ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
548
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
-замонавий техник воситалар ёрдамида ахборот алмашиш кўникмасини ривожлантиради;
-ўқувчиларни фаоллаштиради;
-турли даражадаги топшириқлардан фойдаланиш орқали ўқувчига индивидуал ёндошиш
имконини беради,дарсларни қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлайди.
Компьютер ўқувчиларнинг диққатини фаоллаштиради,
улардаги мотивацияни
кучайтиради, ўзлаштириш жараёнларини сарадорлигини , тафаккур,диққат, тасаввур ва
фантазиясини ривожлантиради. Бошланғич синфларда ўқув материалини дарсга тайёрлаш ва
тақдим этишнинг самарали усулларидан бири бўлиб мультимедияли тақдимотларни яратиш
ҳисобланади деб айтиш мумкин.
Мультимедияли тақдимот бу
- ахборотни компьютер
дастурлари орқали самарали ва қулай ўзлаштириш усулидир. Мультимедияли тақдимот
ўзида динамикани,овоз ва тасвирни, яъни боланинг диққатини узоқ ушлаб турувчи
омилларни бирлаштиради. Бир вақтнинг ўзида боланинг иккита зарур ( эшитиш ва кўриш)
органига таъсир қилиш орқали юқори самарага эришишни таъминлайди. Мультимедияли
таълимнинг услубий кучи шундаки, овозли ва кўргазмали образлар оқими орқали ўқувчини
қизиқтириш ва ўргатиш осонроқ бўлади, чунки бунда ўқувчига нафақат ахборий,балким
эмоционал таъсир ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари,тақдимот ўқитувчига ўқув материалини
аниқ бир синфнинг,мавзунинг, фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан холда мустақил
равишда бирлаштириш имконини беради ва бу ўз ўрнида масимал ўқув самарасини
таъминлашга асос бўлади. Тақдимот материалини тайёрлашда қуйидагиларга эътибор
қаратиш керак:
- тақдимот сўз билан етказиш қийин бўлган ҳолатларни тез ва ўқувчиларга тушунарли
даражада ёритиши керак;
- у ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотиши ва ахборот узатиш жараёнини самарадорлигини
таъминлаши лозим;
- ўқитувчининг мавзу бўйича чиқишини янада кучайтириши керак.
Тақдимотдан дарснинг ҳар қандай босқичида фойдаланиш мумкин. Бу билимларни
чуқурлаштириш, янги материал билан таништириш ва такомиллаштириш босқичи бўлиши
мумкин.
Компьютернинг чизмали, овозли ва интерфаол имкониятларидан кенг фойдаланиш
машғулотларда қулай эмоционал фон яратади, ўқувчиларнинг имкониятларини янада
ривожлантиради.
Бошланғич синфларда компьютерлардан педагогик фойдаланиш йўллари турли-
туман. Биз қуйида улардан баъзи бирларини келтирамиз:
- янги ахборот технологиялари воситаларидан ўқувчиларнинг билим олишга бўлган
мотивацияларини ошириш мақсадида фойдаланиш. Компьютер ўрганилаётган мавзунинг ва
материалнинг амалий аҳамиятини очишга, ўқувчиларга билимларини намоён қилишга,
саволлар беришга ва ўз қарорларини тавсия қилишга ёрдам беради;
- ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантиришда фойдаланиш. Боланинг
компьютерда индивидуал ишлаши унга дастурда кўзда тутилган топшириқларни бажаришда
қулай муҳит яратади, ҳар бир ўқувчи атрофидагилар таъсиридан ҳоли бўлганлиги учун ўзига
мос бўлган юклама билан ишлайди.
- олинадиган ўқув ахборотлари орқали ўқувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш.
Бошланғич синфларда ахброт технологияларидан фойдаланиш қуйидаги педагогик
вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган бўлиши керак:
- ўқувчиларни ахборотларнинг асосий хусусиятлари билан таништириш, уларни фаолиятни,
жумладан ўқув жараёни вақтида қўйилган вазифаларни ҳал этишни режалаштириш ва
ташкил этишга ўргатиш;
- ўқувчиларда компьютер ва замонавий ахборот технологиялари тўғрисида дастлабки
тасаввурларни пайдо қилиш;
- ўқувчиларга замонавий ахборот жамияти тўғрисида билимлар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |