ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
553
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2. Э.Ғ.Ғозиев. Психология // Т.: Ўқитувчи нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2008.
3.М.Е.Зуфарова. Умумий псиxология. // Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти
нашриёти, 2010.
4.М.X.Тоxтаxоджаева, С.Нишонова, Ж.Хасанбоев, М.Усмонбоева, С.Мадиярова,
А.Колдибекова, Н.Нишонова, Н.Сайидахмедов. Педагогика // Т.: Ўзбекистон файласуфлари
миллий жамияти нашриёти, 2010.
5.С.Бурхонов, Ў.Худоёров, Қ.Норқулова, Н.Рузиқулова, Л.Гоибова. Математика // 3-
синф учун дарслик. - Т.: Шарқ, 2019.
БЎЛАЖАК ИНФОРМАТИКА ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИНИ
ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ
Каюмова Н.А. – п.ф.н., доцент, ҚарДУ, Ўзбекистон.
Аннотация:
Ушбу мақолада бўлажак информатика ўқитувчисининг педагогик
фаолиятини таълимнинг методик тизими: мақсади, шакли, мазмуни, методи ва воситалари
сифатида лойиҳалаштириш жараёни ёритиб ўтилган.
Таянч сўзлар:
педагогик амалиёт жараёни,
бошланғич, таянч ва махсус
компетентлик.
Аннотация:
В данной статье описывается процесс проектирования педагогической
деятельности будущего учителя информатики как методологической системы образования:
цель, форма, содержание, метод и средства.
Ключевые слова:
процесс педагогической практики, начальная, базовая и
специальная компетенция.
Annatation:
This article describes the process of designing the pedagogical activity of a
future computer science teacher as a methodological education system: goal, form, content, method
and means.
Keywords:
process of teaching practice, initial, basic and special competence.
Қатор илмий адабиётлардан бизга маълумки, таълимий лойиҳа–аниқ режа, мақсад
асосида педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқиш, унинг натижасини кафолатлашга
қаратилган ҳаракат маҳсулидир, лойиҳалаштириш эса бошланғич маълумотларга асосланиб,
кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки
жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракатлардир.
Бизга маълумки методик тизим таълимнинг мақсади, мазмуни, методи, шакли ва
воситаларидан ташкил топган тизим бўлиб, бу методик тизимнинг барча ташкил этувчилари
шу қадар мустаҳкам алоқадаки, улардан бирининг ўзгариши бутун тизимдаги бошқа ташкил
этувчиларни бутунлай ўзгаришига олиб келиши мумкин [1].
Информатика ўқитувчиси ўз педагогик фаолиятини методик тизим сифатида
лойиҳалайди. Бунинг учун у ўқув режанинг мазмуни ва тузилишини таҳлил этади, бунда
фанга ажратилган соатлар, ўқув соатлари тузилиши, фанни ўқитиш ҳафтасига неча соатга
тўғри келиши, ажратилган соатларда қанақа мазмун ёритилиши, қайси мавзуга неча соатдан
ажратиш лозимлиги ва ҳоказоларни таҳлил этад.
1.
Таълим мақсадини лойиҳалаш.
Бунда мақсаднинг қўйилиши ва унга муваффақиятли
эришиш ўқитувчи учун қандай очиқ, тушунарли бўлса, ўқувчи ва ота-оналар учун ҳам
шундай бўлиши (аниқ ва тушунарли баён) таъминланиши лозим. Мақсадни қўйиш ва
лойиҳалаштиришда етарлича ёрдамчи сўзлардан ўринли фойдаланиш. Масалан, “... бажара
олиш”, “... билиб олиш”, “...қўллаш”, “...га эга бўлиш”, “... хусусиятларни ифодалай олиш”
каби сўз тузилишларидан фойдаланиш, масаднинг асоси сифатида ўзлаштириладиган
Do'stlaringiz bilan baham: |