ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
471
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Олинган ечимни тадқиқ қилиш топилган ечимни тадқиқ қилинаётган моделга қўйиш
ёки топилган ечимда барча мулоҳазаларни қайтаришдан иборат бўлади холос.
Бошланғич параметрларга мурожаат қилинган ҳолда ҳам, у фақат талқин қилиш
босқичида амалга ошади.
Илмий-методик адабиётнинг таҳлили амалиётчи ўқитувчилар, олий мактаб
ўқитувчилари ва тадқиқотчи-методистларнинг мактаб ўқувчилари ва талабалар билан
ўтказиладиган машғулотларда математик моделлаштиришдан фойдаланишга қизиқишининг
ўсишини кўрсатмоқда. Математик моделлаштиришни ўқитиш методикасининг турли
жиҳатлари билан боғлиқ масалаларни кўплаб тадқиқотчилар кўриб чиқмоқдалар.
A.B. Бобровская [23], H.A. Бурмистрова [25], И.А. Кузнецова [110] диссертация
ишларида ОТМда математикани ўқитиш амалиётида математик моделлаштириш ҳақидаги
тасаввурлардан фойдаланиш муаммосига тўхталиб ўтилган.
Мазкур муаллифлар таклиф қилаётган ғоялардан фойдаланиш математик
моделлаштириш қўлланиладиган топшириқларни бажаришда таълим олувчиларда юзага
келадиган бир қатор қийинчиликларни бартараф қилиш имконини беради, ўқитишни янада
самаралироқ қилади.
Бироқ педагогика ва психология соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, биринчидан,
мавжуд математика курси амалий масалаларни ечиш учун математикани қўллаш жараёнини
фақат эпизодик (мунтазам бўлмаган) тарзда, математик моделлаштиришнинг асосан “модел
ичидаги” («внутримодельный») босқични акс эттирган ҳолда, кўрсатади, ва, иккинчидан,
асосан математик моделлаштириш ғояларини мактабдаги таълимга тўлароқ киритиш
заруриятига бағишланган.
М.Н. Скаткин «материални таҳлил қилиш усули ва очилган хусусиятларни
моделлаштириш воситаларини ўзлаштиришни таъминловчи машқлар муайян тизимини,
шунингдек болаларнинг материалнинг янги хусусиятларини очиш мақсадида тайёр
моделлардан фойдаланиш машқларини киритиш» [183, с.36] заруриятини кўрсатади.
А.Г. Мордкович талабаларни математик моделлаштиришга ўргатишни таълимнинг
касбий-педагогик йўналганлигининг энг муҳим шарти деб ҳисоблайди. Моделлаштириш
тамойилини у «оригинал тўғрисида янги билимлар олиш учун моделни қуриш ва тадқиқ
қилиш жараёни» [144, с.117] сифатида тушунади. Унинг фикрича, математик
моделлаштиришнинг методологик масалаларида тўғри йўналтириш талабаларга математика
нималигини, у қандай ишлаши ва қўлланилиши, билимларнинг математикалаш нималигини
яхшироқ тушуниш имконини беради [144, с.119].
Г.И. Саранцев [181, с.83-84] математикани ўргатиш мақсадларининг умумтаълим
гуруҳига «...математик моделлаштириш... ҳақида тасаввур берадиган математик билимлар,
кўникма ва малакаларга эга бўлишни» киритади, ва амалий гуруҳда «энг содда реал
ҳодисаларнинг математик моделларини қуриш, ҳодисаларни берилган моделлар бўйича
тадқиқ қилиш, моделларнинг иловасини конструкциялаш кўникмасини шакллантиришни...»
илгари суради. Ю.М. Колягин [97, с. 167] математик модел тушунчасини шакллантиришни
масалалар ёрдамида ўқитиш мақсадларидан бири деб ҳисоблайди. У ҳаётий вазиятларни
математик моделлаштиришга бўлган қобилиятни ижодий қобилиятлардан бири сифатида
ажратиб кўрсатади, ва мактабда таълим олишнинг охирида ўқувчилар атрофдаги муҳитда
математик қонуниятларни кўриш, энг содда моддий тизимларни математикалашни билиши
керак деб ҳисоблайди.
Талабаларни ўқитишда моделлардан фойдаланиш тажрибасини умумлаштириб, Л.П.
Веретенников юқори илмий даражани, ниҳоятда тўлиқ билимга эга бўлишни ва
мутахассисларни тайёрлашнинг ижодий характерини таъминлашда моделлаштиришнинг
роли ҳақида хулоса чиқаради [40, с.23]. Шунингдек у, агар курс қурилиши (тузилиши)
тегишли равишда пухта ўйлаб чиқилиб, назарияни баён қилишда ҳам, лаборатория ва амалий
ишларни ўтказишда ҳам, курс ишлари ва битирув ишларини бажаришда ҳам моделлар узвий
Do'stlaringiz bilan baham: |