қизилмия, ширинмия — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизи ва илдиз пояси ишлатилади. Таркибида тритерпен сапонин — глицирризин, флавоноидлар, крахмал ва б. моддалар бор. Препаратлари балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдов- чи, енгил сурги сифатида, шунингдек яллиғланиш, аллергия, бод ва б. касалликларни даволашда ишлатилади. Илдиз шарбатидан суюқ дори турлари таъмини яхшилашда фойдаланилади. ҚИЗИЛЧА, зоғоза — заҳарли бута ёки ярим бута. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида алкалоидлар (эфедрин), ошловчи ва б. моддалар бор. Эфедрин гидрохлорид қон босими пасай- ганда, астмада, эшакем тошганда, аллергик ва б. касалликларда, дамламаси эса шамоллаш касалликларини даволашда қўлланилади. ҚИЗИЛЧА — ўткир юқумли касаллик; вируслар қўзғатади. Ҳаводаги томчилар орқали юқади; ҳарорат кўтарилиши, бир оз катарал ҳолатлар (тумов, йўтал) лимфа тугунларининг катталшиши ва оғриши ҳамда терига тошмалар тошиши б-н ифодаланади.
ҚИЗИЛЮГУРИҚ, нашасимон датис- к а — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки кисми ва илдизи ишлатилади. Таркибида флавоноиДлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Препаратлари меъда, жигар, ўт пуфаги ва ўт йўллари, ўн икки бармоқ ичак яраси ва б. касалликларни даволаш учун ишлатилади.
ҚИЗИЛЎНГАЧ — овқат ҳазм қилиш йўлининг бир кисми. Истеъмол қилинган овкат массаси ундан меъдага йўналади. Қ. бўйин ва кўкрак қисмида, умуртқа поғонаси (орқада) б-н ке- кирдак (олдинда) орасида жойлашган. Узунлиги тахминан 25 см. Унинг ёнидан нерв ва қон томирлар йўналади. Қ. деворининг ички шиллиқ қаватидаги безлардан ажралган шиллиқ суюқлиқ овқат луқмасининг равон ўтишига имконият тугдирса, мускул кавати юкоридан пастга қараб тебраниб кискариб, унинг йўналишини таъмин- лайди. ■
ҚИЙШИҚ БЎЙИН — бўйин юмшоқ тўқималари ва мускулларининг бир томонлама тортишиши,
умуртқа поғонаси бўйин кисмининг қийшайиши ёки касалланиши натижасида бошнинг бир томонга кийшайиб колиши. Қўпинча хомиланинг она қорнида нотўғри ривожланиши ёки туғрук вақтида бола бўйнининг юмшоқ тўкимасига шикаст етиши оқибатида Қ. б. туғма бўлади. Қиши куйганда, жароҳатланганда, яллиғланиш натижасида бўйинда чандиқ ҳосил бўлганда ҳам бўйин қийшайиб колиши мумкин.
ҚИЙШИҚ ҚЎЛ — билак суякларидан бирининг қисман ёки бутунлай тарақкий этмай қолиши натижасида қўл панжасининг ўша суяк томонга туғма кийшик бўлиши. Бир ёки иккала қўл қийшиқ бўлиши мумкин. Қ. қ. га билак суягидан ташқари тирсак суягининг ҳам тараккий этмай колиши сабаб бўлади. Кўпинча Қ. қ. бошқа нуксонлар — кафт усти, кафг ва бармоқлар суякларининг тараккий этмаслиги, уларнинг ёпи- шиб колиши, айрим холларда юздаги камчи- ликлар — тиртиқ лаб, бўри танглай, орқа мия чурраси, қийшиқ бўйин, умуртка поғонасининг ён томонга қийшайиши ва б. б-н бирга учрайди. қимиз — бия сутидан тайёрланадиган шифо- бахш ичимлик. Таркибида 2—2,5 % оксил, 1 — 2 % ёғ, 3,5—4,8 % қанд, витаминлар, фосфор ва кальций бор.
ҚИМИЗ БИЛАН ДАВОЛАШ — қимизни даво максадида ичиш. Қимиз таъсирида меъда шира- сининг ажралиши, овқатнинг ҳазм бўлиши, сув алмашинуви, кон ишланиши, иштаҳа ва б. яхши- ланади. Упка ёки лимфа тугунлари силида, дармон қуриганда, анемия, меъда-ичак касаллик- ларида кимиз б-н даволанади. қин, д и л о қ — найсимоп, мускулли эластик орган; қизлик пардасидан бошланиб, бачадон бўйни ёпишадиган жойда тугайди; узунлиги 7—9 см. Қиз болаларда кин тешиги юпқа парда (қизлик пардаси) б-н бекилиб т>ради, парда ўртасида кичкина тешик бор. Қин девори уч қават (шиллик парда, мускул қавати ва ўраб турувчи клетчатка) дан иборат. Қин секрети окимтир, ўзига хос ҳидли, қин шиллиқ пардасини озгина намлаб туради. Соғлом аёл кин чиқиндиларини сезмайди.
ҚИН ТУШИШИ — қиннинг ўз ўрнидан пастга силжиши; кўпинча бачадон тушиши б-н бирга кечади.
ҚИННИ ЧАЙИШ — гигиеник ёки даволаш-про- филактика мақсадида қўлланиладиган муолажа; асосан аёллар жинсий органларининг сурункали яллиғланиш касалликларида буюрилади. ҚИРҚБУҒИМ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер устки қисми ишлатилади. Таркибида сапонинлар, флавоноидлар, алкалоидлар, С витамин, каротин, ошловчи, аччик ва б. моддалар бор. Препаратла- ри сийдик ҳайдовчи, қон окишини тўхтатувчи дори сифатида, сийдик йўллари касалликларида, бачадондан қон кетганда ва бавосир касаллигини даволашда қўлланилади.
ҚИРҚҚУЛОҚ — кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдиз пояси таркибида флороглюцидлар (хом филицин, филикс кислота ва б.), флавоноидлар, ошловчи ва б. моддалар бор. Қуюқ экстракти лентасимон гижжаларни ҳайдовчи дори сифатида ишлатила- ди.
ҚИСҚАРУВЧАНЛ ИҚ — мускул толаларининг қисқариши ёки таранглигининг ўзгариши. ҚИТИҚЛАНИШ, таъс ирланиш — ҳужай-
шшш.21уои2.сот киШЬхопаз!
ра, тўқима ва органларнинг ташқи ёки ички муҳит омиллари таъсирига кўрсатадган реакцияси. ҚИТИҚЛОВЧИ ДОРИЛАР — тери ва шиллик пардага маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатади- ган дорилар; кўпинча яллиғланиш ҳолатларида, шунингдек оғриқни камайтириш мақсадида сиртга кўлланилади (мас., камфора мойи, ханталли қоғоз, гармдори малҳами ва б.). Ҳидлаш (новшадил спирти) ва тил остига кўйиш (вали- дол) учун ишлатилади.
ҚИЧИМА — каттиқ қичишиш ва тугунчали тош- малар тошиши б-н кечадиган тери касалликлари; тошмалар асосан қўл-оёкнинг ёзиладиган кисми- га, баъзан бутун баданга тошади. Тошмалар каттик кичишади ва бемор қашинганда пуфакча- лар ёрилади, ундан ажралган суюклик қотиб, қизғиш пўстлоқлар ҳосил бўлади. Невроз, модда- лар алмашинувининг бузилиши, дори-дармонлар- нинг аллергик таъсири, т-ранинг кескин ўзгариши ва б. да кузатилади.
ҚИЧИШ.қич и ш и ш — тери ёки шиллиқ қават- нинг маълум бир кисмидаги кичишга ундайдиган, оғриққа ўхшаш сезги. Баданни ҳашарот чакканда ёки улар баданда юрганида, кичитки ўт теккани- да, баъзи бир тери касалликлари ва б. аллергик ҳолатларда Қ. рўй беради. Қ. меъда-ичак йўли, жигар, буйраклар касаллиги ва моддалар алма- шинуви касалликлари б-н бирга кечиши мумкин. ҚОБИЛИЯТ — шахснинг муайян фаолият юзаси- дан лаёқати ва унинг ишни уддалай олишидаги субъектив шарт-шароитларни ифодаловчи инди- видуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари. Қ. шахснинг билим, кўникма ва малакаларидан фарқ қилади. Қ. нинг юкори дараЖаси истеъ- • дод ва гениалликда намоён бўлади. қов — чап ва ўнг ков суякларининг ўзаро бирлашган соҳаси; юқоридан юқори-олд ёнбош кирраларни бирлаштирган чизиқ, пастдан қов симфизи ва ков суякларининг юқори чеккаси, икки ён томондан қорин тўғри мускуларининг латерал чеккаси б-н чегараланган.
ҚОВУРҒА — умуртка поғонаси б-н бириккан ва ёйсимон эгилган жуфт суяклар. 12 жуфт бўлиб, кўкрак кафасини ҳосил қилади. Уларнинг орка суяк кисми кўкрак умурткаларига, олдинги тогай кисми тўш суягининг ёнбошига ёпишади. Қ. кўкрак қафасида жойлашган органларни ташқи муҳит таъсиридан сақлайди, кенгайиб-торайиб нафас олишда иштирок этади.
ҚОВУҚ — кичик чанокда жойлашган мускулли ковак орган. Ўртача 500—700 мл сийдик сиғади. Деворининг мускулли кавати Қ. ичидаги сийдик микдорига қараб ўзгариб туради. Сийдик ҳаддан ташкари кўп йигилганда юқорига (баъзан кин- диккача) кўтарилиши мумкин. Акс ҳолда буж- майиб, чанок бўшлигининг тубида жойлашади. Қ. ка сийдик йўли бириккан. Қ. бўйинчасидан сийдик чиқариш канали бошланади.
ҚОВУҚ ДИВЕРТИҚУЛи — қовуқ деворининг халтачага ўхшаб ташки томонга бўртиб чиқиши. Чин ва сохта Қ. д. фарқ килинади. Дастлаб белгилари аник бўлмай, дивертикул катталашган сари дизурия кузатилади. Бемор ёзилганидан кейин ҳам ҳудди ковуғи бўшамагандек ҳис килади. Қейин яна (бунда дивертикул ичидагини) сияди. Агар Қ. д. яллиғланган бўлса, иккинчи бор сийгандаги сийдик лойқаланган бўлади.
ҚОЗИҚ ТИШ — К Тиш.
ҚОН 269
қон — организмнинг суюк тўқимаси; юрак ва қон томирлардан иборат ёпиқ система ичида тўхтовсиз ҳаракатланиб туради. Қ. суюқ қисм — плазма ва шаклли элементлар (эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар)дан иборат.
ҚОН АЙЛАНИШИ — коннинг кон томирлар системасида тўхтовсиз ҳаракатланиши. Одам организми б-н ташқи муҳит ўртасида моддалар алмашинувини таъминлайди. Қон ҳаракатланиб туриши натижасида ҳужайраларга кислород ва озиқ моддалар (углевод, оқсил, ёг) етказиб берилади, моддалар алмашинувида ҳосил бўлган карбонат ангидрид ва б. чиқинди моддалар олиб кетилади.
ҚОН БОСИМИ—томирларда оқаётган қоннинг шу томирлар деворига кўрсатадиган тазйики. Юрак иши ва томирлар деворининг қаршилиги туфайли юзага келади. Артерия, вена ва ка- пиллярларда Қ. б. турлича бўлади. Юракдан узоқлашган сари у пасайиб боради (аортада анча юқори, капиллярларда бирмунча паст, веналарда анча паст бўлади). Одамда нормал артериал босим 100—140 мм симоб устуни (систолик босим)га ва 70—80 мм симоб устуни (диастолик босим)га тенг. Бу босимлар фарки пульс босйми дейилади. Веноз босим 60—100 мм сув устунига баравар.
ҚОН ГРУППАЛАРИ — коннинг наслдан-наслга ўтадиган белгилари. Барча одамлар конини эритроцитлар таркибидаги агглютиногенлар (А, В) ва плазмадаги агглютининлар (а, р) бор- йўқлигига қараб, тўрт группага ажратиш мумкин. Биринчи группа кон плазмасида а ва р- агглюти- нинлар бўлади, эритроцитларда эса агглютино- генлар бўлмайди. Иккинчи группа кон плазмаси- да агглютинин р, эритроцитларда эса А агглюти- ноген бўлади. Учинчи группа кон плазмасида агглютинин а, эритроцитл^рда эса В агглютиноген бўлади. Тўртинчи группа қон плазмасида агглю- тининлар бўлмайди, эритроцитларда эса А ва В агглютиногенлар булади. Қ. г. умр бўйи ўзгармайди.
ҚОН ДЕПОЛАРИ — қонни заҳира ҳолда сак- ловчи органлар. Одам тинч турганда орга- низмдаги мавжуд кон умумий массасининг 45— 50 фоизи қон деполари (жигар, талоқ, тери, ўпка)да бўлади. Қ. д. томирларда айланиб турган қон миқдорини бошқариб боради. Қондаги кисло- род микдори камайганда (мас., оғир жисмоний машқлар бажарганда, атмосфера босими пасай- ганда, қон йўкотилганда, эмоцияларда) депо- лардаги қон, кон айланиш системасига ўтади. ҚОН ЗАРДОБИ — фибриноген ажратиб олин- ган қон плазмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |