ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 566 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 2.Кар ва заиф эшитувчи болалар мактабларида умумтаълим мактаблари учун ўқув
режада мавжуд барча ўқув фанлари ўқитилади. Умумтаълим ўқув предметларидан ташқари
қўшимча коррекцион фанлар ҳам ўқитилади:
а) “Она тили” ўқув фани учун ажратилган соатлар таркибида “Нутқ ўстириш”,
“Нутқий мулоқот” каби дарслар ўқувчиларни она тилида оғзаки ва ёзма равишда нутқий
муҳитга мос ҳолда мулоқот қилишга тайёрлайди;
б) “Технология” (меҳнат таълими) фани учун соатлар миқдори соғлом болалар
мактабларига нисбатан кўп ажратилади ва бошланғич снфларда “Предметли амалий таълим”
деб номланади. Бу фан бўйича дарслар коррекцион ёндашувларга асосланган ҳолда олиб
борилади, ўқувчиларни оғзаки ва ёзма мулоқотга ўргатиш вазифаларини амалга оширади;
в) “Эшитиш идрокини ўстириш ва талаффузни шакллантириш” номли коррекцион
машғулотларда мутахассислар ҳар бир бола билан якка ҳолда ишлайди. Бундай
машғулотларда ҳар бир бола хафтасига 3 марта 20 дақиқадан иштирок этади. Машғулотлар
ўқувчиларнинг нутқидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда мавжуд эшитиш қолдиғини
ривожлантиришни кўзда тутади;
г) “Жисмоний тарбия ва ритмика” дарсларини икки нафар мутахассис олиб боради. Бу
дарсда болалар мусиқий оҳанг асосида жисмоний ҳаракатларни тизимли ҳолда бажариш
орқали нутқий ва нонутқий товушларни эшитиб фарқлашга ўрганадилар.
Кар ва заиф эшитувчи болалар махсус ташкил этилган таълим-тарбия шароитида
ривожланиши лозим [8, 15-б]. Таълим-тарбия нафақат таълим масканларида, балки
оилаларда ҳам ўз таъсирига эга бўлиши муҳимдир. Аксарият оилаларда кар болаларга
нисбатан авайлаш муносабати устуворлик қилмоқда. Бу ҳолат кар болаларда ҳаётий
кўникмаларнинг етарлича шаклланмаслигига олиб келади. Кар ва заиф эшитувчи
болаларнинг таълими жараёнида умумдидактик қоидалар ва тамойиллардан ташқари
хусусий ёндашувлар ҳам қўлланилади [9, 69-б]. Бу ёндашувлар ўқувчиларга умумтаълим
фанларини ўзлаштириш имкониятини пасайтирувчи эшитишдаги муаммоларни бартараф
этиш ёки уларнинг ўрнини тўлдириш усул ва воситаларини кўзда тутади. Соғлом ва кар
болаларнинг ривожланиш хусусиятлари ҳусусида В.И.Флери шундай дейди: “Кар бола,
очиғини айтганда, бошқа одамлардан яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. У ҳам ҳамма каби
ҳиссиётлар учқунига ва албатта ривожланишда учрайдиган тўсиқларга эгадир” [9, 1-б.].
Кар болалар таълимида тўғри ташхиснинг аҳамияти каттадир. Ташхис жараёнида эса,
муаммонинг келиб чиқишини ҳар томонлама ўрганиш, унинг оқибатларини аниқлаш муҳим.
Эшитиш даражалари билан боғлиқ равишда ўқув фаолияти ташкил этилади. Ўқув
фаолиятининг самарадорлиги ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари билан
баҳоланади. Бироқ, ўқувчиларнинг ўзлаштиришларида турли натижалар акс этади.
Амалиётда ўқитувчилар бу ҳолатни эшитиш муаммосининг даражаси билан баҳолайдилар.
Бироқ ўзлаштиришдаги қийинчиликларнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин.
Ю.З.Гильбух ўзлаштиришдаги қийинчиликларни қуйидаги тоифаларини ажратади: умумий
ўзлаштирмаслик (бола нафақат тилни, балки математикани ўзлаштиришга ҳам улгурмайди);
ҳусусий ўзлаштирмаслик (бола қайсидир фанни ўзлаштиришда қийинчилик сезади); ўқув
фаолиятидан умуман четда (болада имкониятлар етарли номоён бўлмаган) [10, 29-б.].
Амалиётда ўқувчиларни ўзлаштириш бўйича тоифаларга ажратган ҳолда дифференциал
ёндашиш таълим сифатини оширишга ижобий таъсир этади. Дифференциал ёндашувларнинг
моҳиятини ҳар бир ўқитувчи англаган ҳолда ҳар бир дарс учун мавзу доирасида ўқувчиларга
мос ўқув топшириқлари тайёрлашга масъулдирлар. Айнан шу вазият махсус таълим
муассасалари ўқитувчилари фаолиятидаги ўзига хосликни очиб берувчи жиҳатлардандир.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
2.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон