Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


  Она тили ва адабиёт фанини ўқитиш методикаси .Тошкент- 2017 й



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet641/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   637   638   639   640   641   642   643   644   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

1. 
Она тили ва адабиёт фанини ўқитиш методикаси .Тошкент- 2017 й.
 
2. 
5-синф она тили дарслиги .Н.Маҳмудов, А.Собиров.Тошкент “Маънавият”
2015 й. 55-бет.
 
3
. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион
технологиялар Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий
тавсиялар. Тошкент: 2008. 
 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
559 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОНА ТИЛИ ФАНИ 
МАВЗУЛАРИДА ЎЙИН ЭЛЕМЕНТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
(5-cинф мисолида) 
Кенжаева М.А. – ўқитувчи, 3-сонли АФЧЎИМ, Ўзбекистон. 
Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг таълим 
тизимини ислоҳ қилиш ва ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда таълимнинг 
самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.Умумий ўрта таълим 
масканларида ушбу сиёсий талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш жараёнлари 
режалаштирилиб амалга оширилмоқда. Жумладан, мактабларда она тили фанини 
ўқитишнинг муҳим вазифалардан бири ўзбек адабий тилининг асосий бўлимлари бўйича 
пухта билим бериш орқали тилимизнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини ўқувчилар онгига 
етказиш, уларнинг мантиқий тафаккурини ўстиришдир. Мантиқий тафаккурни ўстириш иши 
эса аввало бериладиган назарий маълумотларнинг аниқлиги, тўғрилиги таъриф ва 
қоидаларни изоҳлаш учун келтириладиган мисолларнинг ишонарлилиги ва мукаммаллигига 
боғлик. Айни вақтда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнида 
турли метод ва воситаларни қўллаш яхши натижа бермоқда. Шулар жумласида, она тили 
дарсларида ўйин элементларидан фойдаланишга тўхталсак. 
Она тили дарсларида ўйинлар диққатни жамлаш, амалий салоҳиятни намойиш этиш, 
билим ва кўникмани ошириш хамда ҳозиржавоб бўлишни таъминлайди.Рақиблар устида 
ғалаба қозонишга бўлган интилиш ва хоҳиш ўқувчиларни фаоллаштиради. Бунда ўйин 
нафақат мусобақа беллашуви, балки ўқувчиларнинг интеллектуал имкониятларини намойиш 
этиш воситаси ҳамдир. 
Ўйинлар асосига қурилган интерфаол ўқитиш усуллари замонавий педагогиканинг 
энг самарали воситаларидан бири сифатида тан олиниши хам фикримизнинг далилидир. 
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари 
шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда барқарор ўрнини топиш , ўз-ўзини бошқариш, ўз 
имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади. 
Тажриба шундан далолат берадики, хар қандай ўйинда иштирокчиларнинг малакаси 
ва ёшидан қатъий назар улар ўнғайсиз холатга тушиб қоладилар. Шунинг учун ўйинни ўқув 
амалиётига татбиқ қилишдан аввал қуйидаги педагогик-психологик масалаларни ҳал этиш 
зарур. Ҳар бир ўқувчи ўйинга тайёргарлик кўраётганда қуйидагиларни билиши лозим: 
-
ўйиннинг мақсадини; 
-
ўйиннинг вазифасини; 
-
ўйиннинг режадаги қайси мавзуга тааллуқлилигини: 
- аввалги ўйинларда шаклланган малака ва кўникмаларни кейинги ўйинларда ҳам 
қўллай олишни. 
Ўқувчилар учун шундай технологик ўйинлар яратиш керакки , у ўқувчиларда 
қизиқиш уйғотсин,уларнинг эҳтиёжларини қондирсин, уларга тез сингадиган бўлсин. Ҳар 
бир ўқитувчи ўйинлардан фойдаланаётганида танлаш имкониятига эга, яъни у ўз 
ўқувчиларининг қобилиятларига, қизиқишларига, билимларига ва интилишларига қараб 
ўйин танлай олади. Ўйинни севмайдиган боланинг ўзи йўқ. Шунинг учун она тили дарсида 
турли ўйинлардан фойдаланиш ўқувчилардан тезкорлик, сезгирлик, қатъият, ўзаро ҳурмат, 
нутқни 
ривожлантириш,фикрлаш 
доирасини 
кенгайтириш 
каби 
хислатларни
шакллантиришга хизмат қилади.
Она тили дарсларида тил материалларини қўллаш малакаларини фаоллаштириш учун 
қуйидаги ўйинларни : 
– лексикология бўлимини ўрганишда : “Мен бошлайман,сен давом эттир”, “Мазмунан 
қариндош , шаклан бегона” ўйинларини



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   637   638   639   640   641   642   643   644   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish