Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА МАТЕМАТИК ТАФАККУРНИ



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet630/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   626   627   628   629   630   631   632   633   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА МАТЕМАТИК ТАФАККУРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАФАККУР АМАЛЛАРИ 
 
Каримова К.Р. – таянч докторант, ЎзМУ, Ўзбекистон. 
Аннотация: 
Мақолада инсон ақлий фаолиятида жуда муҳим бўлган тафаккур ва 
тафаккурнинг бир қисми бўлган математик тафаккур ёритилган. Математика фанини ўргатиш 
жараёнида тафаккур амалларига таянган ҳолда математик тафаккур амалларини содда ва 
тушунарли қилиб кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар:
Тафаккур, фикр, нутқ, анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш,
бошланғич синф. 
 
Аннотация:
В статье описывается умственная деятельность человека и 
математическое мышление, которое является очень важной частью психической деятельности 


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
550 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
человека. В процессе преподавания математики основывается на мыслительные процессы 
математического мышления способы решения представлены простым и понятным способом.
Ключевые слова:
мышление, мысль, речь, анализ, синтез, сравнение, обобщение, 
начальный класс.
Annotation:
In this article it is stated about the most important contemplation in human's 
mental activity and the mathematic intelligence which is a part of contemplation. In the process of 
teaching mathematics mathematical intelligence methods shown very simple and understandable 
leaning on the contemplative practice. 
Key words:
contemplation, idea, speech, analysis, synthesis, comparison, generalization, 
elementary class.
 
Инсон ўз атрофидаги оламда бўлган буюмлар ва ҳодисаларни онгли равишда идрок 
қилади, онгли равишда эслаб қолади ҳамда эсга туширади ва онгли равишда ҳаракат қилади. 
Сезги ва идрокларга, хотира ва тасаввурларга нисбатан тафаккур одамларнинг билиш ва 
амалий фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Одамнинг билиш ва амалий эҳтиёжлари, теварак-
атроф ва ҳаёт тўғрисидаги ўз билимларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга 
интилиши тафаккур қилиш фаолиятини вужудга келтиради ва бу фаолиятни кучайтираверади. 
Шу сабабли тафаккур қилиш жараёнларининг муайян мақсадга қаратилган бўлиши шу 
жараёнларнинг муҳим хусусиятидир.
 
Шарқ мутафаккирлари ўз асарларида билиш ҳамда инсон ақлий тафаккури 
масалаларига алоҳида ўрин берган бўлиб, Абу Райхон Беруний қуйидаги фикрни илгари 
суради: Инсон нарса ва ҳодисаларнинг фақат ташқи сифати ҳамда xусусиятлари ҳақида билим 
олмай, балки тафаккури, ақли туфайли нарса ва ҳодисаларни таққослайди, бир-бири билан 
солиштириб кўради, ўз билимларининг чинлигини аниқлайди [1, - 7б.].
П.И.Ивановнинг дарслигида “Тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятики, бу 
фаолият воқеликни энг аниқ, тўғри, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), 
инсоннинг янада оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради” деб 
таърифланади. Бу таърифда тафаккурнинг аниқ, умумлаштирилган ва тўлиқ бўлиши 
таъкидланади [2, -351 б.].
Тафаккур тушунчасига тўлароқ таъриф эса О.К.Тихомиров дарсликларида бўлиб у 
қуйидагича таърифланади: “Тафаккур-бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, 
бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган 
воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан 
иборат жараён, билиш фаолиятидир”. Бу таъриф юқоридаги таърифларга нисбатан кенгроқ 
очиб берилган, аммо тафаккур муаммосига янгича ёндашувларнинг пайдо бўлиши таърифни 
янада мукаммалроқ қилишни тақозо қилмоқда.
Тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ 
(тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга 
(билишга), инсоннинг янада оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради [3]. 
Юқоридаги фикрлардан хулоса қиладиган бўлсак, тафаккур-фикр юритиш фаолияти, 
англаб олинган билимлар, фаҳмлилик, синчковлилик, ақл мезони, ... Демак, тафаккур бу 
атрофимиздаги воқеа ҳодисаларни умумлашган ҳолда акс эттирувчи жараён бўлиб, янгилик 
очишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир.
Математик тафаккур - бу объектив борлиқни инсон онгида акс эттирилиб, математик 
қонуниятлар асосида қайта ишланиб, умумлаштирилиб, аниқ далилларга таяниб, тилда содда 
ва маъноли ифодаланишидир. Математикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг математик 
тафаккурини ривожлантириш жуда муҳимдир. 
Ақлий тафаккур узоқ муддат ҳамда тинимсиз изланиш натижасида юзага келади. 
Унинг шаклланишида илмий қараш ва эътиқод ўзига xос ўрин тутади [4. 233-б.]. 
Маълумки, тафаккур - бу инсонни ўраб турадиган муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни 
анализаторлар ёрдамида умумлаштириб тушунтира билиш ва уни тилга олиб чиқувчи жараён 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   626   627   628   629   630   631   632   633   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish