Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet533/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   529   530   531   532   533   534   535   536   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
468 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
кўтаришдир. Бу йўлда энг аввал уларга математика тарихи саҳифаларини варақлаб 
чиқишларини, кўплаб китобларни мутолаа қилишларини тавсия қилган бўлар эдик. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Математика таълими ва 
фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика 
институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги № ПҚ-4387 
Қарори. 
2. Д.Пойа ”Математическое открытие”, Наука, М.1970. 
3. Зулфихаров И.М. Олий таълим муассасаларида математикадан ўқув машғулотларини 
самарали ташкил этиш методикасини такомиллаштириш // Монография // Фарғона “Poligraf 
Super Servis” МЧЖ, -Андижон. -2019. 
4. Р.Жўрақулов “Математика ва тараққимёт”, Маърифат, Т.2019 , №3 
ЎҚУВЧИЛАРНИ ЖИСМОНАН ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛИ 
ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПЕДАГОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ 
 
Ибрагимов А.Т.
– 
в/б доцент, ТДПУ, Ўзбекистон. 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрларни тайёрлаш 
миллий дастури ” ҳамда “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271- сонли қарори, Ўзбекистон 2002 йил 24-октябръдари ПФ- 
31-54 сонли “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш
тўғрисида” ги фармони, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир бир қанча 
қарорларда белгиланган барча таълим муассасаларида бугунги кунда энг долзарб масала 
яъни аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини кучайтириш, унинг 
оммавийлигини ошириш шу жумладан, барча таълим тизимидаги ёш авлодни жисмоний 
бақувват, чаққон, иродали, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказиш учун жисмоний 
тарбия ва спорт машғулотларини янги усуллар билан ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадга 
мувофиқдир. Шунингдек, ўқувчи- ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантиришда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни изчиллик билан бартараф этишга 
қаратилган. Ушбу ишлар самарали бажарилиши учун болаларни энг кичик ёшидан бошлаб, 
миллий ҳаракатли ўйинлар воситаси билан жисмонан саломатлик “пойдеворини қуриш” ни 
амалга ошириш мумкин. 
Юртимизда амалга оширилаётган жисмоний тарбиянинг ўз олдига қўйган мақсади 
соғлом, руҳан тетик ва комил инсонни ҳайтга тайёрлашдан иборат. Инсон ўзини жисмонан 
тарбиялаши учун жисмоний тарбия ва спортнинг зарурлигини тушуниб етиши ва қунт билан 
ўзига яққол маълум бир жисмоний машғулотлар тизими асосида саломатлигини 
шакллантириш керак. 
Ёш авлоднинг жисмоний қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш тарбиянинг 
ажралмас қисми бўлган жисмоний тарбия жараёнида амалга оширилади. Жисмоний 
тарбиянинг мақсади жамиятнинг соғлом ҳар томонлама жисмоний ривожланган меҳнат ва 
ватан ҳимоясига тайёр турадиган ёшларни тарбиялаш узоқ муддатли уюштирилган 
педагогик жараёндир. 
Жисмоний тарбия олдида турган вазифаларни ҳал этишда халқ миллий ва ҳаракатли 
ўйинларни тўплаш ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги 
бугунги кунда яққол намоён бўлмоқда.
Ёшларни ҳар томонлама жисмоний бақувват қилиб тарбиялашга имкон берадиган 
ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган бу муаммони 
умутаълим мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясини ташкилий ва педагогик жараёнлар 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   529   530   531   532   533   534   535   536   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish