ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
551
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
ҳисобланиб, математикани ўрганиш жараёнида шу анализаторга суянган ҳолда ҳамда,
тафаккур амаллари- анализ ва синтез, таққослаш, абстракция, умумлаштириш,
конкретлаштириш, таснифлаш, системалаштириш асосида математик масалалар ўрганилади ва
улар математик қонуниятлар асосида бажарилиши назорат қилинади. Инсоннинг ақлий
фаолиятида бу операциялар бир-бирига боғлиқ бўлиб, бирдамликда давом этади.
Математик тафаккур амалларини кенгроқ ва тушунарли тарзда кўриб чиқамиз.
Анализ
-шундай тафаккур амалидирки, у ёрдамида берилган муаммоли вазият фикран
ёки амалий таҳлил қилинади. Масалан, бирор масалани ўрганиш учун берилган масалани
содда масалаларга ажратиб, содда масалада берилган сонлар нимани билдиради, берилган
терминларнинг маъноси, берилганлардан фойдаланиб қандай кетма-кетликда масала шарти
бўйича натижага қараб бориш ва тўғри натижага эришиш сингари ақлий фаолият юритиб
анализ қилинади.
Синтез
ёрдамида биз масалаларнинг анализда ажратилган айрим бўлакларини фикран
ёки амалий равишда бирлаштирамиз. Содда масалаларни, улар орасидаги ўзаро боғланишли
шартларни яна бир-бирига мутаносиб қилиб бирлаштирилсагина бирор маънога эга масала
ҳосил қилинади.
Анализ ва синтез амали қуйидагича ақлий фаолият тизимининг маҳсулидир:
а) берилган масалани диққат билан ўқиш;
б) масалани содда масалаларга ажратиш(агар мураккаб масала бўлса);
в) берилган сонлар нимани билдиришини англаш;
г) терминларнинг маъносини тўла тушуниш;
д) қандай кетма-кетликда масала ечимини қидириш;
г) юқоридагилардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда бирлаштириб натижага эришиш.
Таққослаш
амали
масалаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқини,
тенг ёки тенг эмаслигини, айният ёки зиддиятларини аниқлашдан иборат. Масалан,
оғирликни ва узунликни ўлчаш орқали, баланд ва пастни кўриш орқали, ўхшаш масала ва
мисоллар натижаларини кузатиш орқали солиштириш мумкин. Бундан фарқли ҳолда
берилаётган масаланинг шартига диққат билан эътибор қилиш шарт. Масаланинг маъносини
тўғри тушуниб тасаввур қилган ҳолда, қайси қонуниятга мос келиши, қандай кетма-кетликда
қонуниятни қўллай олиш тўғри танланса, таққослашда хатоликлар камаяди.
Абстракция-
мисол ва масалаларнинг, қонун ва қоидаларнинг айрим белгиси, сифати,
аломати ёки хусусиятларини фикран улардан ажратиб олиб, мустақил фикр обектига
айлантиришдан иборат фикр юритиш амалидир. Масалан, ҳаракатга доир масалалардан улар
учун умумий бўлган йўл(вақт ёки тезлик) терминини ҳаёлан ажратиб олиб, сўнгра шу
термин ҳақида фикр юритилади. Бошланғич синф ўқувчиларида абстракциялаш жараёни
ёрдамида қиймат, сон, тенглик, узунлик, катталик, баландлик, геометрик шакл каби абстракт
тушунчаларни вужудга келтириш зарур.
Умумлаштириш-
бу берилган масала ёки мисолдаги xосса, белги, xусусият,
аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштиришдир. Масалан, учбурчак,
тўртбурчак, ромб, трапеция, параллелограммларни умумлаштириб кўпбурчак, қўшиш,
айириш, кўпайтириш, бўлишни умумлаштириб арифметик амаллар, планиметрия ва
стереометрияни бирлаштириб геометрия сингари иборалар билан ифодалашимиз мумкин.
Конкретлаштириш
-бу берилган мисол ва масалаларнинг умумий белги ва
қонуниятларин хусусий ҳолларда татбиқ қилишдир. Берилган муаммоли вазият қанчалик
хусусий ҳолларда кўрсатилса, уни тушуниш шунчалик осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: |