ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
470
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Шунинг учун ҳам ўйинларга умумий жисмоний таъсир кўрсатувчи машқ сифатида
кураш лозим. Бирорта ўйин йўқки, у айрим жисмонийсифатни ривожлантирувчи восита
бўлиб ҳисобланмасин. Масалан, “Дўппи кийишда ким ғолиб?” миллий ўйинида фақат чаққон
бўлибгина қолмай балки, эпчил, сезгир бўлишга ҳам даъват этилади. Жисмоний тарбия
тизимидаги барча соҳа ва босқичларнинг бирдан-бир ва ягона мақсади – инсонни соғлом ва
тўғри яшашга тайёрлашдир. Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний тарбиясининг
вазифалари болаларнинг ёшига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ўқувчиларда халқ миллий ҳаракатли ўйинларига меҳр, шу ўйин натижаларига қизиқиш ва
спортчилар эришадиган ғалабаларга ҳавас билан қараш туйғусини тарбиялаш мумкин.
Миллий халқ ҳаракатли ўйинларни ўргатиш жараёнида ахлоқий, ақлий, эстетик ва
меҳнат тарбиясини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Халқ ҳаракатли
ўйинларини бажариш чоғида болалар ҳаракатида ижобий (ҳамжиҳатлик, интизомлилик,
камтаринлик, меҳрибонлик) ва маънавий фазилатлар (ҳалоллик, одиллик, дўстлик туйғуси,
ҳамкорлик, замон билан ҳамнафас бўлиб ишлай олиш қобилияти, топшириқларни маъсулият
билан бажариш) ни тарбиялаш шунингдек, иродавий хусусиятлар (жасорат, қатъийлик, ўз
кучига ишонч қийинчиликларни собитлик билан енгиш, чидамлилик ва ҳ.к.) ни намоён
қилиш учун энг яхши шароит ва имкониятлар вужудга келади.
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИДА МАТЕМАТИК
МОДЕЛЛАШТИРИШ
Ибрагимов С.Л.– ҚМИИ, Қарши, Ўзбекистон
Аннотация:
Ушбу мақолада талабаларни касбий тайёрлаш тизимида математик
моделлаштириш жараёнидаги муаммолар,тавсиялар ва соҳадаги етик мутаҳасисларнинг
талабаларни математик моделлаштириш босқичларига ўргатишдаги асосий камчиликлар
келтирилган.
Таянч сўзлар:
Математик моделлаштириш, алгоритм, талаба, кўникма, тушунча,
метод.
Талабаларни математик моделлаштириш билан боғлиқ асосий тушунчалар ва ғоялар
билан таништириш математик таълимнинг муҳим компоненти ҳисобланади, чунки айнан
математик моделлаштириш мавҳум математик тушунчаларнинг реаллик (воқелик) билан
боғланишини очиб беради, бу эса инсон онгида математика ҳолати ва ривожланишининг
адекват, реалликка мос манзарасини яратилишига ёрдам беради.
Олий таълим муассасида математик моделлаштиришга ўргатишнинг мавжуд
амалиётинининг таҳлили ўқув жараёнида ташкил қилинадиган математик моделлаштириш
бўйича фаолият ўзининг мазмуни ва йўналганлигига кўра талабага фақат оригиналнинг
сифат характеристикаларига нисбатан тайёр маълумотларни ва уни “моделлаштириш” учун
(унга таклиф қилинадиган) тайёр математик аппаратдан фойдаланиш имкониятини
беришини кўрсатади. Умуман олганда, талабада моделни назарий жиҳатдан тушуниш
шаклланмайди, математик моделлаштириш усули ўзлаштирилмайди, унинг эвристик
функцияси ҳақида тасаввур бўлмайди. Бўлажак мутахассис оригинални мустақил излашга ва
унинг математик моделини қуришга, модел билан тажриба-синов ўтказишга ва, демак, бир
қатор касбий масалаларни ечишда у йўналиш олиши керак бўлган ахборотни олишга
қобилияти бўлмайди.
Т.В. Малкова ва В.М. Монахов [122, с.46] математик моделлаштириш босқичларига
ўргатишда қуйидаги жиддий камчиликларни қайд қиладилар:
Таълим олувчилар тайёр математик моделлар билан иш кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |