ЭШИТИШИДА МУАММОЛАРИ БЎЛГАН БОЛАЛАР УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ПЕДАГОГИК АСПЕКТЛАРИ
Қодирова Ф. У. – п.ф.н., доцент, ТШХТХҚТМОХМ, Ўзбекистон.
Аннотация:
Ушбу мақолада кар ва заиф эшитувчи болалар узлуксиз таълимин
ташкил этишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва педагогик аспектлари, шунингдек, кар ва заиф
эшитувчи болаларнинг ижтимоийлашувида узлуксиз таълимнинг аҳамияти баён этилган.
Мазкур тоифа болалар таълимига таъсир этувчи омиллар амалий контекстда таҳлил этилган.
Аннотация:
В данной статье изложены организационно-правовые, педагогические
аспекты организации непрерывного образования глухих и слабослышащих детей, в том
числе значение непрерывного образования в социализации данной категории детей.
Анализированы практическом контексте воздействующие факторы на образованию глухих и
слабослышащих детей.
Annatation:
This article describes the legal, organizational and pedagogical aspects of the
organization of continuing education for deaf and hard of hearing children, as well as the
importance of continuing education in the socialization of deaf and hard of hearing children. Factors
influencing the education of this category of children are analyzed in a practical context.
Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши
ижтимоий соҳани ривожлантириш бўлиб, унда белгиланган вазифалар мамлакатимизда
инсонпарварлик ғояларининг устуворлиги, миллатимизга хос мехр-шафқатнинг муҳим
қадрият эканлигидан далолат беради [11]. Жумладан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини
ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда имконияти чекланган болалар таълими тизимини
тубдан яхшилашни, бу жараёнга инновацион технологияларни олиб киришни тақозо
этмоқда. Имконияти чекланган болалар таълими миллий ва халқаро асосларга эгадир.
Жумладан, халқаро ҳужжатлар: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (1948 йил,
Женева), Ногирон шахслар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Декларация (1975 йил), “Бола ҳуқуқлари
тўғрисида Конвенция”(1989 йил, БМТ), “Таълим барча учун” умумжаҳон Декларацияси”
(1990 йил, Тайланд), “Саламанка баёноти” (1994 йил, Италия), “Дакар декларацияси” (2000
йил, Дакар); миллий ҳуқуқий меъёрлар: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (41-
модда), “Таълим тўғрисида”ги Қонун (23-модда), “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
(1997 йил), Вазирлар Маҳкамасининг “Республика болалар ижтимоий мослашув Марказини
ташкил этиш тўғрисида”ги 419-сонли Қарори (2004 йил), “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги Қонун (2008 йил), Вазирлар Маҳкамасининг “Ақлий ва жисмоний
ривожланишида муаммолари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим
Do'stlaringiz bilan baham: |