Калит сўзлар
. Лингвистик компетенция, ақлий ҳужум, таҳлил ва тилшунослик
фанининг бўлимлари.
Аннотация:
В данной статье рассматривается понятие лингвистической компетенции,
организация метода мозгового штурма при развитии лингвистической компетеннции у
учащихся, значение его использования свободное выражение мыслей в результате анализа
метода.
Ключевые слова:
Лингвистическая компетенция, мозговой штурм, анализ и разделы
языкознания.
Annotation:
In this article the conception of linguistic competence is defined as organizing
mental attack method for pupils in the development of linguistic competence, the importance of its
usage , and with the help of analysis of this method to knov hav to demonstrate their ideas.
Key words :
linguistic competence , mental attak,the branches of analytis and linguistics
Таълимнинг ҳар томонлама равнақ топиши, тараққий этиши жамиятнинг
ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига боғлиқ. Бугунги кунда таълимнинг
сифат самарадорлигини ошириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланмоқда.Барчамизга
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
556
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
маълумки бир неча босқичли таълим тизимини жорий этишга қаратилган“Таълим
тўғрисида”ги ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳужжатлари таълим тизимини кенг
ислоҳ қилиш,узлуксиз таълим тизимини барпо этиш,таълим мазмунини тубдан янгилаш ва
таълим-тарбия жараёниниг сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этди.Бугунги кунга
келиб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчи шахсини ривожлантириш,келажак ҳаётга
тайёрлаш,инсон ўзининг бутун ҳаёти давомида муваффақиятли ва самарали ҳаёт кечиришни
таъминловчи ҳаётий кўникмаларни (компетенцияларни) ривожлантиришга йўналтирилган
инновацион таълим муҳити шаклланиб тобора ривожланмоқда.Компетенциявий ёндашувга
асосланган Давлат таълим стандартлари (ДТС) асосида таълим мазмуни,яъни ўқув
дастурлари, янги ўқув режалар ишлаб чиқилиб,ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўзгаришлар
янгиланди. Шунга кўра таълим жараёнига ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва
малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий
ёндошувга асосланган ДТСлар яратилди.
Инсон ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши,
жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммолар ечимини топиши учун зарур бўлган
компетенцияларга эга бўлиши лозим.Шу сабабли дарс жараёнида ақлий ҳужум методини
қўллаш орқали ўқувчиларда она тили фанига доир лингвистик компетенцияларни
шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Лингвистик компетенция - ўқувчиларда грамматикага оид ўзлаштириладиган
билимларни (фонетика, лексикология, сўзнинг таркиби, сўз ясалиши, морфология,
синтаксис, ёзув ва имло, тиниш белгилари, нутқ услублари,стилистикага оид
тушунчаларни) ривожлантириш ҳамда она тилининг кенг имкониятларидан унумли
фойдаланган ҳолда тўғри ва равон баён эта олишини ривожлантиришдан иборат.
Ўқувчиларда лингвистик компетенцияни ривожлантиришда ақлий ҳужум методи
қўлланилишининг аҳамияти шундаки, у ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда ривожланиши учун имкон беради, ўз-ўзини ривожлантириш, мустақил ўқиш,
ўзлигини намоён этиш, фаоллаштириш хусусиятлари асосида англаш, мушоҳада қилиш, ўз
амалий фаолиятида синаб кўриш, янги ғоя ва фикрларни билдириш, мавжуд муаммолар
ечимининг самарали йўлларини қидириш учун эркинлик бериш, ўқувчининг ижодий,
танқидий тафаккурини ривожлантириш учун шароит яратади.Бугунги кунда ақлий хужум
методларидан фойдаланиш самарали натижа бермоқда. Бу методнинг мақсади
ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларни эркин, мустақил мулохаза қилишга ундаш,
хаммани бир хил қолипда фикрлашдан озод килиш, маълум мавзу юзасидан хар хил
фикрларни тўплаш ва масалага ижодий ёндашувни таъминлашдан иборат. Бу усул
ўқувчиларнинг тасаввурларини кенгайтиради ва ижодкорлигини рағбатлантиради. Қўйилган
ҳар қандай муаммонинг кўплаб ечимларини излаб топишга ёрдам беради. Ақлий ҳужум
методини ташкил этиш қоидалари қуйидагича:
1. Муаммо устида чуқур ўйлаш ва фикр юритиш жараёнида ҳеч қандай баҳолаш (“тўғри”,
“нотўғри”)га йўл қўймаслик керак.Билдирилган ғояларга баҳо берадиган бўлсангиз ,
ўқувчилар янги ва яхшироқ ғоялар устида бош қотириш ўрнига ўзларининг фикр ва
мулохазаларини ҳимоя қилишга ўтиб кетадилар.Баҳолашга умуман йўл қўйилмаслик керак.
2. Кутилмаган ғояларни рағбатлантириш ва барчани улар устида фикр юритишга
йўналтириш керак. Агар ақлий ҳужумда бундай фикрлар билдирилмаса, у ҳолда ўқувчилар
ўз фикрларини қайта кўриб чиқишлари керак.
3. Фикр ва ғояларнинг тўғри ёки нотўғри эмас, балки уларнинг сони қўллаб қувватланмоғи
керак. Билдирилган фикрлар баҳоланмайди,акс ҳолда фикр билдириш сустлашади. Фикр ва
ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши , чунки унинг ичида тўғри ва яхши ғоялар ҳам кўп
бўлади.
4.Ҳар бир қатнашчи бошқаларнинг фикрларига асосланиши ва уларни ўзлаштириши
мумкин.Натижада тўғри ва янги фикрлар келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |