. Гермафродитизм.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
ц
ЦЕЗИЙ—Д. И. Менделеев даврий системаси- нинг I группасига мансуб нодир кимёвий элемент; символи Сз, атом номери 55, атом оғирлиги 132,905; сарғиш-пушти рангли ишқорий металл, жуда фаол. Фотоэлементлар ишлаб чиқаришда, баъзи радио- актив изотоплари диагностика ва даволаш мак- садларида ишлатилади.
ЦЕЛИЛКИЯ — баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги модда (глиадин)ни ҳазм қилишда иштирок этадиган ферментларнинг етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган сурункали каеал- лик. 2—3 яшар болаларда учрайди. Бунда аста- секин иштаҳа пасайиши, локайдлик, бўшашиш, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши, камқонлик ва озиб кетиш, фосфор-кальций алмашинувининг издан чиқиш ҳоллари ривожланади. ЦЕЛЛЮЛОЗА, клетчатка —глюкоза бир- ликларидан тузилган ўсимлик полисахариди. Ц. целлюлаза ферменти таъсирида гидролизла- ниб, дисахарид — целлобиоза ҳосил килади. У ўсимлик ҳужайра деворининг асосий компо- ненти. Бир қатор ўсимлик толалари, мас., пахта деярли тоза Ц. дан иборат. Ц. одам ва этхўр ҳайвонлар организмида ҳазм бўлмай, улар учун балласт модда ҳисобланади, аммо кавш қайта- рувчи ҳайвонларнинг қатқорнида симбиотик яшовчи целлюлаза ферментига эга микроорга- низмлар томонидан парчаланиб ҳазм қилинади. ЦЕЛОМ — тананинг иккиламчи бўшлиғи; кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг тана девори ва ички органлари орасидаги бўшлик. Сут эмизувчилар ва одамда Ц. дан перикардиал, плеврал ва қорин бўшлиқлари ҳосил бўлади. Ц.— таянч, гидроста- тик скелет вазифасини, шунингдек иккинчи дара- жали функцияларни (озиқланиш, нафас олиш, айириш, жинсий функцияларни) ҳам бажаради, организм ички муҳитининг доимийлигини сак- лашда иштирок этади.
ЦЕМЕНТОМА — тўқимаси худди тиш цементи тузилишига ўхшаш хавфсиз ўсма. Кам учрайди, асосан пастки жағда, ақл тиши яқинида ривожла- нади.
ЦЕМЕНТОЭКСОСТОЗ — тиш илдизида ортикча цемент қатлами дўмбоқчэлари ҳосил бўлиши натижасида тиш илдизи шаклчнинг бузилиши. ЦЕНКЕР ДИВЕРТИКУЛИ — қизилўнгач юқори қисмининг орка деворида, ҳалкум охирида пайдо бўладиган халтасимон бўшлик. Кейинчалик қизилўнгачнинг ён деворларига ҳам таркалади. Бунда кизилўнгачдан овқат ўтиши қийинлашиб, кўнгил айниши, қайт қилиш ҳоллари кузатилади. ЦЕНТРИФУГА — бир жинсли бўлмаган ара- лашмалар (суспензиялар, эмульсиялар ва б.)ни марказдан қочирма куч таъсирида таркибий қисмларга ажратадиган қурилма. Фан ва сано- атда, жумладан лаборатория, тиббиёт ва тиббиёт-
7725
биология тадқиқотларида ҳамда доривор восита лар таёрлашда кенг кўлланилади. ЦЕНТРИФУГА-ТРЕНАЖЕР — техник комплекс, одамга маълум кучдага тезланиш таъсир этиши учун кўлланиладиган курилма. Авиацион ва космик тиббиётда учувчи (космонавт) фаолияти- ни шароитга мослашда қўлланилади. ЦЕНТРИФУГАЛАШ — бир жинсли бўлмаган аралашмалар (мас., суспензия, эмульсия ва б.)ни центрифуга ёрдамида таркибий қисмларга ажра- тиш.
ЦЕНТРОДЕСМА — ҳужайранинг бўлнниш дав- рида вужудга келадиган ипчалар. Ц. ҳужайра- нинг икки қутбига йўналган центриалалари орасида тортилади. Бўлинишнинг метафазасн- да Ц. га хромосомалар туташади. Анафазада хромотидалар Ц. бўйлаб икки қутбга тортилади. ЦЕНТРОМЕРА — хромосомаларнинг икки йўғонлашган елкаларини бўлиб турувчи тизимча. Хромосомада бирламчи ва иккиламчи Ц. бўлади. Бирламчи Ц. хромосомаларни икки тенг елка- ларга бўлиб туради. Ядроча тутган хромосома- ларда эса яна иккиламчи Ц. бўлади. ЦЕНТРОСОМА — ҳужайра органоиди (қ. Ҳужайра маркази).
ЦЕРВИКАЛГИЯ — бўйин соҳасидаги оғриқ. Бунда бўйин умуртқа поғонасидаги дистрофик ўзгаришлар натижасида оғриқ энса қисмда бошланиб, бўйинга ўтади. Бемор бошини кимир- лата олмай колади. Оғриқ санчиксимон бўлиб, кўпинча бир томонда кузатилади. У баъзан бош, елка, кўкрак ва куракка ҳам тарқалиши мумкин. ЦЕРВИЦИТ — бачадон бўйнининг яллиғланиши. Гонококк, стафилококк, стрептококк, ичак таёкча- си ёки трихомонадаларнинг кин оркали бачадонга кириши оқибатида рўй беради. Қасаллик ўткир ва сурункали кечади. Белгилари: бел ва корин пастида оғрик, бачадон бўйнидан шиллик, окчил ажралади. •
ЦЕРЕБЕЛЛИТ — миячанинг яллиғланиши. Бун- да беморнинг мувозанати йўколиб, боши каттик огрийди ва айланади. Нутқи ҳам ўзгариб, сўзларни хижжалаб талаффуз қилади. Баъзан кўрув нерви зарарланиши, кўриш қобилияти сусайиши ҳам мумкин.
ЦЕРЕБРАСТЕНИЯ — бош миянинг-шикастлани- ши натижасида руҳий фаолиятнинг айниши; кўпроқ бош миянинг органик касалликларида кузатилади. Белгилари: бош огрийди, айланади, хотира сусаяди ва б.
ЦЕРЕБРОПСИХОЗ — фикрлаш кобилиятининг бузилиши; бош миядаги касалликлар сабаб бўлади.
ЦЕРЕБРОСКЛ ЕРОЗ — бош мия тўқимаси скле- рози. Бунда нерв системасининг алоҳида вируслар кўзгатадиган касалликларида, баъзан энцефа-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
242
ЦЕРУЛОПЛАЗМИН
литларда ҳалок бўлган тўқима ўрнига невроглия «ямоқлар» ҳосил бўлади ва зарарланган сатҳга қараб турли босқичда органик неврологик белги- лар рўй беради.
ЦЕРУЛОПЛАЗМИН—таркибида мис бўлган, кўк рангли гликопротеин; сутэмизувчи ҳайвонлар- нинг кон плазмасида топилган. Ц. мис сакловчи ва уни ташувчи оқсил бўлиб, мис тутувчи ферментлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. ЦЕСТОДОЗАЛАР — одам ва ҳайвонларда гель- минтлар — цестодалар қўзғатадиган инвазион касалликлар. Ц. дан ценуроз, эхинококкоз, цисти- церкоз кўпроқ тарқалган бўлиб, улар ҳаёт учун анча хавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |