Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet647/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   643   644   645   646   647   648   649   650   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
565 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
муассасаларини ташкил этиш тўғрисида” ги 256-сонли (2011 йил, 13 сентябрь), “Умумий 
ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 187-сонли (2017 йил 6 апрель) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5270-сонли
 
“Ногиронлиги бўлган шахсларни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” ги ҳамда 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли “Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
Фармонлари ва бошқа ҳужжатларда имконияти чекланган болаларнинг таълими
реабилитацияси, ижтимоий муносабатларда эркин, қулай ва хавфсиз ҳаракатланишини 
таъминлашга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5270-сонли
 
Фармонида 
ногиронликнинг муайян турларини тўлиқ енгиб ўтиш имконини берувчи замонавий тиббиёт, 
таълим ва ижтимоий технологиялардан, шу жумладан ривожланишдан ортда қолиш, эшитиш 
ва кўриш қобилиятининг бузилиши, ижтимоий-психологик бузилишларни эрта аниқлаш 
тизимидан фойдаланишни кенгайтириш вазифаси алоҳида белгилаб қўйилди. [1,2,3,4, 5,6].
Мактаб таълими даврида кар ва заиф эшитувчи болаларни жамиятга эрта 
уйғунлаштириш чораларини кўриш муҳим масала ҳисобланади. Қанчалик бу чоралар 
тизимли ва самарали технологияларга асосланса, шунчалик мазкур тоифа болаларнинг 
жамиятга уйғунлашиб кетиши, яъни инклюзияга самарали эришилади. Кар ва заиф эшитувчи 
болаларнинг соғлом инсонлар орасида уйғунлашиб кетишидаги қийинчилик, 
ижтимоий 
ногиронликни
келтириб чиқаради. Яъни эшитувчилар оламида самарали яшаб кетмаган кар 
бола нафақат ўзининг жисмоний етишмовчилигидан, балки унданда мушкул саналган тан 
олиниш, мулоқот қилиш, муносабатларда эркин иштирок этиш, ижтимоий-иқтисодий 
жараёнларда қулай ҳаракатланиш имкониятига етарлича эга бўлмасликдан қийналади. Шу 
боис, миллий сурдопедагогиканинг бугунги кундаги долзарб вазифаларидан бири бу-ҳаётда 
жисмоний ногиронликнинг олдини олиш, уни камайтириш имкониятига эришиш 
эҳтимолидан қатъий назар, жамиятда ижтимоий ногиронликни камайтиришдир.
Ҳозирги кунда республиканинг махсус таълим муассасаларини тамомлаб чиқаётган 
аксарият битирувчилар кейинги босқич таълимга жалб этилмаяптилар. Натижада мактабни 
битириб чиққан болаларнинг аксарияти оилада ёки турли вазиятлар ва ҳаёт жабҳаларида 
ўзгаларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолмоқдалар.
Пировардида ўзгаларнинг кўмаги 
остида яшаб, ўз эҳтиёжларини бировларнинг сайи-ҳаракатлари эвазига қондиришга ўрганган 
ўқувчи таълимдан сўнг мустақил ҳаётда қатор тўсиқларга учраши табиийдир. Кар ва заиф 
эшитувчи болалар мактаб таълими даврида ижтимоий ҳаёт қўяётган талабларни, жумладан, 
меҳнат қилиш, тегишли ҳуқуқлардан самарали фойдаланиш, иш қоғозларини юритиш, 
атрофдагилар ва турли касб эгалари билан мулоқотга киришиш, оилавий ҳаётга тайёр бўлиш, 
маънавий-моддий эҳтиёжини таҳлил қилиш, яқин ва узоқ келажакка мақсад белгилаш, ўз-
ўзини ҳимоя қилиш ва номоён қилиш, ўз саломатлигини назорат қилиш каби кўникма ва 
малакаларни етарлича ўзлаштирмаяптилар. Зеро, мактаб таълимининг натижавийлиги кар ва 
заиф эшитувчи болаларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиши, кундалик-маиший ҳаётда 
ўзгалар ёрдамига муҳтожлик сезмасдан, боқимандалик туйғусидан ҳоли шахс, яъни 
жамиятга “юк” эмас, балки унинг фаол иштирокчиси сифатида шаклланганлиги билан 
баҳоланади.
Кар ва заиф эшитувчи болалар таълимининг ташкилий, педагогик-психологик 
ҳусусиятлари қуйидагилар:
1.Таълим жараёни умумий дидактик тамойилларга таянади ҳамда коррекцион-
компенсацион ёндашувлар асосида ташкил этилади. Яъни махсус таълим жараёнида бола 
ривожланишидаги чекланганликларнинг даражалари ва белгиларига кўра, уларни бартараф 
этиш чораларининг кўрилиши учун махсус ёндашувлардан фойдаланиш кўзда тутилади.



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   643   644   645   646   647   648   649   650   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish