ЦЕФАЛГИЯ — К. Бош оғриғи.
ЦЕФАЛИТ — бош мия тўкимасининг яллиғлани- ши; вируслар қўзғатадиган энцефалитлар, шика- стланиш, турли юқумли касалликлар асорати сифатида кузатилади.
ЦЕФАЛОМЕТРИЯ — ҳомила бошининг ўлчам- ларини рентгенда аниқлаш; ҳомиладор аёлнинг чаноғи тор бўлганда, унинг эсон-омон қутулиб олишини таъминлаш мақсадида қилинади. Ҳозир Ц. ўрнига ультратовуш ёрдамида текши- риш қўлланилади.
ЦЕФАЛОСПОРИОЗ — турли хил паразит замбу- руғлар қўзғатадиган микоз. Касалликда тери, шиллиқ пардалар, тирноқ, баъзан ички органлар ҳам зарарланади.
ЦЕФАЛОЦЕЛ Е — калла-мия чурраси; унинг ичида мия моддаси ёки пардаси бўлади. ЦИАНОЗ — қон кислородга тўйинмаслиги нати- жасида тери ва шиллиқ парданинг кўкимтир тусга кириши, мўматалоқ бўлиб кетиши.
ЦИКЛИК НУКЛЕОТИДЛАР — нуклеозид три- фосфатлардан аденилатциклаза, гуанилатцикла- за ферментлари таъсирида пирофосфат ажралиб, рибозанинг 3', 5"-углерод атомлари фосфатэфир боғлари орқали ҳалқа (цикл) ҳосил қилиб бирикишидан келиб чиққан маҳсулотлар. Ц. н. нинг энг муҳим вакили 3', 5'-циклик аденозинмоиофосфат (ц АМФ) АТФ дан адени- латциклаза ферменти таъсирида ҳосил бўлади ва Ц. н. фосфадэстеразаси томонидан АМФ гача парчаланади. Ц. н. нинг ҳужайра ичидаги кониентрациясини аниклаш гормонлар, фарма- кологик препаратлар таъсирини назорат килиш- да тиббиётда аҳамиятга эга. циклит — кўз томирли пардаси киприксимон таначасининг яллиғланиши. Касалликка шамол- лаш, ревматизм, токсопламоз ва б. сабаб бўлади. Кўз соққаси лўкиллаб оғрийди. Тез даволанмаса, киши кўр бўлиб қолиши мумкин. ЦИКЛОГРАФИЯ — циклик ҳаракатларни теқ- шириш усули. Тананинг характерли айрим нукта- ларини бир ёки бир неча ҳаракат циклларида теширишга асосланган.
ЦИКЛОДИАТЕРМИЯ — киприксимон тана со- ҳасида склёранй Диатермокоагуляцир қилиш. Бу операция глаукомада сувсимон суюқликнинг ажралишиня камайтириш максадида ўтказилэди. ЦЙКЛОЦИЯ— туғма нуксои; одатдаьгн йлйн кўз ўриига пешонанинг қок ўртасида чала ташкил топгаи битта кўз бўлиши. Жуда кам учрайди. ЦИКЛОПЛЕГИЯ — кўз киприксимон таначаси- нинг каСалланиши натижасида аккомодациянинг бузилиши. Цилиар мускулнинг сунъий йўл б-н
(мас., атропин томизилганда) фалажланиши сабаб бўлади. -
ЦИКЛОСОМИЯ — К. Циклотимия. ЦИКЛОТИМИЯ — маниакал-депрессив психоз- нинг енгил хили; бунда маниакал ҳолат жиндек кўзғалиш б-н кечсада, депрессия фазасида кайфи- ят бир оз сусайган, ҳаракат хийла чегараланган, аклий меҳнат пасайган бўлади. Ц. да беморнинг меҳнат қобилияти сакланади, гипомания фазаси- да эса бемор ҳатто унумлирок ишлайди. Бу ҳолйт соматик белгилар б-н кечгани учун соматик циклотимия ёки циклосомия деб ҳам юритилади. ЦИКЛОФОРИЯ — кўз соккасининг ўз ўки атро- фида бурилиши. Кўз соккаси юқори ярми сатҳининг қай томонга бурилишига караб инцик- лофория (ичга бурилиш) ва эксциклофория (ташқарига бурилиш) фарк килинади. ЦИЛИНДРЛАР, сийдик цилиндрла- р и — буйрак каналчаларининг айрим қисмлари- дан «қолипини» олгандек цилиндр шаклига кириб қолган сийдик чўкмаси элементлари. Ц. нинг таркибига кўра бир неча турлари фарк килинади. ЦИЛ ИНДРОМА — сўлак, кўз ёшк ва сут безла- ри, бронхлар, кизилўнгач, ичак ва бачадон бўйни шиллик пардаси эпителийларидан ривожланади- ган хавфли ўсма. Тугунча шаклида бўлиб, секин ўсади, кон окими оркали организмга тарқалади. ЦИЛИНДРОСКИАСКОПИЯ — кўз нур синди- риш қобилиятининг бир тури — астигматизмни цилиндр линзалар кўйиб аниқлаш усули. Ц.да кўзнинг астигматик асосий меридианлари ва уларга лойиқ цилиндр ҳамда сферик кўзой- накларнинг нур синдириш кучи аниқланади ва натижага қараб тегишли икки хил линза кўшил- масидан иборат кўзойнак ёзиб берилади.
ЦИЛ ИНДРУРИЯ — сийдик б-н сийдик цилиндр- ларининг чиқиши.
ЦИМЕТИДИН ( син.: цинамет, беломет ва б.) — Нг-рецепторларни блокловчи антигистамин до- ри; асосий таъсири меъда шираси ажралишини камайтиришдан иборат. Ц. меъда ва ўн икки бармок ичак яраси касаллиги ва гиперацид гастритларни даволашда ишлатилади.
ЦИНГА — к. Лавша.
ЦИРКУЛЯТОР — қон айланишининг бузнлиши б-н боғлик бўлган ҳодиса.
ЦИРРОЗ — бириктирувчи тўкиманинг эўр бериб ўсиши окибатида органнинг бужмайиши ва шаклининг ўзгариши. «Ц.» термини склерознннг синоними сифатида ҳам ишлатилади. ЦИРРОЗ-РАК — жигар раки; йирик тугун пайдо қилмасдан цирроз тарзида кечади. Жигар раки ва циррозига хос аломатлар: метеоризм, кон кусиш, корнида оғриқ ва сув йигилиши, талоқ катТала- шиши, қорин деворидаги тери ости веналарининг кенгайиши, бемор аҳволининг оғирлашиши ва б. кузатилади.
ЦИСТААДЕНОКАРЦИНОИА, — кўвд*Н*»а тухум- донДа киста ҳосил қиладиган эпителиал хавфли ўсмаларнинг умумиА нбмк. ,
ЦНСТ-АЛ ГИЯ — қбвукда яллигланиш ялочатлй-
р«-0ў^май, тез-тез *в ®ий»ш.
ЦМСТЕНН, Цис — <$гацизмда олтингугурт ал- машинувининг маркаЭий компоненти бўлган ол- тингугурт тутувчи амжвййкйв^а. Ҳамма оксидлар ва глутатион таркрбвга» нмрядн.
ЦИСТИН, д и ц и с тей н — таркибидаги суль- фгидрил гуруҳлар ( — БН) нинг дисульфидга
шшш.21уоиг.сот ки(иЬхопаз1
»
оксидланиши натижасида иккита цистеиндан ҳосил бўлган димер. Оқсилларда дисульфид кўприги Ц. молекулаларидан келиб чиқса ҳам, у деярли доимо пептид занжирига цистин шакли- да киради.
ЦИСТИНОЗ (Абдергальден — Қауф- ман — Линьяк синдроми) — аминокис- лота — цистин алмашинувининг бузилиши нати- жасида келиб чиқадиган ирсий касаллик; бунда кўмик ретикуляр ҳужайраларида, жигар, талок, лимфа тугунлари, кўз пардаси ҳужайларида цистин кристаллари кўп тўпланади. Ц.да бўй ўсиши сусаяди, суякларда рахитга хос ўзга- ришлар, кўришнинг айниши, сийдикда амино- кислота ва глюкоза микдорининг ортиши, қонда фосфорнинг камайиши, камқонлик белгилари ку- затилади. Наслдан-наслга рецессив типда ўтади. ЦИСТИНУРИЯ — ирсий касаллик; организмда аминокислоталар: цистин, лизин, аргинин, орни- тин алмашинувининг издан чиқиши сабаб бўлади, бунда шу аминокислоталарнинг буйрак каналча- ларида қайта сўрилиши бузилади ва сийдикда улар микдори ортади. Пиелит, пиелонефрит, сийдик-тош касаллиги, гастрит ва яра касаллиги, шунингдек холепатия кузатилади. Наслдан-на- слга аутосом-рецессив типда ўтади.
ЦИСТИТ — қовуқнинг яллиғланиши. Қовукка турли инфекциялар тушиши окибатида рўй беради; касалликнинг асосий белгиси бемор тез- тез (ҳар 10—15 минутда) сияди, сийганда оғрик сезади; оғриқ айникса сийгиси кистаганда ва сийгандан кейин зўрайиб, ловуллаш, ачишиш пайдо бўлади. Баъзан сийдикда кон ва йиринг бўлиши мумкин. Қасалликнинг ўткир даврида олди олинмаса сурункали тус олади. ЦИСТОАДЕНОМА, аденоцистома, кис- таденома —тухумдоннинг киста ҳосил қилишга мойил эпителиал хавфсиз ўсмаларининг умумий номи.
ЦИСТОАДЕНОФИБРОМА, цистофибро- м а — тухумдон эпителийси ва кистали бўшликла- ридан тузилган хавфсиз ўсма.
ЦИСТОГРАФИЯ — ковукнинг турли касаллик- ларида (хавфсиз ва хавфли ўсма, сил, тош келиши) пайдо бўладиган ўзгаришларни унга тоза ҳаво, кислород (пневмоцистография) ёки контраст моддалар юбориб рентгенологик текши- риш усули. У ковукнинг қисқариши фаолиятини аниқлашга ҳам имкон беради. ЦИСТОИЛЕОПЛАСТИКА — пластик операция. Ингичка ичакнинг бир кисмини кесиб олиб, ундан сунъий қовук ясаш.
ЦИСТОЛ ИТИАЗ — қовукда тош бўлиши б-н ке чадиган касаллик; тош кўпинча буйракдан сийдик йўли оркали ковукка тушиб, туриб колади. Баъзан ковук касалликлари ёки простатитда ҳам кузатилади. Тош кичик бўлиб, сийдик чикариш канали тешигида туриб қолса, ишурия авж олади. Бунда бемор сийишга қийналади, ковук усти қаттиқ оғриб, у оралик ва олатга таркалади. Тош катта бўлганида сийиш охирлаганида оғрик кучаяди.
ЦИСТОЛ ИТОТРИПСИЯ — ковукдаги тошларни махсус асбоб — литотриптор б-н майдалаб олиш. ЦИСТОМЕТРИЯ — қовукнинг сийдик б-н тўли- ши ва бўшаши пайтида унинг ички босимини ўлчаш; асосан цистометрдан фойдаланилади. Ц. да ковуқнинг ишлаш қобилияти аникланади.
ЦИТОПАТОЛОГИЯ 243
ЦИСТОСКОПИЯ — ковук шиллик каватини махсус асбоб — цистоскоп ёрдамида текшириш. ЦИСТОСПАЗМ — ковуқ силлик мускулларининг қисқариши; оғрикка сабаб бўлади. ЦИСТОТОМИЯ — ковукни кесиб, ичини очиш. Қовукда тош пайдо бўлганда ва унинг бошка касалликлари (рак, полип, яра ва б.)да, эркак- ларда простата бези аденомаси ва ракида, сийдик йўли яллиғланиши натижасида чандик ҳосил бўлиб, ундан сийдик ўтмай колганда қилинадиган операция.
ЦИСТОЦЕЛ Е — кин олд деворининг тушиши натижасида қовуқ бўйни ва сийдик-қовук учбур- чагининг ўз ўрнидан пастга караб силжиши. ЦИТОБЛАСТОМА, меристома — келиб чи- киши номаълум етилмаган ҳужайралардан ту- зилган ўсмаларнинг умумий номи. ЦИТОГЕНЕТИКА — генетиканинг ирсият кону- ниятларини ҳужайра (асосан хромосомалар) даражасида ўрганувчи бир соҳаси. Ирсиятнинг хро- мосомалар назарияси цитогенетиканинг назарий асосидир. Цитогенетик текширишлар кўпгина ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволашда муҳим. ЦИТОЗИН — 6-амино 2-оксипиримидин, пирами- дин асоси. ДНК ва РНК таркибига цитидин нуклеотид шаклида киради.
ЦИТОКИМЕ — цитологиянинг бир бўлими; ҳужайра ва тузилмаларининг кимёвий таркибини ўрганади. Ц. ҳужайра тузилмаларидаги амино- кислоталар, оқсил, нуклеин кислоталар, угле- водлар ва липидларни, ферментлар фаоллигини аниқлайди.
ЦИТОКИНИНЛАР, кининлар — ҳужайра бўлиниши ва умуман ўсимликларда моддалар алмашинуви, хусусан РНК ва оксиллар синтезини тезлатадиган гормонлар. Кимёвий томон- дан Ц. аденин унумидир. Бошка ўсимлик гормон- лари (гиббереллинлар ва ауксинлар) б-н бирга ўсимликларга ташқи муҳит (мас., нур) таъсири- нинг воситачиси бўлади. Ц. нинг энг муҳим вакиллари кинетин ва зеатиндир.
ЦИТОЛИЗ — ҳужайраларнинг емирилиши. ЦИТОЛОГИЯ — ҳужайра ҳакидаги фан. Ўсим- лик ва ҳайвон ҳужайраларининг тузилиши ҳамда функцияларини ўрганади. У ўсимликлар гистоло- гияси, анатомияси, физиология, генетика, био- кимё, микробиология ва б. фанлар б-н узвий боғланган.
ЦИТОМЕГАЛ ИЯ — вируслар қўзғатадиган юкумли касаллик; бунда кўпинча сўлак безлари зарарланиб, тўкималарда ҳаддан ташкари кат- та — гигант ҳужайралар пайдо бўлади. Касаллик асосан эмадиган болаларда учрайди. ЦИТОМЕМБРАНА — ҳужайра ичидаги мембра- на; калинлиги 7—10 нм, оксил ва липидлар комплексидан ташкил топган. Ц. 40 % га якин липидлар, 60 % оксиллар, 5—10 % углеводлар- дан иборат. Ц. да липидлар биомолекуляр парда шаклида мембрана марказида, оқсил молекулала- ри эса мембрананинг ташқи томонида жойлаша- ди.
ЦИТОМОРФОЛОГИЯ — цитологиянинг бир бўлими. Ҳужайра ва унинг таркибий кисмлари тузилишини ўрганади,,
ЦИТОПАТОЛОГИЯ — патоморфологиянинг бир
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
244
ЦИТОПЛАЗМА
бўлими. Ҳужайраларнинг патологик ҳолатини, мас., ядронинг бужмайиши (кариопикноз), ядро қисмларининг парчаланиши (кариорексиз), ядро элементларининг эриши (кариолизис) ва б.ни ўрганади.
ЦИТОПЛАЗМА — ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳужайралари протоплазмасининг ядросиз қисми. Ц. гиалоплазма, ҳужайра органеллари ва ки- ритмаларидан тузилган.
ЦИТОСПЕКТРОФОТОМЕТРИЯ — ҳужайрада- ги моддаларни ёруғлиқ нури спектрларини турли- ча ютишига асосланиб ўрганиш усули. Ц. турли фуркционал ҳолатдаги ҳужайранинг цитокимёвий тузилишини ва уларнинг метаболик жараёндаги аҳамиятини аниқлайди.
ЦИТОСТАТИК МОДДАЛАР — ҳужайралар бўлинишини тўхтатувчи дорилар; асосан хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади. Ц. м. га новэмбихин, метотрексат, винбластин ва б. киради. ЦИТОТОКСИК МОДДАЛАР — ҳужайраларга заҳарли таъсир этиб, уларни шикастлантирадиган ёки емирадиган моддалар; асосан хавфли ўсма- ларни даволашда ишлатилади. цитотоксин — ҳужайраларга заҳарли таъсир кўрсатадиган моддаларнинг умумий номи. ЦИТОФИЗИОЛОГИЯ — цитологиянинг бир бўлими; ҳужайралар ва уларнинг тузилмалари ҳамда физиологик ҳолатини ўрганади. ЦИТОХРОМЛАР — ҳужайрада парчаларга
боғланган оксидловчи-қайтарувчи темир тутувчи гем протеинлар туркуми. Ц. нафас олиш, энергия алмашинуви, фотосинтез жараёнларида темир атоми валентлигининг қайталама ўзгариши асо- сида электрон берувчи (донор) ва электрон қабул қилувчи (акцептор) сифатида иштирок этади. Тузилиши ва нур ютиш спектрларига қараб Ц. уч асосий туркум: а, в, с гуруҳларга бўлинади, уларга 30 га яқин алоҳида вакиллар киради. Ц. нинг уччала туркуми ҳам митохондрияларда мавжуд бўлиб, нафас олиш занжирининг зарур компоненти ҳисобланади.
ЦИТОХРОМОКСИДАЗА — электрон транспорт занжирининг охирги аъзоси. Цитохром а/а3 комплекси б-н бир хил. Ц. одатда кислород б-н реакцияга киришади, аммо цианид ва карбон (П) -оксид томонидан ингибирланади. Таркибида темир ва мис бўлган фермент.
ЦИТРАТ КИСЛОТА, лимон кислота — 6 углерод атомли уч карбонат окси кислота. Моддалар алмашинувининг асосий оралик маҳсу- лоти. Уч карбон кислоталар циклининг бошланғич нуқтаси.
ЦОВЬЯНОВ ҚЎЛ УСУЛИ — туғрук чоғидаги махсус доячилик усули; асосан бола думбаси ёки оёғи (ёки ҳам оёғи, ҳам думбаси) б-н келганда қўлланилади.
ЦУЦУГАМУШИ — риккетсиялар қўзғатадиган, табний ўчоқли ўткир юқумли касаллик; ёввойи кемирувчилар, каналар чаққанда юқади ва тўсатдан ҳарорат кўтарилиши, тошма тошиши, лимфаденит б-н ўтади.
ч
ЧАДДОК РЕФЛЕКСИ — ташқи тўпиқнинг пас- тини тирналганда бош бармоқнинг олдинга караб эгилиши. Бу ихтиёрий ҳаракат йўлининг алажланганлигидан далолат беради.
АЙНАШ — овқатни оғиз бўшлиғида ишлаш. Ч.да овқат тишланади, эзиб майдаланади, сўнгра ютилади. Чайнов мускуллари кискарганда пастки жағ юқори жағга нисбатан ҳаракатланади, юқори ва пастки тишлар бир-бирига тегиб, овқатни узиб, кесиб, майдалаб беради. Овкат сўлак б-н ҳўлла- ниб, юмшаб, ютиш учун кулай ҳолга келади. ЧАЙҚАЛИШ, силкин и ш — турли зарбалар, механик таъсиротлар натижасида юмшок тўкима ва органларнинг енгил, ёпик шикастланиши. Бунда ўша тўкима ва органларда сезиларли морфологик ўзгаришлар кузатилмайди. Ч. кўпин- ча бош мия, орқа мия, шунингдек кўкрак бўшлиғидаги органларда рўй беради.
ЧАҚАНДА — бута ёки дарахтча. Меваси ишлати- лади. Таркибида С, Е, Ғ, В[ ва Вг витаминлар, каротин, ёғ, флавоноидлар ва б. моддалар бор. Мойи зарарланган шиллик парда, меъда-ичак ярасини даволашда ичилади, яра-чака ва куйган жойни, бачадон кини ярасини даволашда яра- ларга суртилади.
ЧАҚҚА — бошнинг икки ёнбоши. Чакка соҳасига мос келади.
ЧАҚҚА ЧУҚУРЧАСИ — чакка соҳасидаги жуфт чукурча; орка ва юкоридан чакканинг пастки чизиғи, олдиндан ёнок суяги, пастдан понасимон суякнинг катта қаноти б-н чегараланган. Чу- курчани шу номли чайнов мускули тўлдириб туради.
ЧАҚЛИН СИМПТОМИ — 1) сколиоз касаллиги- да умуртқа поғонасининг ўнг ёки чап томонга туртиб чиккан (дўппайган) қисмида мускуллар ёстикчаси бўлиши; 2) тизза бўғимини ёзган вақтда сон сербар мускулининг ички кисми бир оз кичрайса (атрофия), тикувчи мускули аник туртиб чикади. Буни тизза бўғимлараро тоғайининг шикастланиш белгиларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.
ЧАЛА ТУҒИЛГАН БОЛА — муддатидан олдин, яъни ҳомиладорликнинг 28—37 ҳафтасида туғил- ган бола; унинг вазни 1000—2500 г, бўйи 45 см атрофида бўлади. Ч. т. б. нинг гавда қисмлари бир-бирига мутаносиб бўлмайди: оёқлари ва бўйни калта, калласи нисбатан катта, кулок супралари эса каллага ёпишган, териси юқа, буришган ва майин тук б-н қопланган бўлади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
ЧАНГ — газ муҳитида муаллақ ҳолатда турувчи майда қаттиқ зарралардан ташкил топган дисперс система. Аэрозолнинг бир тури. Ч. ҳаво орқали ўпкага киради (чанг зарралари канчалик майда бўлса, ўпкада шунчалик чукур жойлашади ва узок туради). Ч. заррачалари кимёвий моддалар б-н. кимёвий ва фотокимёвий реакдияга киришиб, ҳаво тйниклигини бузади. Қуёшнинг ультраби- нафша нурларини кескин камайтиради. Табиатда космик, биологик, вулкон, тупроқ, ўсимлик ва б. бир канча хил чанглар мавжуд.
ЧАНГ ЮТГИЧ — атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш максадида саноат корхоналарининг ҳавога чиқарган чангини тутиб коладиган курил- ма.
ЧАНГЛАГИЧ — кукун ҳолидаги моддаларни би- рор юзага бир текисда тушадиган килиб чанглаш учун ишлатиладиган аппарат. Ч. дезинфекция аппарати сифатида ишлатилади. Кичик бинолар,
■ мебеллар ва б.ни дезинфекция (дезинсекция) килишда кўлда кўтариб юрадиган Ч. (порта- тив Ч.) дан фойдаланилади. Поршенли ва вентиляторли Ч.лар ишлаб чикарилади. ЧАНГЛАШ (д езинсекцияда) — дезинсек- ция усули. Ҳашаротлар тўпланган ёки уруғ қўйган жойга кукунсимон инсектицидларни чанглатгич- лар ёрдамида сепиш. Препаратлар яхши сочила- диган ва шамолда кам тўзғийдиган бўлиши керак. ЧАНДИҚ — тери, шиллик парда, орган ёки тўқиманинг жароҳатланган, патологик жараёнга учраган кисмининг ўрнида ҳосил бўлган би- риктирувчи тўқима. Қўпинча куйган, совуқ урган ва жароҳатланган жойда пайдо бўлади. Аста- секин сўрилиб, ўрни деярли билинмайдиган атрофияланувчи Ч. ҳамда тери сатҳидан кўтари- либ турадиган гипертрофик Ч. фарк килинади. Ч. бўйин, кўл-оёкда бўлса, улар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин, бу ҳолат контрактура деб аталади.
ЧАНДИҚЛАН ИШ — грануляцион тўқималар
етилиб, чандиқ ҳосил бўлиш жараёни. Бунда томирлар ва ҳужайра элементлари сони камайиб, кадоқлар ва коллаген толалар шаклланади. ЧАНОҚ — скелетнинг бир қисми. Икки ёнбошдан чаноқ суяклари, орка томондан думғаза ва дум суякларининг бойламлар, тоғайлар оркали ўзаро кўшилишидан ҳосил бўлади. Оёқ учун таянч ҳисобланиб, чанок бўшлиғида жойлашган орган- ларни ташқи муҳит таъсиридан саклайди. Қатта ва кичик Ч. фарк қилинади. .
ЧАНОҚ БЎШЛ ИҒИ — икки ёнбошдан чанок суяклари, орка томондан думғаза ва дум суякла- рининг бойламлар, тоғайлар ёрдамида ўзаро кўшилишидан пайдо бўлган бўшлиқ. У катта ва кичик бўшлиқларга ажралган. Қатта Ч. б. корин бўшлиғининг давомидир. Эркаклар кичик чаноқ бўшлиғида тўгри ичак, қовук, уруғ тизимчаси ва простата бези; аёлларда тўғри ичак, ковук, бачадон, қин ва тухумдон жойлашган. Аёл- лар Ч. б. кенг ва калта бўлиб, бу ҳолат уларнинг туғишига алоқадордир.
ЧАНҚАШ, ташналик — организмда сув тан- қислиги туфайли унга эҳтиёж сезиш; физиологик ҳолат. Организмга етарли микдорда сув тушма- ганда, турли хил тузлар (мас., ош тузи) кўплаб истеъмол қилинганда ёки кўп микдорда сув йўқотилганда (мас., қаттик терлаш натижасида, сийдик ҳайдовчи дорилар таъсирида ва б.) киши
ЧАҚАЛрҚЛАР 245
чанқайди. Бунда оғиз ва томоқ шиллиқ пардаси курийди, бу ҳолат оғиз ва томоқни сув б-н чай- ганда, мирикиб сув ичганда бутунлай йўқолади. ЧАПАҚАЙЛИК — ирсиятга боғлиқ ҳолат; бунда баъзи максадга мувофиқ ҳаракатларни бажа- ришда кўпрок чап кўл ишлатилади. Чапақай- ларда бош миянинг ўнг яримшари функцияси чап яримшари функциясидан устун туради. Ўнакай- лик ва Ч. ни аниқлаш невропатологияда муҳим аҳамиятга эга.
ЧАР8И — ички (висцераль) корин пардасидаги кенг ва узун бурама қават. Пардалар орасида ёғ тўкималари, лимфа тугунлари ва кон томирлар жойлашган. Катта ва кичик Ч. бор. Кат- та Ч. қорин пардасининг иккита олдинги ва иккита орка варакларидан таркиб топган. Ки- чик Ч. жигарни меъда ва ўн икки бармок ичан б-н туташтириб туради. Ч. ичакларни олд то- мондан фартук каби беркитиб, ташки муҳит таъсиридан ҳимоя килади ва корин бўшлиғидаги ҳароратни сақлайди.
ЧАРЛИНСИНДРОМИ — кўз соккасида ва бу руннинг шу томондаги ярмида кечаси каттик оғрик хуружи бўлиши. Оғриқ зўридан бемор ухлай олмай, ўтириб чикади. Касалликда кўз кизариб, ёшланиб, бир оз салкиб туради. Бу синдром қандли диабет, грипп, безгакда кузатила- ди.
ЧАРЧАШ — жисмоний ёки аклий меҳнат қилиш натижасида организм иш қобилиятининг вақ- тинча пасайишига олиб келадиган функционал ҳолат. Ўта ва сурункали Ч. фарқ қилинади. Ута Ч. зўр бериб жисмоний меҳнат қилиш натижасида рўй беради. Сурункали Ч. турли функционал системалар ва бутун организмдаги ўзгаришларнинг ойлар ва йиллар давомида тўлиқ тикланмаслиги б-ц боғлик. Мехнат килишда иштирок этадиган мускул гуруҳларининг ҳажмига қараб Ч.нинг локал, регионал ва глобал турлари фаркланади. Спортда глобал Ч. кузатилади. ЧАҚАЛОҚ — туғилганидан бошлаб 28 кунликга- ча бўлган бола. Унда ҳаёт учун зарур дастлабки кўникмалар (нафасолиш, эмиш ва ҳ. к.) бўлади. ЧАҚАЛОҚЛАР АФТАСИ, Беднар афта с и — чакалоклар каттик танглайи шиллик пар- дасида пайдо бўладиган юмалок, тарикдек катта- ликдаги ярачалар. Кокклар кўзғатади ва бир карашда дифтерияда учрайдиган яраларга ўхшаб кетади. Бошка турдаги касаллик кўзғатувчи микроблар тушҒанда ярачалар катталашиб, усти фибрин моддаси б-н копланади.
ЧАҚАЛОҚЛАР БЛЕННОРЕЯСИ — чакалок туғилганидан 2—3 кун кейин пайдо бўладиган бленнорея. Одатда бола сўзак б-н касалланган онанинг туғрук йўлидан ўтаётганда зарарланиши натижасида келиб чикади.
ЧАҚАЛОҚЛАР ЭНЦЕФАЛОМИОҚАРДИТИ — чақалоқларда учрайдиган Коксаки касаллиги- нинг бир хили; энцефалит ёки менингоэнцефалит белгилари тез авж олиб, юракдаги етишмовчилик кундан-кун рўй-рост намоён бўлиб боради. ЧАҚАЛОҚЛАР ЭРИТЕМАСИ — терининг кип- кизиариб колиши; баъзан билинар-билинмас кўкимтир бўлиб туради. Бир неча соатдан тортиб, 2—3 кунгача сакланади, сўнгра тери майда-
\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1
246
ЧАҚАЛОҚЛАР
майда, гоҳо йирик пўст ташлайди. Бу қўл кафти ва оёқ панжаларида кўзга яққол ташланади. ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ — туғруқхонада ҳар бир чақалоқ учун тутиладиган ҳисобга олиш ҳужжати; унда чақа- лоқнинг жисмоний ривожланиши, соғлиғининг аҳволи, даволаш ва касалликларнинг олдини олиш юзасидан ўтказилган тадбирлар қайд килиб борилади.
ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ҚУСИШИ — чақалоқ меъдаси ҳажми жиҳатидан кичик бўлиб, боланинг тўйганлик ҳисси яхши ривожланмаганлиги са- бабли у кўп эмиб қўйганида ортиқча сутни қусиб юбориши.
ЧЕМБЕРЛЕН СИМПТОМИ — касал аввал ўнг, сўнгра чап оёғида тик турганда рентгенда кўриладиган қов бўғимини ташкил этган қисм- ларнинг ўз ўрнидан силжиши. Бу думғаза-ёнбош бўғимида касаллик борлигидан далолат беради. ЧЕРНИ СИМПТОМИ—болалар хореясида ку- затиладиган белги. Бемор нафас олаётганида диафрагма кўтарилиб, қорин мускуллари ичига тортилади.
ЧЕЧАҚ — юқумли касаллик. Икки тури: чинчечак ва сувчечак фарқ қилинади.
ЧЕЧАҚҚА ҚАРШИ ЭМЛАШ — чинчечакка қар- ши фаол иммунизация ҳосил қилиш мақсадида қуруқ чечак вакцинаси ҳамда чечак вакцинаси б-н қайта эмланган донор қонидан олинган иммунологлобулин б-н эмлаш. Дастлаб 1—2 ёш- да, қайта 8 ва 16 ёшда эмланади. Биринчи бўлиб инглиз шифокори Э. Женнер таклиф этган. ЧИДАМЛИЛИҚ — организмнинг юқори иш қобилиятини узоқ вақт сақлаш ва чарчашга қаршиликни кучайтириш. Спортчилар махсус машқларни мунтазам бажариши натижаси- да Ч. ривожланади.
ЧИҚУНГУНЬЯ — арбовируслар қўзғатадиган ўткир юкумли касаллик; тропик чивин орқали юқадиган иситма гуруҳига киради. Касалликда бўғимлар қаттиқ оғрийди, икки босқичли иситма тутиб, унинг иккинчи босқичида макулопапулёз тарзидаги тошмалар тошади ва чуқур ўзга- ришлар рўй беради.
ЧИЛЛАШИР, спру — ичакда глюкоза, ёғ ва витаминлар сўрилишининг бузилиши, тўхтовсиз ич кетиши, анемия, афталарнинг пайдо бўлиши б-н кечадиган (сабаби номаълум) сурункали касаллик; асосан тропик ва суб^ропик иқлимли мамлакатларда тарқалган.
ЧИНИҚТИРИШ (т и б б и ё т д а ) — организм нинг ноқулай иқлим шароитлари (ҳавонинг паст ва юқори ҳарорати, паст атмосфера босими ва б.) таъсирига чидамини ошириш. Бирор оми.т (совуқ, иссиқ ва б.)нинг мунтазам, кўп марта таъсир этиши ва улар дозасини ошира бориш йўли б-н Ч. га эришилади.
ЧИНЧЕЧАҚ — поксвируслар оиласига мансуб вируслар қўзғатадиган ўта хавфли ўткир юқумли касаллик. Вирус ҳаво томчилари орқали ўтади. Касаллик одатда тўсатдан бошланади, эт увишиб, ҳарорат кўтарилади, беморнинг боши оғрийди, кўнгли айниб, қайт қилади, бели ва оёғида огриқ пайдо бўлади, у алаҳлаши ва ҳушдан кетиши мумкин. Шу даврда унинг баданига теридан бир
оз кўтарилиб турувчи -тошма (папула) тошади. Кейинчалик папулалардан пуфакчалар (везику- ла) ҳосил бўлади ва улар йиринг бойлайди (пустула). Бора-бора йирингли тошмалар қуриб, қорақўтир ҳосил бўлади. Улар тушиб кетгач ўрнида чандиқ қолади. Ч. карантин шарт- шароити белгиланадиган касалликдир. Ҳозир у бизда тугатилган.
ЧИПҚОН, фунункул — соч халтачаси (фол- ликула) ва атрофидаги ёғ бези ҳамда тўқимала- рининг ўткир йирингли некротик яллиғланиши. Стафилококклар қўзғатади. Терида ёғ ва тер ажралишининг кучайиши, авитаминоз, моддалар алмашинувининг бузилиши, тозаликка риоя қил- маслик, терининг тирналиши, чақаланиши Ч. га сабаб бўлади. Ч. терининг тукли қисмига, кўпинча бўйин (энса соҳаси), юз, бел, думба, сон ва б. ерларга чиқади.
ЧИРИШ — таркибида азот бўлган органик би- рикмалар (асосан оқсиллар)нинг микроорганизм- лар томонидан парчаланиши. Табиатда моддалар алмашинувида аҳамиятга эга. Ч. жараёнида аэроб, факультатив ва облигат анаэроб бактерия- лар иштирок этади. Оксилни парчаловчи (протео- литик) ферментлар ёрдамида микроорганизмлар оқсилни аминокислоталаргача парчалайди. Одам ва ҳайвонларда Ч. жараёни асосан ичакда кечади. Ч. маҳсулотлари жигарда зарарсизланади ва қисман буйрак оркали ташқарига чиқади.
ЧОВ — қорин деворининг олдинги пастки кисми б-н сон ўртасидаги жуфт ўйиқча.
ЧОВ БУРМАСИ — чов бойламига параллел жой- лашган тери ва тери ости ёғ қаватидан иборат бурма. Чов сохаси б-н соннинг олдинги юэаси чегарасида жойлашган. Катта ёшдаги ва семиз одамларда, кўп фарзанд кўрган аёлларда яхши ривожланган.
ЧОВ ҚАНАЛИ — чов соҳасида, корин сербар мускуллари бағрида ҳосил бўлган ёриқ. Ундан эркакларда уруғ тизимчаси, аёлларда эса бача- доннинг юмалок бойлами ўтади. Ч. к. қорин деворининг заиф қисми бўлиб, корин бўшлиғида босим ошганда (айниқса аёлларда дард тут- ганрда) чурра вужудга келади.
ЧОВ СОҲАСИ — қорин деворининг пастки қис- ми; пастдан чов бойлами, ичкаридан қорин тўғри мускулининг ташки қирраси ва юқоридан ёнбош суягининг олдинги тепа ўсиғидан қориннинг тўгри мускулига қараб ўтказилган горизонтал чизик б-н чегараланади. Бу соҳада чов канали бўлади. ЧОВ ЧУҚУРЧАЛАРИ — қорин олд деворининг ички юзасида жойлашган жуфт чуқурча. Улар- нинг бири ички ва ташқи киндик бурмалари орасида бўлса, иккинчиси ташқи киндик бурмаси- нинг латерал (ташқи) томонидадир. Унда чов каналининг ички ҳалкаси жойлашган.
ЧОК — 1) анатомияда — калла суяклари- нинг (пастки жағ, эшитув, тил ости суякларидан ташқари) ўзаро бирикиши; 2) жарроҳлик- д а — операция вақтида кесилган ёки жароҳатла- ниш оқибатида ажралган тўқима четларини бириктириш усули. Бунда чоклаш материаллари (ипак, лавсан, капрон, дэксон, тантал, кетгут ёки полимерлардан тайёрланган биологик инерт ип- лар)дан фойдаланиб, нина б-н қўлда ёки тикувчи аппаратларда Ч. солинади. Тугунли, узлукснч. «П», «2» ҳарфлари шаклидаги, сиртмоқсимон ва б. Ч. фарқ қилинади.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
247
ЧУРАЕВ РЕФЛЕКСИ — оёқ кафтига товондан бамокларга караб таъсир кўрсатилганда улар- нинг букилиши. Бу ихтиёрий ҳаракат йўлларининг зарарланганлик белгисидир.
ЧУРРА — ички органлар ёки улар бир кисмининг табиий тешикдан Ч. дарвозаси оркали бирор бўшликка ички қорин пардаси б-н чикиши. Бунда бўшликни коплаб турган парда ва терининг бутунлигига путур етмайди. Мия, кўкрак, корин Ч.лари, Шморль Ч.си ва б. фарқ килинади. Қорин Ч.сига кирадиган чов, сон, киндик, корин- нинг олдинги девори Ч.си, чов-ёрғок Ч.си (дабба), операциядан кейин пайдо бўлалиган Ч. кўп
ШВАРТЦЕ
учрайди. Диафрагмал Ч., Трейц бойлами тагида пайдо бўладиган Ч. ҳам мавжуд. Ч. туғма ва ҳаётда орттирилган, жойига қайтиб кирадиган ва кирмайдиган, сиқилган ва сиқилмаган бўла-
ди. ,
ЧУЛТОҚ — кўл ёки оёқни кесиб ташлагандан кейин колган кисми. Бунга шикастланишлар натижасидаги ва туғма Ч.лар ҳам киради. Нерв толаси ёки бронхлар кесилгандан сўнг колган кисми ҳам Ч. деб аталади.
ш
ШАБКУРЛ ИК, гемералопия — коронғида (шом ва тунда) кўз кўриш лаёкатининг бузили- ши. Асосан туғма бўлади. Ш.ка кўз тўр пардаси таёкча ҳужайраларидаги органик ўзгаришлар ёки шу ҳужайралар таркибидаги кўрув пурпури (родопсин) нинг етишмовчилиги сабаб бўлади. Қўпрок ўғил болаларда учрайди. Ш.да кўриш майдончаси борган сари торайиб бориб, 45— 50 ёшда кўз яхши кўрмай колади.
ШАВАНИ МИГРЕНИ — доим бош оғриб тури- ши; кишининг бошига мусибат тушганда ёки у каттик чарчаганда, ёки бош узок вақт бирор ҳолатда турганда оғрик зўраяди. Уйкучанлик ёки уйқусизлик б-н ўтади. Мия каттик пардаси ўроксимон ўсиғининг оҳаксизланиши сабаб бўла- ди. •
ШАМБЕРГ КАСАЛЛИГИ — гемосидерозлар гу- руҳига мансуб дерматоз; келиб чикиш сабаби номаълум. Бунда тананинг ҳар икки томонида, хусусан болдир, сон, бел, думғаза соҳасида, аҳён- аҳёнда кўл ва юзда телеангиэктазия ва қизил доғлар вужудга келади.
ШАМОЛЛАТИШ, вентиляция (гигиена- да) — турли система ва мосламалар ёрдамида тураржой, жамоат уйлари ҳавосини янгилаш, бинони шамоллатиш. Т а б и и й Ш.— хоналар ҳавосининг девор тешиклари, дераза, форточка, фрамуга, эшик оркали ташқаридаги хаво. т-раси б-н хонадаги ҳаво т-раси фарки ҳисобига алма- шиниши. С у н ъ и й Ш.— махсус курилмалар (вентиляторлар, компрессорлар, насослар, эжек- торлар) ёрдамида бинога тоза ҳаво киритиб, эски ҳавони чикариб юбориш.
ШАМОЛЛАШ — организм совкотиши натижаси- да вужудга келадиган респиратор ва б. ўткир касалликларга бевосита сабаб бўладиган омил. ШАМЧАЛАР, суппозиторийлар — уй ҳароратида қаттик, гавда т-расида юмшайдиган ва бирор шакл бериб, улушларга бўлинган дори тури. Ш. доривор модда ва асосдан иборат^ Улар ректал, вагинал ва таёкча шаклида бўлади. Ректал Ш. йўғон ичакка, вагинали кинга, таёқча- лар сийдик йўли, бурун катаклари ва б. га кўйилади.
ШАНКР— 1) инфекция тушган жоида вужудга келадиган яра ёки эрозия; 2) биполяр Ш.— бир вақтнинг ўзида ҳам жинсий аъзоларда, ҳам терининг бошқа жойларида ривожланадиган қаттик шанкр (яна к. Захм).
ШАПОШНИКОВ УСУЛИ —юрак халтаси (пери кард)га игна санчиб тешиш усули. Бунда игна учинчи ёки тўртинчи ковурға оралиғида тўш суягининг ўнг ёнидан ёки олтинчи ковурга оралиғида тўш суягининг чап ёнидан санчилади. Юрак халтасининг яллиғланиши касаллигида қўлланилади.
ШАРБАТЛАР — ичишга мўлжалланган ширин таъмли куюкроқ суюқликлар. Фармацияда суюк дорилар (дамлама, қайнатма ва аралашма)ни хуштаъм қилиш учун ишлатилади.
ШАРКО — БРИССО СИМПТОМИ — сиринго- миелия касаллигида кўл бармокларининг бир оз салкиб туриши ва уларда анчагина вегетатив ўзгаришлар намоён бўлиши.
ШАРКО ПНЕВМОНИЯСИ — плеврит окибатида вужудга келган ва ўпка тўқимасида кучли ўзгаришлар содир бўлиши б-н кечадиган сурунка- ли пневмония.
ШАРКО СИМПТОМИ — 1) тиреотоксикозяа кўлнинг калтираши; 2) юз мимика мускуллари периферик фалажга учраган томонидаги кошнинг юкорига кўтарилиши ва шу мускул контрактура- сида кошнинг пастга тушиши; кўпрок юз нерви- нинг периферик зарарланишида кузатилади. ШАХС — характер, темперамент (мижоз), қоби- лият, шунингдек руҳий жараёнларнинг кечиш хусусиятлари б-н намоён бўладиган руҳий фази- латлар мажмуи. Мана шу хусусиятларнинг такрорланмайдиган барқарор ягона уйғунли- ги Ш. мазмунини ташкил этади ва у мазкур одам шахсининг турғун хусусияти бўлиб ифодаланади. Ш. нинг руҳий хусусияти одамнинг меҳнат фаолияти натижаси бўлиб, энг аввало унинг ижтимоий ҳаётдаги ривожланиш шароитларига боғлиқ.
ШАҲВАТ — қ. Сперма.
ШВАРТЦЕ СИМПТОМИ — ноғора бўшлиғининг ички деворидаги шиллик кават кизарган жойла-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
248
ШЕГРЕН
рининг юпқалашган кулоқ пардасидан кўзга ташланиб туриши; отосклерозга хос Оелги. ШЕГРЕН СИНДРОМИ, «қуруқ синд- ром> — айрим сабабларга кўра барча' ташқи секреция безлари фаолиятининг кескин сусайиши. Касалликка гипоталамик соҳанинг зарарланиши сабаб бўлиши мумкин. Беморнинг кўз ёши, сўлаги, меъда шираси, териси «курий» бошлайди. Касаллик аксарият ҳайз кўриши тўхтаган аёллар- да кузатилади.
ШЕЙЕРМАНН КАСАЛЛИГИ — курак суяги- нинг акромион қисми остеохондропатияси. Бунда асептик некроз (чириш) акромион суягининг бир қисмида пайдо бўлади ва шакл ўзгариш юзага келиб, елка бўғимидаги ҳаракатни чеклаб кўяди. ШЕЙЕРМАНН — МАУ ҚАСАЛЛИГИ — кўкрак умуртқалари апофиз қисми остеохондропатияси. Бундай ўзгариш кўпрок VII — X умурткаларда учрайди ва умуртқа поғонасининг орқа томонга турғун қийшайишига олиб келади. Касаллик кўпинча ўғил болаларда учрайди. Натижада умуртқа поғонасининг танаси понасимон шаклга кириб қолади. Касал қаддини ростлаган вақтда умуртқа поғонасида оғриксезади, тез чарчайди. ШЕРЕШЕВСКИЙ — ТЕРНЕР СИНДРОМИ — аёллар хромосома касаллиги. Жинсий хромосома- лар аномалияси сабабли эмбрионал даврда гонадлар ривожланиши бузилади. Қасаллик жин- сий безлар бўлмаслиги, бачадон гипоплазияси, гипогенитализм белгилари, бўй ўсмай қолиши, соматик аномалиялар, сфинксни эслатувчи ташқи кўриниш (птеригиум синдроми) б-н ифодаланади. Касалликка мейоз жараёнида ота-она жинсий хромосомаларининг ажралмай қолиши сабаб бўлади.
ШИЗОБУЛИЯ — шизофрения хасталигида куза тиладиган ирода бузилиши. шизогония — содда ҳайвонлар (споралилар) ва баъзи сув ўтларида учрайдиган жинссиз кўпайиш усули. Ш. да она организм, яъни шизонт ядроси кўп марта бўлиниб, цитоплазма б-н ўрала- ди ва мерозоитларга айланади; бу жараен бир неча бор такрорлангандан кейин жинсий кўпайиш бошланади, бунда мерозоитлар ҳужайрага кириб дастлаб гаметоцитларга, кейин гаметаларга айла- нади.
ШИЗОНТОЦИД МОДДАЛАР — безгак касал лигининг жинссиз кўпаядиган қўзғатувчиси — шизонтларга таъсир этиб, уларни ўлдирадиган дорилар: хинин, акрихин, бигумаль, хиноцид ва б ШИЗОФАЗИЯ, паралогик фикрлаш — нутқ бузилиши; бунда сўз ёки жумлалар грамма- тик жиҳатдан тўғри тузилгани б-н бемаъни. тутуруксиз бўлади.
ШИЗОФРЕНИК НУҚСОН — шизофренин оқибатида киши шахсининг ўзгариши; бунда аутизм ёки атрофдагилардан ажралиш, қизи- қишнинг сўниши, активликнинг йўқолиши, ҳисси ёт пасайиши, эмоционал совуқлик, бефарқлик кузатилади. Шизофренияга хос нуқсонли ҳолат- нинг апото-абулик, гебефреник, кататоник ва галлюцинатор-васвасали турлари фарқланади. ШИЗОФРЕНИЯ — сурункали кечадиган руҳий касаллик;сабаби номаълум, наслдан-наслга ўтиш эҳтимоли бор. Ш. нинг хавфли, ўртача ва секин
кечадиган турлари бор. Шу турларга қараб, руҳий фаолият бузилишининг турли аломатлари — васваса, галлюцинация, қўзғалувчанлик, ҳара- катсизлик, бемор шахсининг ўзгариши ва б. кўза^ тилади.
ШИК РЕАКЦИЯСИ — дифтерия токсини б-н ўтказиладиган тери синамаси; одамнинг дифтери- яга берилмаслигини ифодаловчи антитоксик им- мунитет даражасини баҳолаш мақсадида қилина- ди.
ШИК СИМПТОМИ — кўкс оралиғидаги лимфа тугунлари катталашиб, йўғон бронхлар ёки кекирдак эзилиши окибатида нафас олишнинг қийинлашнши.
ШИКАСТЛАНИШ — ташки муҳитнинг физик ёки кимёвий таъсиротлари органга ёки тананинг бир қисмига таъсир этганда тўқималар бутунли- гининг маҳаллий бузилиши ёки улар вазифаси- нинг издан чикиши. Механик таъсиротдан, иссиқ- лик, электр токи, кимёвий моддалар ва нур- дан Ш. фарк килинади. Механик таъсирот- дан Ш. белгиларига қараб очиқ (яралар) ва ёпиқ бўлади. Анатомик субстратларга қараб: юмшоқ тўкималар. суяклар, бўғимлар ва ички орган- лар Ш.и ажратилади.
шилимшиқ — тўқималарни механнк таъсир- ланишдан сақловчи ёпишкоқ моддалар. Одам ва ҳайвон организмида шилимшиқ ҳужайраларида ишланади. Овқат ҳазм қилиш, нафас органлари, сийдик-таносил системаси, буруннинг ёндош бўшлиқлари, ўрта қулоқ ва б.ни қамраб туради. ШИЛЛЕР СИМПТОМИ — инсультга дучор бўлган бемор соғайиб юра бошлаганда фа- лажланган томонга оғиб юриши. Енга юришга тўғри келганда бемор фалаж бўлган оёғи томонга осонроқ юради.
ШИЛЛИҚ ПАРДА — бириктирувчи тўқимадан тузилган, кон томирлар, нервлар, без ва лимфа- ларга бой парда. Овкат ҳазм қилиш ва нафас органлари, сийдик-таносил йўллари, буруннинг ёндош бўшликлари, безларнинг чиқарув йўллари деворининг ички юзасини қоплаб туради. Орга- низмга тушган овқатларнинг парчаланиши ва сўрилиши, чиқиндиларнинг ажралишида актив қатнашади.
ШИЛЬДЕР ҚАСАЛЛИГИ — бош миянинг авж олиб борувчи миелинсизланиш касаллиги. Марка- зий фалаж, чала фалаж, гиперкинез, тутқаноқ тутиши, кўришнинг бузилиши, руҳий ўзгаришлар ва ақли пастлик кўринишида намоён бўлади. ШИЛЬДЕР СИНАМАСИ — миячанинг шикаст- ланганлигини аниқлаш усули; бемор кўзини юмиб, қўлларини тўғрига чўзиб туриб, бошини кескин ёнга бурганда қўллар ҳам шу томонга оғиб кетади. Бундай ҳолат мувозанат йўлларида ўзгариш борлигидан далолат беради. ШИЛҚИМЛИҚ \ОЛАТИ — психопатиянинг психастения тури, неврозлар, шизофрениянинг бошланғич даври ва б. руҳий касалликларда мияга ўрнашиб колган ҳолат; Ш. ҳ. асосида бош мия пустлоқ қисми марказларида турғун қўзғалиш ўчоғининг «касал пункти» пайдо бўли- ши ётади ва бу ўчоқнинг жойлашишнга қараб клиник манзаралари турли кўринишда намоён б.ўлади. Аксари олий нерв фаолияти кучсиз типда ва иккинчи сигнал системаси биринчисидан устун бўлган кишиларда тезроқ вужудга келади. Ш. ҳ. ни 1) шилқим хотиралар (киши онгини қамраб
\тт«.г|уоиг.сот ки(иЬхопаз1
олган хотиралар); 2) шилқим фикрлар (миядан кетмайдиган, аксари бемаъни фикрлар келиши); 3) шилким ҳаракатлар (мақсадсиз ҳатти-ҳара- катлар қилиш); 4) шилқим, яъни миядан кетмай- диган қўркувлар (фобиялар) тарзида кечадиган хилга ажратиш мумкин.
ШИНА, тахтакач — юмшоқ тўкималарнинг анчагина қисми шикастланганда, суяк синганида, суяк ва бўғим касалликларида ҳаракатланадиган қисмларини кимирламайдиган килиб кўйиш учун ишлатиладиган мосламалар. Гипсли бинт, ёғоч, металл ёки бошқа материаллардан тайёрланади. Вазифасига кўра вақтинчалик (транспорт) ва доимий (даволаш) Ш.лар бўлади. Вақтинча- лик Ш.лар ўз навбатида қимирлатмасдан ушлаб турадиган ва тортиб, мустаҳкам ушлаб туради- ган Ш.ларга бўлинади. Мустаҳкам ушлаб туради- ган Ш.ларга; фанер, нарвонсимон сим, тахта, картон Ш. киради. Тортиб, мустаҳкам ушлаб турадиган Ш.ларга Томас-Виноградов, Дитерихс, Кузьминский ва бошкалар ихтиро килган Ш.лар киради. Шикастланган киши узоқ масофага юбориладиган вактда гипс боғловлардан ҳам фойдаланилади.
ШИНАЛАШ, тахтакачл а ш — кимирламай- диган, ҳаракатланмайдиган килиб боғлаш. Гав- данинг шикастланган ёки касал қисмини (кўл-оёк ва умуртқа погонасини) қимирламайдиган қилиб кўйиш. Қўл-оёк шикастланганда оғриқни камай- тириш ва шу тарика травматик шокка йўл қўймаслик, беморни тезроқ соғайтиришга кара- тилган тадбир.
ШИРЕЙ — РОЖЕ СИМПТОМИ — беланги бўл- ган беморнинг оёқ бармоқлари учида тура олмасли- ги. Бу биринчи думғаза нерви толасининг шика- стланганлигидан далолат беради. ШИСТОСОМОЗЛАР — одам ва ҳайвонларда гельминтлар — шистосомалар кўзғатадиган су- рункали инвазион касаллик; сув орқали юкади. Бунда баданга тошма тошиб, кичишади, сийдик йўллари ачишади. Ш. асосан тропик мамла- катларда кенг таркалган.
ШИФОКОР, врач.дўхтир — тиббиёт инсти- тутини битирган ва даволаш-профилактика ҳамда санитария-эпидемиология муассасаларида иш- лаш ҳукукига эга бўлган мутахассис. Ш. лар куйидаги мутахассисларга бўлинади: терапевт- лар, жарроҳлар, акушер-гинекологлар, педиатр- лар, офтальмологлар, оториноларингологлар, дермато-венерологлар, невропатологлар ва б. ШИФОҚОР КАБИНЕТИ — амбулатория, поли- клиника ёки б. даволаш муассасаларида мута- хассис шифокорлар ишлашига мўлжаллаб махсус жиҳозланган хона.
ШИФОКОР НАЗОРАТИ — касалликларнинг ол- дини олиш ва уларни барвақт аниклаш максадида аҳолининг маълум кисмини шифокорларнинг мунтазам назорат қилиб туриши. Болалар (поли- клиника ва консультацияларида), ҳомиладорлар (аёллар консультацияларида), айрим касаллик- лар б-н оғриган беморлар, ногиронлар, ҳунар- техника билим юртларининг ўқувчилари, ҳаётини суғурта қилдирган шахслар, физкультура ва спорт б-н шуғулланадиган кишилар саломатлиги- ни вакти-вақти б-н назорат қилиб туриш. ШИФОКОРЛАР КОНСУЛЬТАЦИЯ КОМИС- сияси — даволаш муассасалари (поликлиника, амбулатория, касалхона, ихтисослашган диспан-
ШЛАНГЕ 249
серлар ва б.) даги махсус комиссия. Бирор касаллик оқибатида вақтинча меҳнат қобилияти- ни йўқотган беморларни ишдан озод қилиш, меҳнатга қобилиятсизлик варакасини 6 кундан кўпроқ муддатга чўза олиш, ногиронликни аник- лаш учун шифокорлар меҳнат эксперт (текши- рув) комиссиясига юбориш ва б. масалаларни ҳал килади. Одатда бош шифокор ўринбосари, бўлим мудири ва даволовчи шифокордан иборат бўлади. ШИФОКОРЛАР МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ КОМИС- СИЯСИ — бирор кишини тиббий нуктаи на- зардан текшириб, замонавий илмий жиҳатдан унинг соғлиғи ва меҳнат қобилияти ҳақида асосий хулоса берувчи комиссия. Ижтимоий таъминот органлари кошида шифокор эксперт ва касаба уюшмаси ташкилотининг тегишли вакилларидан тузилади. В. м. э. к. ногиронлик гуруҳини, меҳнатга қобилиятсизликнинг вактинча ёки дои- мий эканлигини, ногироннинг соғлиғига тўғри келадиган шароит ва меҳнат турларини, шу- нингдек унинг меҳнат қобилиятини тўлик ва қисман тиклашга имкон берадиган чоралар тавсиясини белгилайди.
ШИФОКОРНИНГ СИР САҚЛАШИ шифокор ва бошка тиббиёт ходимларининг беморнинг касаллиги, унинг шахсий ва оилавий турмушига оид маълумотларни зинҳор ошкор килмаслик бурчи. Айниқса юкумли касалликлар (сил, тери ва таносил касалликлари, ҳозирги вақтда эса СПИД — орттирилган иммун етишмаслиги синд- роми ва ҳ. к.) мавжуд бўлганда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгаки, бу ҳакда давлатнинг махсус карорлари кабул килинган. Аммо бундай ка салликларнинг тарқалиш хавфи туғилганда ва суд-тергов органлари ҳамда мутасадди тиббий муассасалар талаб қилгандагина шифокор сир сакламаслиги мумкин.
ШИФОХОНА — махсус даволаш-профилактика муассасаси. Кенг маънода Ш. беморларни стацио- нар шароитида даволаш (к. Касалхона), аҳолига диспансер орқали хизмат кўрсатиш ва б. даволаш муассасаларини англатади. Тор маънода бе- морларни даволашда асосан табиий манбалардан фойдаланувчи муассасадир, мас., физиотерапев- тик, бальнеологик, иқлимий ва ҳ. к. Ш. лар. ШИШ — организм тўқималари ва бўшликларида кўплаб суюклик тўпланиши. Бу ҳолат кўпинча тери, тери ости ёғ тўқимасида, плевра ва корин бўшликларида, юрак олди халтачаси, мояк ва б. орган ҳамда системаларда кузатилади. Ш.га аксари сув-туз алмашинувининг бузилиши сабаб бўлади. Умумий ва маҳаллий Ш. фарқ килинади. У м у м и й Ш. гавданинг кўп кисмини эгаллаши, оёк-кўл ҳамда танада бир текис таркалиши б-н ифодаланади. Маҳаллий Ш. купинча бирор венанинг эзилиши ёки яллиғланиш реакция си натижасида пайдо бўлади.
ШИШАСИМОН ТАНА — кўзнинг ички туби пардалари б-н гавҳари орасидаги бўшлиқни тўлдириб турадиган тиниқ шишасимон дирилдок модда. 99 % сув ва жуда кам микдордаги оксил, минерал моддалардан иборат. Кўз ички пардала- рини силжишдан саклаб туради.
ШЛАНГЕ СИМПТОМИ — коринни бевосита эшитиб кўрилганда у ердаги ичаклар ҳаракати-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
250 ШЛАТТЕР
нинг бутунлай эшитилмаслиги; ичаклар фалажи- нинг белгиси.
ШЛАТТЕР КАСАЛЛИГИ, Осгуд — Шлат- тер касаллиги — катта болдир суяги эпифиз ўсиқларининг тизза копқоғи пайлари ёпишган жойдан қисман узилиши; катта болдир суягининг эпифаз қисмидаги эгри-бугрилик остеохондропа- тияси.
ШОБ КАСАЛЛИГИ — бош мия яримшари пўстлоғи учинчи қаватининг юка тортиши ҳисоби- га шу мия ўнг ёки чап ярмининг атрофияланиши. Ақли пастлик ва эпилепсия кўринишида намоён бўлади.
ШОВҚИН — одам организмига салбий таъсир этадиган ва унинг ишлашига, дам олишига ҳалақит берадиган товушлар мажмуи.
ШОҚ — ниҳоятда кучли, ғайритабиий таъсирот- лар натижасида м. н. с. ., қон айланиши, нафас системалари фаолияти ҳамда моддалар алмаши- нувининг кескин бузилиши б-н ифодаланадиган, ҳаёт учун хавфли оғир патологик жараён. Ш. ни келтириб чиқарган сабаблари, ўта мураккаб ривожланиш механизмлари, унга олиб келиши мумкин бўлган касалликлар, омиллар, жараёнлар ва ҳ. к. га кўра анафилактик, гемотрансфузион, кардиоген, травматик, эмоционал ва б. турлари фарк қилинади. Ш.нинг бошланғич даврИда бемор безовталанади, ранги оқаради, қарашлари бежо, эси кирар-чиқар бўлиб қолади, баъзан ўзининг оғир аҳволини сезмай, ўрнидан сапчиб туриб кетади. Кейинчалик эс-ҳуши жойида бўлса ҳам, атроф-муҳитга бутунлай бефарк бўлиб қолади, гавда т-раси, кон босими пасайиб, нафа- си тезлашади, баъзан қайт қилади ва ҳ. к. ШОНЕ СИНДРОМИ — туғма юрак пороги; чап юрак бўлмачаси ва қоринчаси оралиғидаги клапаннинг етишмаслиги, чап юрак бўлмачаси миокарди гипертрофияси (чап бўлмача-қоринча тешигининг торайиши, аорта тешигининг стенози) натижасида юзага келади.
ШПАТЕЛЬ — 1) тўғри ёки эгилган, чети юмалок
узунчоқ пластинка; организмни текшириш еки операция қилишда орган ёки тўкималарни суриб туришда ишлатиладиган асбоб; 2) металл ёки пластмассадан тайёрланган энсиз пластинка. Лаборатория ва фармацевтика амалиётида сочи- лувчан ёпишқок моддаларни аралаштириш ёки қориштириш учун қўлланилади.
ШПРИЦ — даражаларга бўлинган шиша ёки металл цилиндр ҳамда поршендан иборат асбоб; организмнинг тўқима ва бўшлиқларига киритила- диган ковак нина ёки катетер оркдли дори юбориш ёки суюқлиқ тортиб олишда қўлланилади. ШПРИЦ-ТЮБИК — тери остига ёки мускул орасига бир марта дори юбориладиган асбоб; юбориладиган суюқлик тўлатилган эластик ҳажм ва унга бириктирилган стерил нинадан иборат. Нинага жипс бекиладиган қалпоқча кийдирилган бўлади.
ШТАММ — маълум бир микроорганизмнинг гене- тик жиҳатдан тоза культураси (ўсиб кўпайтири- ладиган насли). Бир микроорганизмнинг тур- ли Ш. лари бир-биридан ўз хусусиятлари (виру- лентлилиги, антиби.отикларга чидамлилиги) б-н фарқ қилади. Микробиология саноатида куллани- ладиган Ш. лар ёввойи хилига қараганда анча
сермаҳсулдир.
ШТЕЙН — ЛЕВЕНТАЛ СИНДРОМИ — тухум дон поликистози, ҳайз кўришнинг бузилиши, наслсизлик, гирсутизм, семизлик б-н ифодала- нувчи касаллик. Ш.—Л. с. гонадотроп гормон- ларнинг циклик секрецияси бузилиши ёки фер- ментлар системасидаги етишмовчилик оқибатида тухумдпнда стероидогенез бузилиши б-н ифодала- нади. Бу касалликда эстрогенлар камайиб, андро- генлар кўпаяди.
ШТИФТЛАШ — синган суяк бўлакларини би- риктириш усули; суяк, металл ва б. матери- аллардан фойдаланилади.
ШТРАУС СИМПТОМИ — юз нерви зарарланган беморга пилокарпин инъекция қилинганда юзи- нинг фалаж бўлган томонининг анча кам терла- ши. Бу белги юз нервининг периферик зарарлани- шини марказийсидан фарқ қилишга имкон бера- ди.
ЭВАГИНАЦИЯ — ташқи чикарув тешиги ёки ичак яралари орқали ҳосил бўлган тешикдан ичакнинг ташқарига чикиб қолиши. ЭВЕНТРАЦИЯ — қорин девори бутунлигининг бузилиши натижасида қорин бўшлиғидаги орган- ларнинг ташкарига осилиб тушиши. ЭВИСЦЕРАЦИЯ — 1) патологик анато- м и я д а — мурданинг ички аъзоларини ўрганиш мақсадида ташкарига чиқариш; 2) акушер- л и к д а — ҳомилани бурдалаб олиш операцияси- нинг бир боскичи; бунда ҳомиланинг ички органлари ташқарига чиқарилади.
ЭВКАЛИПТ — доим яшил дарахт. Барги ишла- тилади. Таркибида эфир мойи, тритерпен, ошлов- чи ва б. моддалар бор. Препаратлари антисептик восита сифатида йўтал, кўкйўтал, ангина, грипп, бўғма, турли йирингли яралар, меъда-ичак, гинекологик ва б. касалликларни даволаш ҳамда гижжа ҳайдаш учун ишлатилади.
ЭВОЛЮЦИЯ — тирикликнинг қайтмас тарихий ривожланиши. Э. нинг сабаблари, механизмлари, харакатлантирувчи кучлари ва умумий қонуни- ятларини эволюцион таълимот ўрганади. ЭГИЗАКЛАР — бир онадан деярли бир вақтда
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
251
туғилган икки, уч ва ундан ортик ҳомила. Одам ва аксари сутэмизувчиларда учрайди. Бир тухумли ва ҳар хил тухумли Э. маълум. Бир тухум- ли Э. оталанган битта тухумдан-зиготадан ри- вожланади, буларни монозигот ёки идентик Э. деб ҳам аталади. Икки тухумли, яъни ҳар хил тухумдан ривожланадиган Э. бир вақтда етилган ва алоҳида уруғлар б-н оталанган 2 ва ундан ортиқ тухумҳужайрадан ҳосил бўлади. Буни дизигот ёки идентик бўлмаган Э. дейилади. ЭГОФОНИЯ — бронхофония (бронхлардан ўта- ётган ҳаво овози) нинг бир тури. Беморнинг овози эчкининг маърашини эслатади, плеврага кўп миқдорда экссудат йиғилганда унинг юқори чегарасида шундай товуш эшитилади. ЭГОЦЕНТРИЗМ — шахснинг ўзига хос хусусия- ти, ўта кетган худбинлик, димоғдорлик, манман- лик; шахснинг тафаккури, ҳаёли, ҳатти-ҳара- катларида онгли ва беихтиёр равишда ўз маъна- вий ҳаёти ёки шахсига эътибор бериши. Психопатия ва тутқаноқ касаллигига хос. . ЭДИ СИМПТОМИ — кўз қорачиғининг нурга таъсири камайиб, суст торайиши. Кўпроқ авита- миноз, сурункали заҳарланиш, қандли диабетда кузатилади.
ЭЗОФАГИТ — қизилўнгач шиллик қаватининг яллиғланиши. Кўпинча юкумли касалликлар (қизамиқ, скарлатина, терлама ва б.), қизилўн- гачнинг термик, кимёвий ва ёт жисмлар б-н жаро- ҳатланиши сабаб бўлади. Э.да жиғилдон кайна- ши, овқат еганда тўш орқасининг ачишиши, қизилўнгач бўйлаб ютумнинг оғриқли ўтиши ва б. кузатилади.
ЭЗОФАГОАОРТОГРАФИЯ — аорта пульсация- си (аорта деворининг юрак уриши натижасида тебраниши)ни текшириш усули. Аорта ёйининг қизилўнгачга туташ жойидаги қизилўнгач ички босими ўзгаришларини график усулда қайд қилиш.
ЭЗОФАГОАТРИОГРАФИЯ — эзофагокардиог- рафия турларидан. Юрак бўлмачасининг механик фаолиятини текшириш.
ЭЗОФАГОГАСТРОФИБРОСКОП — кизилунгач ва меъда шиллик каватини кўздан кечириш ҳамда баъзи диагностик ва даво муолажаларини амалга ошириш учун қўлланиладиган тиббий эндоскоп. ЭЗОФАГОДИНИЯ — қизилўнгач соҳасидаги оғриқ. Қизилўнгач яллиғланганда, куйганда, иссиқ, қаттиқ овқат еганда, ёт жисмлар (игна, балиқ килтаноғи, тангалар)ни билмай ютиб юборганда кузатилади.
ЭЗОФАГОМАНОМЕТРИЯ — кизилўнгач ва унинг атрофидаги органлар касалликларига диа- гноз қўйиш усули. Электроманометр ёрдамида қизилўнгач бўшлиғидаги босимнинг ўзгариадини кайд қилиш.
ЭЗОФАГОПАТИЯ — қизилўнгач касалликлари- ни таърифлайдиган симптомларнинг умумий но- ми.
ЭЗОФАГОСКОПИЯ — эзофагоскоп (электр лам- почкалар б-н ёритиладиган най) ёрдамида кизил- ўнгачни кўриб, текшириш усули. ЭЗОФАГОСТОМА — қизилўнгачда ташқарига сунъий тешик очиш. Бу операция қизилўнгачнинг рак бўлган қисмини сунъий қизилўнгач б-н ал- маштириш жараёнининг биринчи босқичи сифати- да ўтказилади.
ЭЗОФАГОТОНОГРАФИЯ — электромагометр
ЭКЗОГЕН
брдамида қизилўнгач бўшлиғидаги босимни қайд қилиш.
ЭЗОФАГОФИБРОСКОПИЯ — қизилўнгач шил- лиқ қаватини эзофагофиброскоп ёрдамида текши- риб, унинг касалликларини аниклаш усули. ЭЗОФАГОЭЛ ЕКТРОКАРДИОГРАФИЯ — элек- тродлар ёрдамида қизилўнгач оркали юракни электрокардиография қилиш усули; айрим юрак аритмияларига дифференциал диагноз қўйишда қўлланилади.
ЭИДЕТИЗМ — нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига таъсири тугаганидан кейин ҳам уларнинг одам кўз ўнгида намоён бўлиб туравери- ши.
ЭЙЗОПТРОФОБИЯ — мияга ўрнашиб колган қўрқув ҳолати; ойнага қарашдан қўрқиш. ЭИНГУС — сунъий қоплама тиш учун олтин гардиш (диск) тайёрлашда ишлатиладиган ме- талл асбоб.
ЭЙРИТМИЯ (к а р д и о л о г и я д а ) — нормал юрак қисқариши ёки пульс ритми.
ЭЙТРОФИЯ — организмнинг органлари тузили- ши ва фаолиятида бирор нуқсон ёки ўзгариш бўлмаган ҳолда, ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари ўртасидаги ўзаро муносабатнинг бир-бирига оптимал мос келиши б-н ифодалана- диган ҳолати.
ЭЙФОРИЯ, димоғчоғлик — объектив холат б-н боғлиқ бўлмаган димоғчоғлик, ўз-ўзидан қувониш. Э. да бемор беташвиш, хурсанд, шу б-н бирга пассив, камгап ва кам ҳаракат бўлади, бир жойда жилмайиб ётаверади. Асосан руҳий касалликларда, наркотик моддалар қабул килган- да кузатилади.
ЭКЗАНТЕМА — тери тошмасн; баъзи касаллик- ларда терида пайдо бўлган тошмалар. Грипп, дисменорея, ҳайз Э.си, шунингдек токсик Э. фарқ қилинади.
ЭКЗАРТИКУЛЯЦИЯ — оёқ-қўлни ёки унинг пе- риферик кисмини бўғим ёриғи орқали кесиб олиб ташлаш.
ЭКЗЕМА, г у ш — терининг сурункали кечадиган аллергик касаллиги. Нерв ва эндокрин система фаолиятининг бузилиши, организмда сурункали инфекция манбаи бўлиши, шунингдек меъда-ичак касалликлари туфайли организм сезувчанлиги- нинг ортиши сабаб бўлади. Болалар Э. си экссудатив диатез б-н оғриган болаларда кузати- лади. Микробли Э. кўпинча куйган жой ва узоқ вақт битмайдиган окма яралар атрофида юзага келади. Тошма асосан қўл, оёқ бармоқларига, билакка, болаларда эса юз, бўйин ва баданга тошади.
ЭКЗЕМАЛАНИШ — терида пайдо бўлган су- рункали яллиғланиш жараёни (дерматоз)нинг ташқи таъсиротлар туфайли экземага айланиши. ЭКЗЕМАТОИД — макроорганизмлар қўзғатади- ган ва микробли экземага айланиб кетадиган чегараланган юзаки эпидермодермит.
ЭКЗЕРЕЗ — орган ва тўқималар (мас., нерв ёки қон томири)ни улардаги ёт нарсалар б-н бирга кесиб олиб ташлаш.
ЭКЗОГЕН — организмда бирор жараёнга ташқи муҳит омилларининг таъсири натижасида рўй берадиган демак.
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
252 ЭКЗОГЕНИЯ
ЭКЗОГЕНИЯ — бирор патологик жараён ёки касалликнинг организмдан ташқаридаги омил таъсирида келиб чиқиши.
ЭКЗОСТОЗ — суяқ сиртидан ўсиб чиққан хавф- сиз суяк ўсмаси.
экзотоксин — патоген микроблар атроф-му- ҳитга ишлаб чиқарадиган заҳарли модда; микроб- ларнинг касаллик пайдо килиш таъсири шу моддаларга боғлиқ. Улар тўқима ҳужайралари фаолиятини бузади, яллиғланиш ва йирингланиш жараёнларига сабаб бўлади.
ЭКЗОФТАЛЬМ — кўз соққасининг чакчайиб ту- риши. Базедов касаллигида, кўз соқкасинннг ҳажми ва шакли ўзгарганда, кўз орқасида пайдо бўлган ўсма ёки шиш туртиб чиқканда кузатила- ди. Кўз косасидаги яллиғланишлар, организмдаги умумий касалликлар ва б. сабаб бўлади. ЭКЗОФТАЛ ЬМОМЕТРИЯ — чақчайиб чиққан кўз сокқасининг баландлигини ва иккинчи нормал кўздан фаркини махсус асбоб — экзофтальмо- метр ёрдамида ўлчаш.
ЭКОЛОГИЯ — тирик организмларнинг ўз,аро ва теварак атрофдаги муҳит б-н бўлган муносабати- ни ўрганадиган фан. Ҳозирги замон Э. си одам ва биосфера ўртасидаги ўзаро муносабат масалала- рини ҳам ўрганади. Умумий ва хусусий Э. фарқла- нади. Умумий Э. ҳар хил системалар (популяция- лар, гуруҳлар ва экосистемалар) нинг тузилиши ҳамда функцияларини, хусусий Э. эса, муайян таксономик категориядаги аник экологик гуруҳ- ларни ўрганади. Э. эколюцион таълимот, халк хўжалиги режаларини ҳал қилиш масалалари ва соғлиқни сақлаш ишлари б-н узвий боғлиқ. ЭКРАН —турли нурларни ютадиган, кайтаради- ган, бошка хил энергияга айлантирадиган ёки улардан ҳимоялайдиган курилма. Тиббиёт- да Э.дан нурланишдан сақланиш, диагностик текширишларда тасвир олиш мақсадида фойда- ланилади. Рентген экрани кўрғошин бирикмаси суртилган ойна пластинка (плёнка) бўлиб, рент- ген нурларини кўринадиган нурларга айлантириб беради. Ҳозир кўпинча сульфидли Э. ишлатилади. ЭКСКОРИАЦИЯ — баданни кашиганда, соч та- раганда ва б.да тери ёки шиллиқ каватнинг тирналиши.
ЭКСПАНСИВЛ ИК — бирор вокеанинг одатдаги чегарадан чикиб кетиши. Психиатрияда Э. руҳий фаолликни ташкаридагиларга қаратилганиги ва буюклик васвасаси ғояларини ифодалаш учун ишлатилади. Риожланувчи фалажликда буюклик ғоялари ниҳоятда бемаъни, чегараланмаган бўлиб, бунда бемор ўзини энг бой, энг аклли, ҳатто пайғамбар сифат килиб кўрсатади; ана шу васваса ғоялари экспансив буюклик васвасаси деб аталади.
ЭКСПЕРТИЗА — муайян масалаларни мутахас- сис ёки мутахассислар гуруҳи. (экспертлар) томонидан текширилиши. Рўй берган вокеа ва ҳодисаларни ҳар томонлама анализ килиб ҳал этиш учун бирор фан соҳаси (мас., тиббиёт, техника, санъат ва б.) бўйича махсус билим ва тажриба талаб қилинган ҳолларда Э. тайинлана- ди. Мас., врачлик-меҳнат Э.си, вактинчалик меҳнатга лаёқатсизлик Э.си, суд-тиббиёт Э. си ва ҳ. к.
ЭКСПЛОЗИВЛ ИК, кизикконлик — жиноят содир килишгача олиб кёладиган ўта кўзғалув- чанлик, жиззакилик, жаҳли тезлик, баджаҳллик. ЭКССУДАТ — яллиғланиш туфайли майда вена- лар ва капиллярлардан атрофдаги бўшлик ва тўқималарга тўпланадиган суюқлиқ; оксил ва коннинг шаклли элементларидан иборат. Тарки- бига кўра Э.нинг бир неча хили фарқ қилинади. ЗКССУДАТИВ-КАТАРАЛ ДИАТЕЗ — аллергик ҳолат; асосан ёш болаларда учрайди. Э.-к. д. да болацинг териси ва шиллик каватлари турли таъсйротларга ҳамда катарал-яллиғланиш ка- салдиклцриға тез чалинувчан бўлади. Бола оргайизмида моддалар алмашинувининг бузили- ц]й ёки баъзи озик-овкат маҳсулотларини кўтара ■олмаслик Э.-к. д. га олиб келиши мумкин. Э-к.д. ли бола тумов, ангина, бронхит ва б. касаллик- ларга тез чалинади.
ЭКССУДАЦИЯ — экссудатнинг тўпланиш жара- ёни.
ЭКСТАЗ — эмоционал ҳолат; хаддан ташқари завкланиш, маҳлиё бўлиб қолиш. Маниакал ҳолатларнинг алоҳида бир кўриниши. Э. ши- зофрения, маниакал-депрессив психоз, бош мия- нинг органик хасталикларида учраб, киска муд- дат давом этади.
ЭКСТИРПАЦИЯ — орган (мас., меъда, бачадон ва б.)ни бутунлай олиб ташлаш.
ЭКСТРАВАЗАТ — кон томири атрофида озгина сероз-конли суюклиқ ёки кон йиғилиши. ЭКСТРАКТИВ МОДДАЛАР — доривор ўсим ликлар ёки хайвон тўкималаридан сув, спирт ва б. воситалар ёрдамида ажратиб олинган модда- лар. Доривор маҳсулотлар сифатини яхшилаш учун кўлланилади.
ЭКСТРАКТЛАР — доривор ўсимлик хом ашёси- дан эритувчи (экстрагент) ёрдамида олинадиган дори тури. Консистенциясига караб Э. суюк, кукж ва курук бўлиб, асосан ичилади.
ЭКСТРАКЦИЯ —1) жар|эоҳликда — би- рор орган ёки атрофидаги тўкималардан кесиб ажратмасдан туриб, танадан тортиб олиш. Мас., катаракта Э.си, ҳомила Э.си, тиш Э.си ва б.; 2) моддалар аралашмаси (мас., доривор хом ашё, организм тукималари)дан ажратиб олиш. ЭКСТРАСЙСТОЛА — юракнинг навбатдан та- шкари қискариши. Юрак мускуллари қўзғалув- чанлиги ошганда юз беради. ЭКСТРАСИСТОЛОГИЯ — юрак ритмининг бу- зилиши; экстрасистола б-н ифодаланади. Юрак мускуллари (миокард) кўзғалувчанлиги ошганда юз беради.
ЭКСТРАТОН — кўшимча, нормада эшитилмай- диган юрак тони; юрак клапанлари ва мио- ' карднинг айрим касалликларида кузатилади. ЭКСТУБАЦИЯ — наркоз тугагач ҳиқилдоқ ва кекирдакка қўйилган найни олиш. ЭКСФОЛИАЦИЯ—баъзи дерматозларда куза- тиладиган пўст ташлаш; терининг кўчиши. ЭКТАЗИЯ — тўқима ёки органнинг кенгайиши. ЭКТИМА — терининг чукур каватларига йиринг таркалиши. Оддий, гангренадан, захмдан бўлади- ган Э. фарк килинади. Кўпрок тизза, бел ва думба соҳаларида кузатилади.
ЭКТИМОЗ — тери ёки шиллик каватларга кон куйилиши; шикастланиш, турли кон касалликла- ри, С витамин етишмаслиги ва б. сабаб бўлади. ЭКТОМИЯ — орган ёки тўқималарни кесиб олиб ташлаш. Мас., гастрэктомия — меъдани, пульмон-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
эктомия — ўпкани, вазэктомия — томирни кесиб олиб ташлаш. .
ЭКТОПАРАЗИТЛАР— «хўжайини» танасида яшаб, ҳар хил юкумли касалликларни таркатади- ган паразитлар (мас., бит, бурга ва б.) ЭКТОПИЯ — орган ва тўкиманинг одатдаги жойидан туғма ёки орттирилган силжиши. ЭКХОНДРОЗ — тоғайдан ўсикчалар ҳосил килиб, тогай сиртига караб ўсувчи хавфсиз ўсма. ЭКХОНДРОМА — қ. Хондрома.
ЭЛАСТИК ПСЕВДОКСАНТОМА, тери эла- стомаси — эластик толалар ҳосил бўлишининг бузилиши туфайли келиб чиқадиган ирсий ка- саллик. Бунда тери, кўз, юрак-томир системасида жиддий ўзгаришлар кузатилади.
ЭЛАСТИН — бириктирувчи тўкима, тоғай ва б. пайларнинг эластик толалари асосини ташкил киладиган склеропротеинлар туркумига оид оксил; таркибида кўп микдорда пролин, глицин, валин, аланин қолдиклари бўлиши б-н фарк қилади.
ЭЛАСТОЗ — эластик тўқималар ўсиб кетиши б-н ифодаланадиган дерматозларнинг умумий номи.
ЭЛЕКТРОАНАЛГЕЗИЯ электр токини м. н. с. га ёки оғрик соҳаларига таъсир эттириб, оғрикни сусайтириш.
ЭЛ ЕКТРОАНЕСТЕЗИЯ — бошга ёпиштирилган тўғри тўртбурчак ёки учбурчак шаклидаги элект- родлар оркали кучсиз ток б-н бемор миясига таъсир килиб оғриксизлантириш усули.
ЭЛ ЕКТРОВИБРАТОР — отосклерозда узангича- нинг нормал ишлашини таъминлаш максадида эшитув суякчаларини массаж киладиган аппарат. Бемор кулоғига киритиладиган зондни механик тебрантирадиган электр генератордан иборат. ЭЛЕКТРОГАСТРОГРАФИЯ — меъданинг меха- ник ҳаракатларини текшириш усули. Меъда биопотенциалларини кайд килишга асосланган.
ЭЛ ЕКТРОГЕМОСКОП — кон ҳужайраларини автомат тарзда санаб берадиган асбоб; электр каршиликнинг ўзгаришига қараб датчикнинг микротешигидан ўтадиган ҳар бир ҳужайрани кайд килишни таъминлайди. ЭЛЕКТРОГИДРОТЕРАПИЯ — организмга бир вақтнинг ўзида сув ҳамда гальваник ток таъсир эттириш йўли б-н даволаш усули. Э. спастик мускулларни бўшаштириш, оғрик колдириш ва тинчлантириш хусусиятига эга.
ЭЛ ЕКТРОГИМНАСТИКА — турли импульсли токлардан айрим аъзолар ёки системалар фаолия- тини кўзғатиш мақсадида фойдаланиш; кўпинча ҳаракатлантирувчи нерв толалари ва мускул хасталигида кўлланилади.
ЭЛЕКТРОДЕРМАТОМЕТРИЯ — вегетатив нерв системасининг функционал ҳолати ва эмоционал доирани текшириш усули; бунда тери электр қаршилигининг вакт оралиғида ўзгариши махсус асбоб — электродерматометр б-н ўлчанади.
ЭЛ ЕКТРОКАРДИОГРАФИЯ — юрак биоэлектр потенциалларини электрокардиограф ёрдамида қайд қилиб, юрак мускулини ўрганиш усули. Ҳаракатланувчи қоғоз лента ёки фотоплёнкага ёзиб олинган эгри чизик электрокардиограмма (ЭКГ) деб аталади. Э. юрак касалликларини аниқлашда, меҳнат ва спорт физиологиясида кенг кўлланилади.
ЭЛ ЕКТРОКАУТЕР — термокаутернинг бир ту-
ЭЛ ЕКТРОРЕНТГЕНОГРАФИЯ 253
ри; тўқималарга электр токи б-н таъсир этиб, уларни куйдиришга мўлжалланган махсус асбоб. Ўсма, шиш, қонаётган кон томирини куйдириб, кон тўхтатиш учун ва бошқа максадларда ишлатилади.
ЭЛЕКТРОКИМОГРАФИЯ — юрак ва катта то- мирлар ҳаракатини ҳамда ўпка томирлари уриши ва ўпкада ҳаво алмашинувини электрокимограф ёрдамида кайд қилиш ва ўрганиш имконини берадиган рентгенологик текширув усули.
ЭЛ ЕКТРОКОАГУЛ Я ЦИЯ — тўкималарни юқори частотали электр токи б-н куйдириш. Жарроҳлик операциясида, эндоскоп ёрдамида даволаш усулларида кўлланилади. ЭЛЕКТРОМАНОМЕТРИЯ — электрон датчиги бор манометр ёрдамида гавданинг бирор бўшлиғи ёки йирик кон томирлардаги босимни ўлчаш. ЭЛЕКТРОМИОГРАФИЯ — мускуллар система- сининг функционал ҳолатини текшириш усули. Қўзғалиш натижасида скелет мускулларида ҳосил бўлган ҳаракат токлари (биопотенци- аллар) ни электромиограф ёрдамида ёзиб бориш. Э. диагноз кўйиш, меҳнат ва спорт физиологияси, олий нерв фаолиятини ўрганишда кўлланилади.
ЭЛЕКТРОМИОМАСТИКАЦИОГРАФИЯ чайнов мускуллари ва пастки жағ ҳаракатининг биологик имкониятларини бирйўла график усулда қайд этиш.
ЭЛЕКТРОНЕЙРОГРАФИЯ — нерв системасини текшириш усули; периферик нервларнинг биоэ- лектр активлиги вақтидаги ўзгаришларни график кайд қилиш.
ЭЛ ЕКТРОН ИСТАГМОГРАФИЯ — нистагмни аниклаш усули. Кўз соккасининг биологик потен- циал ўзгаришларини чизиб кайд этиш. ЭЛЕКТРООКУЛОГРАФИЯ — кўзни ҳаракат- лантирувчи мускулларнинг ҳаракати вактида электрик активлигини ёки тўр парда ташки қаватининг функционал ҳолатини ёзма ифодалаш усули.
ЭЛ ЕКТРООФТАЛ ЬМ ИЯ — кўз шиллиқ пардаси, мугуз пардаси ва оқсил пардасининг кучли ёруғлик берадиган ультрабинафша, инфракизил нурлар таъсирида куйиши, кўзнинг аста-секин камашиб, кизариши ва ёшланиши. Асосан хавф- сизлик техникасига риоя қилмаган электрмонтёр, электр пайвандчилар, баъзан слесарь, токарь ва кранчиларда кузатилади. Қуёш тутилганда узок вақт ҳимоясиз тикилиб турилса, тўр парда маркази шундай нурлар таъсирида куйиб, кўриш ўткирли- ги камайиши мумкин.
ЭЛ ЕКТРООФТАЛ ЬМОД И НАМОГРАФИЯ —
кўз қон томирлари касалликларида тўр парда иш қобилиятини ёзма аниклаш усули. Электрорети- нограммадаги ўзгаришни ўрганишга асосланган.
ЭЛ ЕКТРОПЛ ЕТИЗМОГРАФИЯ — айрим аъзо ёки гавда бирор қисмининг кон б-н тўлишини текшириш усули. Тўкималар электр каршилигини ўлчаш асосида, уларнинг ҳажм ўзгаришларини ёзиб олишга асосланган.
ЭЛЕКТРОРЕНТГЕНОГРАФИЯ рентгеногра- фия усули. Бунда рентген тасвир зарядланган ярим ўтказгичли пластинкага олиниб, сўнгра оддий коғозга ўтказилади. Бунинг учун махсус лаборатория бўлиши шарт эмас, сурат ёруғ
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
254 ЭЛЕКТРОСТИМУЛЯЦИЯ
хонада олинаверади. Электрорентгенограммалар- да айниқса суяк ва юмшоқ тўқималар тасвири яхши чиқади.
ЭЛЕКТРОСТИМУЛЯЦИЯ — организм тўкима ва органларини электростимулятор асбоби ёрда- мида электр токи б-н таъсирлаш. Мас., скелет мускуллари фаолиятини тиклаш, кучайтириш мақсадида «Тонус-2», «Тонус-3» аппаратлари кенг кўлланилади.
ЭЛЕКТРОСУБКОРТИКОГРАФИЯ — бош мия- нинг пўстлоғи ости тузилишини текшириш усули; шу соҳанинг биоэлектр активлигини унга кири- тилган электродлар ёрдамида кайд килишга асосланган.
ЭЛ ЕҚТРОТЕРМОБУЖ — ичида иситадиган эле- менти бўлган буж; электр токи б-н ишлайди. Торайиб колган сийдик чикариш каналини даво- лашда кўлланилади.
ЭЛЕКТРОТЕРМОМЕТРИЯ — гавда ҳароратини танадаги нукталарнинг 22 жуфтидан электро- термометр ёрдамида ўлчаш усули. Бемор ечиниб, ҳарорати 37° бўлган хонада чалканча ётади ва юз, бўйин, елка, кўкрак, кўл-оёқ, корйн, олд ва орка томондан ҳарорат ўлчаниб, график чизмаси- да ўзгаришлар аниқланади. ЭЛЕКТРОТОНОГРАФИЯ — тонографиянинг бир тури. Электротонограф ёрдамида кўз ички босимининг ўзгаришини тўхтовсиз кайд қилиш.
ЭЛ ЕКТРОТРАВМА, т о к у р и ш и — электр то- кидан шикастланиш; орган ва тўкималарга кжори кучланишли ток ёки яшин таъсир этганда рўй беради. Бунда нерв системаси, юрак-томир ва нафас системалари зарарланади. Диафрагма, юрак мускулларининг қисқариши, скелет мус- кулларининг тиришиши, ҳушдан кетиш ҳоллари юз беради. Ток урган жой анча чуқур куяди. Э. кўпинча ўлимга олиб боради. ЭЛЕКТРОФИЗИОЛОГИЯ — ф изиологиянинг бир бўлими. Организмдаги электр ҳодисаларини (биоэлектр потенциалларини) ҳамда организмга электр токининг таъсир этиш механизмини ўрга- нади. Илмий тадқиқот ишларида ва клиникада юрак биопотенциалларини электрокардиография, мияни электроэнцефалография, кўз тўр пардаси- ни электродермография қилиш усулларидан фой- даланилади.
ЭЛЕҚТРОФОРЕЗ — организмга ўзгармас ток ва дори моддалар б-н таъсир этиб даволаш усули; бунда моддалар тери ёки шиллик қават орқали электр токи б-н киритилади. Э. нинг индукто- термия б-н бирга олиб борилиши индуктоэлектро- форез дейилади.
ЭЛЕКТРОХИРУРГИЯ — юкор и частотали электр токи таъсирида тўкималар бутунлигини бузиш. Жарроҳликнинг ривожланиб келаётган тармоғи.
ЭЛ ЕКТРОЭН ЦЕФАЛ ОГРАММА — электроэн- цефалография усули б-н бош мия биопотенци^ аллари ўзгаришини акс эттирадиган эгри чизик. ЭЛЕКТРОЭНЦЕФАЛОГРАФИЯ — бош мия фа-
олиятини текшириш усули; унинг биопотенциали- ни электроэнцефалограф воситасида ёзиб олиш. Усулнинг афзаллиги шундаки, у мия фаолиятини рўй-рост ифодалаб бериши ҳамда бу ўзгаришлар-
ни ўлчаш ва керакли давони кўлланишда бевоси- та ёрдам бериши мумкин. ЭЛЕКТРОЭНЦЕФАЛОСКОПИЯ-бош мияни функционал текшириш усули; унинг жуда кўп участкалари биопотенциалини кайд килишга асосланган.
ЭЛЕКТРОЭПИЛЯЦИЯ — терига юқори частота- ли ўзгарувчан электр токи ёки ультра юқори частотали ток таъсир эттириш йўли б-н сочни тўкиш.
ЭЛ ИКСИР — рангли, ўзига хос ҳидли суюк дори (мас., шамоллаганда кўкракни юмшатиш учун кўлланиладиган Э.); одатда томчилаб ишлатила- ди.
ЭЛЬШНИГ доги — гипертоник ретинопатияда тўр пардада пайдо бўладиган тиниқ сариқ ёки қизғиш рангли доғ.
ЭМАН, дуб —дарахт. Пўстлоги ишлатилади. Таркибида флавоноидлар, ошловчи моддалар ва б. бор. Қайнатмаси оғиз бўшлиги (стоматит, гингивит), томоқ касалликларида, милк кона- ганда оғиз ва томоқни чайиш, шунингдек куйган жойни даволашда ишлатилади.
ЭМАСКУЛЯЦИЯ — рак, захмнинг огир форма- сида эрлик олатини мояк халтаси ва ундаги органлар б-н бирга кесиб олиб ташлаш.
ЭМБОЛ — кон окимига тушган ёки четдан кирган ва кон томирига тикилиб қолиши мумкин бўлган бирор модда, зарра, ҳаво ва ҳ. к.
ЭМБОЛИЯ — кон ёки лимфада айланиб юради- ган, нормал шароитда учрамайдиган заррача- лар — эмболнинг томирда тиқилиб қолиши. Узи- либ чиққан тромб қисмлари (тромбоэмболия), ёғ томчилари (ёғ Э. си), ҳаво пуфакчалари (ҳаво Э.си), эзилиб кетган органлардан (мас., шикастланишда) ажралиб чиққан тўкима бўлак- лари (тўқима Э. си), ўсма ҳужайралари, ҳомила туклари, снаряд ёки ўк парчалари, бактерия ёки замбуруғлар тўплами, йирик паразитлар (мас., эхинококк) Э. си бўлиши мумкин. ЭМБОЛЭКТОМИЯ — кон томиридаги эмболни олиб ташлаш.
ЭМБРИОЛОГИЯ — эмбрион (пушт)нинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши қонуниятларини ўргана- диган фан. Ҳайвонлар, одам ҳамда ўсимлик- лар Э. си фарқ килинади. Э. умумий, қиёсий, экспериментал ва ҳ. к. Э. га бўлинади. ЭМБРИОН — к. Пушт.
ЭМБРИОПАТИЯ — эмбрионал ривожланиш дав- рида пайдо бўладиган нуқсонларнинг умумий номи.
ЭМБРИОТОКСОН — кўз мугуз пардасининг тугма яллиғланиб ўзгариши ва хиралашиши. Токсоплазмоз, наркомания ва б. сабаб бўлади. Мугуз парда четида ингичка тасмасимон хирала- ниш доира шаклида кўриниб туради.
ЭМИШ — чақалоқларда кузатиладиган туғма шартсиз рефлектор жараён. Лаб шиллиқ қавати- даги рецепторлар ёки лаб терисининг таъсирлани- ши натижасида лаб, тил ва оғиз бўшлиғи девори мускулларининг ритмик ҳаракатланиб, бола эма бошлаши.
ЭМЛАШ — одам ва ҳайвонларга юқумли ка- салликлар юқишининг олдини олиш мақсадида организмга вакциналар, иммун зардоблар ёки гамма-глобулин юбориб сунъий иммунитет ҳосил килиш. Одамлар сил, чин чечак, бўғма, кўкйўтал, кизамик, полиомиелитга, ҳайвонлар бруцеллёз,
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
ўлат, оксимга карши режали, ич терлама, ЭНДОКРИНОЛОГИЯ 255
куйдирги, туляремия ва б. га карши эпидемиоло-
гик зарурият бўлганда эмланади. да кишилар маълум бир касаллик б-н оғриб
ЭМОЦИЯ — одам ва ҳайвонларнинг ташки ҳам- да ички кўзғатувчилар таъсирига бўлган жавоб реакцияси; сезгирлик ва кечинманинг барча турларини ўз ичига олади. Организмнинг турли эҳтиёжлари кондирилиши (ижобийЭ.) ёки конди- рилмаслиги (салбий Э.) б-н боғланган. Кишининг олий ижтимоий эҳтиёжлари асосида пайдо бўлув- чи дифференциал ва турғун Э. лар одатда ҳиссиёт (интеллектуал, эстетика, аҳлокий ҳиссиёт) деб аталади. Э. нинг физиологик асосини бош мия пўстлоқ ости кисмларидаги нерв марказларида содир бўлувчи қўзғалишлар ҳамда вегетатив нерв системасидаги физиологик жараёнлар ташкил килади.
ЭМПИЕМА — организмдаги бирор бўшлик (мас., плевра бўшлиғи)да ёки ковак орган (мас., ўт пуфаги ва б.) да кўп миқдорда йиринг тўпланиши.
ЭМУЛЬСИЯ — ичиш ва сиртга ишлатиш учун мўлжалланган суюк дори. Унда сувда эримайди- ган ёки жуда кам эрийдиган суюкликлар (мой, бальзам) майда зарралар кўринишида муаллак туради. Э. ташқи кўринишидан сутга ўхшаган бир жинсли тиникмас суюкликдир. Тиббиётда кўпин- ча мойнинг сувдаги Э. си ишлатилади. ЭМФИЗЕМА — ташкаридан кирган ҳаво ёки тўкималарда ҳосил бўлган газ туфайли орган ёки тўқималарнинг кенгайиши.
ЭНАНТЕМА — шиллиқ қаватлардаги тошмалар- нинг умумий нбми.
ЭНГАҚ, ияк —пастки жағ суягининг юкори қисми; юкоридан пастки лаб, ён томондан лаблар бурчаги ва пастдан пастки жағ суяги юқориси- нинг пастки қирраси б-н чегараланади. Э. териси бир оз калин бўлиб, эркакларда соқол б-н коплан- ган.
ЭНГРАММА — ташқи таъсиротларнинг мияда «из қолдириши», хотира излари. Одатда уну- тилган воқеалар янгидан қайтарилганда тезрок хотирада сакланиб колгаиидек, ҳар бир руҳий кечинмалар ҳам мия ҳужайраларида узок вақтга- ча «из колдиради». Буни гўё фото пластинкасида қоладиган из ёки кумда колган оёк изи каби тасаввур килиш мумкин. Мана шу излар ка- би Э. лар ҳам вақт ўтиши б-н «эскириб» қола бошлайди. Уларнинг мустаҳкам сакланиши кўпгина омиллар (воқеанинг маъноси, унинг киши эҳтиёжи учун зарур ёки зарурмаслиги ва ҳ. к.) га боглик.
ЭНДАРТЕРИИТ —артерия ички деворининг ял- лиғланиши. Бунда томир эндотелийси ҳужайрала- рининг кўпайиши ва яллиғланиш элементлари- нинг йиғилиши туфайли томир торайиб, бутунлай беркиЛиб қолади. Натижада шу томқр б-н озикла- нувчи аъзо ва тўкималарнинг кон б-н таъминла- ниши бузилади.
ЭНДЕМЖС КАСАЛЛИҚЗТАР — муайян минта- қада баъзи табиий шароитлар мавжудлиги туфайли шу ■ жойда иётикбмат кияувчи аҳоли ўртасида бошка жойларга йисбатан кўпроқ ёки даврий учраб турадиган айрим . касалликлар (безгак, шистосоматоз, ку-яситмэ, лейшманиоз, эндемик букок ва б.). ' '
ЭНДЕМИК ЎЧОҚ — атроф муҳитда тегишли шароит мавжудлиги туфайли узок давр мобайни-
гурадиган ҳудуд (территория).
ЭНДЕМИЯ — тегишли ижтимоий ва табиий шарт-шароитлар мавжудлиги туфайли бирор ҳудудда маълум бир (кўпинча инфекцион) ка- салликнинг доим бўлиши.
ЭНДОАОРТИТ — аорта ички пардасининг ял- лиғланиши. Кўпинча захм, ревматизм ва аллергик касалликларда кузатилади.
ЭНДОБОТАЛЛИТ — туғма нуқсонли артерия деворининг яллиғланиши.
ЭНДОВАСКУЛИТ — кон томирлари ички кава- гининг яллиғланиши. Сўгалли —томирлар- нинг зарарланган ички каватида фибрин колдик- ларидан иборат майда сўгалча пайдо бўлиши б-н ифодаланади.
ЭНДОГЕН — организмнинг ички муҳити б-н боғлик сабаблардан келиб чиккан.
ЭНДОГЕНИЯ — организмнинг ички мухити б-н боғлик сабаблар натижасида вужудга келган патологик жараён.
ЭНДОКАПИЛЛЯРИТ — капиллярлар эндоте- лийсининг яллиғланиши. Капиллярлар эндотелий- сининг ўзгариши ва ҳужайраларининг кўпайиши б-н ифодаланади.
ЭНДОКАРД — юракнинг копкоклари тавакала- рини ҳосил қилиб, бўшлиғини қоплаб турадиган ички пардаси.
ЭНДОКАРДИТ — эндокард нинг яллиғланиши. Бунда кўпинча юрак копқоклари зарарланади. Келиб чиқишига кўра ревматик ва септик Э. фарк кжтинади. Ревматик Э. ревматизмдан пайдо бўлади. Бунда юрак копқокларининг эндотелий тўқимасида тромблар ҳосил бўлиб, грануляцион тўкималар ўсади, шунингдек копқокдарда сўгал- симон (сўгалсимон Э.) тузилма пайдо бўлади. Септик Э. ни стрептококклар кўзғатади; копқок- ларда яра ҳосил бўлиб (ярали Э.), тромблар юзага келади. Яра натижасида қопқоқлар йирти- лиши, тешилиши, узилиши мумкин.
ЭНДОКРИН БЕЗЛАР — эндокрин сис темани ташкил қиладиган ички секре- ция безлари. Уларга гипофиз (мия ўсиғи), калконсимон безлар, қалқонси- мон без олди безлари, меъда ости бези (панкреатик без), буйрак усти бези, жинсий безлар, шунингдек эпифиз (ғуд- дасимон без), букок бези (тимус), йўлдош (ҳомиладорликнинг маъл^м даврида) киради. Э. б. кон окимига ўзи ишлаб чиқарадиган гормонларни ажра- тиб туради (секреция қилади).
ЭНДОКРИН КАСАЛЛИКЛАР — ички секреция безлар1Т фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар.
ЭНДОКРИН СИСТЕМА ички секреция безла- ри системаси. Нерв системаси б-ц бирга бошка ҳамма орган ва системаларни регуляция ва координация килиб, Шу тариқа организмнинг таТнки муҳит шароитларига мослашишини таъ- минлайди.
ЭНДОКРШЮЛОГ -т- эндокрин система (ички . секреция безлари-, уларцинг гормонларн) физио- логияси, касалликлари, диагностикаси, олдини олиш ва даволаш соҳасидаги мутахассис-ши- фокор.
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ — эндокрин система ор-
шшш.г1уоиг.сот ки(иЬхопаз1
256
ЭНДОЛИМФА
ганларининг тузилиши ва функцияси, ишлаб чиқарадиган гормонлари, шунингдек уларнннг функцияси бузилиши туфайли келиб чикадиган касалликлар, улар диагностикаси, даволаш усул- лари ва олдини олишни ўрганадиган клиник тиббиёт соҳаси.
ЭНДОЛИМФА — ички кулоқнинг парда лаби- ринтини тўлдириб турувчи ёпишкоқ суюқлиқ. Товуш ўтказишда иштирок этади. ЭНДОМЕТРИЙ — бачадон шиллиқ пардаси. ЭНДОМЕТРИОЗ — бачадондан ташкари бирор орган ёки тананинг айрим кисмида тузилиши ҳамда функцияси жиҳатидан бачадон шиллик қавати хужайрасига ўхшаш ҳужайралар бўлиши ва ривожланиши. Э. ўчоклари қаерда бўлса, ўша жойда худди эндометрийда бўлганидек ҳайз цикли кузатилади. Жойлашишига кўра генитал ва экстрагенитал Э. фарқ килинади.
ЭНДОМЕТРИТ — эндометрий нинг яллиғланиши; септик инфекция ва б. микроорганизмлар қўзғата- ди. Бачадонга инфекция кон ва лимфа йўллари орқали ўтади. Э. нинг ўткир ва сурункали хиллари фарқ қилинади.
ЭНДОНУКЛЕАЗАЛАР — дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК) нинг нуклеотидларгача парчаланишини ката- лизлайдиган гидролазалар синфининг ферментла ри. Полинуклеотидларда нуклеотидлар тартибинн аниқлашда ва ген инженерлигида кўлланилади. ЭНДОПАРАЗИТЛАР — «хўжайини»нинг турли ҳужайра, тўқима, органлари ва бўшлиқлари ва ҳ. к. да паразитлик қилиб яшайдиган вируслар. бактериялар, кўпчилик замбуруғлар, энг содда жониворлар ва гельминтлар. ЭНДОПЕПТИДАЗАЛАР — пептид боғларнп пептид занжирининг бутун узунлиги бўйича парчалайдиган ферментлар.
ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР ҳужайра органоиди. Каналчалар системаси ва вакуолалардан иборат Улар девори биологик мембрана б-н ўралиб, тўр ҳосил килиб жойлашади. Мембраналарида рибо сомаларнинг бўлишига караб донадор ва донасиз (силлиқ) турлари фарқ килинади. Дона- дор Э. т. мембранасининг ташқи юзасида рибосо- малар бўлиб, у ҳужайра ичидаги оқсиллар синтезида иштирок этади. Донасиз (сил- лиқ) Э. т. эса ҳужайрадаги липид ва углеводлар синтези ҳамда транспортида иштирок этади. ЭНДОРФИНЛАР, энкефалинлар — морфинга ўхшаш таъсирга эга эндоген пептидлар (эндоген морфин); опиат рецепторларнинг табиий лиганди. Э. мия, гипофиз, ингичка ичак, қон ва сийдикда топилган. Э. нинг физиологик функцияси аник эмас, лекин улар опиатларга ўхшаш таъсир кўрсатади. Э. нейротрансмиттер, узунрок занжир- лилари эса нейрогормон бўлиши мум- кин, улар инсон табиатини ўзгартириш таъсирига ҳам эга.
ЭНДОСАЛЬПИНГИТ — бачадон найлари шил- лик каватининг яллиғланиши; Э. одатда тезда сальпингитга ўтади.
ЭНДОСКОПИЯ — организмдаги ковак, ичи бўш органларни махсус ёритиш системали оптик асбоб (эндоскоп) ёрдамида кўриб, текшириш усули.
Э. хирургия, гастроэнтерология, пульмонология, гинекологияда ҳамда диагностика ва даволаш максадида ишлатилади.
ЭНДОТЕЛИЙ — сийрак толали бириктирувчи тўқима ҳужайралари. Мезодермадан ривожла- ниб, қон ва лимфа томирлари ички- деворини ҳамда юрак бўшликларининг ички юзасини қоплаб туради.
ЭНДОТЕЛ ИОЗ — организмнинг реактивлиги ку- чайганда қон томирлар ички деворидаги эндоте- лийца бўладиган ўзгаришлар (ҳужайраларнинг кўпайиши, кўпчиши, ажралиши) мажмуи. ЭНДОТЕЛИОМА — кон ва лимфа томирлари- нинг эндотелий қаватидан пайдо бўладиган хавфли ўсма.
ЭНДОТРОМБОФЛЕБИТ — вена ички девори- нинг яллигланиши; тромбоз пайдо бўлиши б-н бирга кечади.
ЭНДОФЛЕБИТ — вена ички деворининг ял- лнғланнши.
ЭНДОФТАЛЬМИТ — кўз ички пардаларининг микроблар, вируслар таъсирида йирингли ял- лиғланиши. Вактида даво килинмаса, йиринг шишасимон танага ўтиб, бора-бора кўз бутунлай кўрмай колиши мумкин.
ЭНДОЦЕРВИЦИТ — бачадон бўйни канали шиллик қаватининг яллиғланиши. ЭНЕРГОМЕТРИЯ — ҳайвон ва одам организми томонидан сарф бўлган умумий энергияни аник- лаш усули. Организмдаги энергия алмашинуви- ни ўрганишда кўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |