ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
560
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- морфология бўлимини ўрганишда : “Қайси қандай ёзилади”, “Сўзлар бўёғини
аниқланг” ўйинларини
- фонетика бўлимини ўрганишда : “Талаффуздан адашманг” , “Товуш жуфтлари билан
ҳар бир сўзга маънодош сўз топ”, “Сўзни луғатдан тез топ” ўйинларини
- синтаксис бўлимини ўрганишда : “Топағон”, “Қолип биздан , гапи сиздан”, “Сўзлар
қатор уюшди , сўроқлари қовушди” каби ўйин турларидан фойдаланиш мумкин.
Лексик ўйинлар ўқувчиларнинг луғат бойлигини бойитишга хизмат қилади , янги
сўзларни тез ва осон эслаб қолишга ёрдам беради.
Грамматик ўйинлар муҳим ва зарур грамматик тузилмаларни қўллашни ўргатиш,
ривожлантириш учун ўтказилади. Бундай ўйинларда кўпинча сўз туркумлари(от , сифат,
сон, олмош, равиш, феъл) ва эгалик , келишик қўшимчалар олинади.
Фонетик ўйинлар ўқувчиларнинг талаффузини машқ қилдириш
ва оғзаки нутқини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Орфографик ўйинлардан ёзувни, ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тўғри қўллай олишни
ўргатишда фойдаланилади.
“Мазмунан қариндош, шаклан бегона” ўйинини “Лексикология” бўлимидаги маънодош
сўзлар мавзусида, намуна сифатида кўришимиз мумкин. Ўйинни ўтказиш учун синф
уқувчилари 3 гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар номланиб, маънодош сўзлар, яъни синонимларга
оид сўзларни айтадилар. Бу сўзлар нима?, қандай?,нима қилди? сўроқларига жавоб
бўладиган сўзлар бўлиши шарт.
“Топқирлар”
“Зукколар”
“Билимдонлар”
Нима?
“Қандай?
Нима қилди?
юз
гўзал
гапирди
бет
чиройли
сўзлади
башара
лобар
айтди
чеҳра
барно
тўнғиллади
азоб
абжир
вафот этди
уқубат
эпчил
дунёдан кўз юмди
азият
чаққон
оламдан ўтди
Шу ўринда ўқувчилар маънодош сўзларнинг услубий баҳосига ҳам таъриф берадилар,
чунки синонимларда услубий баҳо икки хил бўлади:
1.
Ижобий маънода-жилмаймоқ, табассум қилмоқ гапирмоқ, сўзламоқ
2.
Салбий маънода–иржаймоқ,тиржаймоқ,тўнғилламоқ,минғилламоқ
3.
Ижобий маънода – чеҳра, юз, ораз
4.
Салбий маънода - афт, башара, турқ, бет
Карточкаларда ёзилган ушбу сўзлар иштирокида гаплар тузиш ва уларнинг маънодош
сўзларини аниқлаш:
Қарамоқ Югурмоқ Сўзламоқ
Масалан : Барча ўқувчилар спорт залида югурди. (чопди)
Наргиза китобда берилган маълумотларга қаради. (кўриб чиқди)
Бўлиб ўтган воқеаларни барчага сўзлаб берди. (гапирди)
“Мазмунан қариндош, шаклан бегона” ўйини оркали ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар
тўлдирилади, ўтилган мавзулар мустаҳкамланади. Маънодош сўзларнинг ифодаланиш
ўрнини ўрганадилар. Бу ўйин ўқувчиларнинг она тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини
оширишга ёрдам беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир дарсда юқоридаги каби ўйинлардан
фойдаланиш орқали самарали натижаларга эришиш мумкин.Бунинг учун ўқитувчи ўз устида
мунтазам ишлаши,ижодий изланиши, янгиликларни ўйлаб топиши керак бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |