ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
recommended to help our young teachers bring the teaching process to the level of art; Our brief
comments, ideas, and recommendations for improving math teaching were outlined.
Key words:
Teaching mathematics, effective teaching, master teaching, the art of teaching,
the experience of teachers, helping young teachers, classical methods, the lives of scientists, the
history of mathematics.
Яқин сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча соҳаларида кескин ўзгаришлар рўй
бермоқда. Самарали натижаларга олиб борадиган режалар тузилди. Ижобий жараёнлар ва
натижаларни кўриб турибмиз. Таълим соҳасида ҳам ҳал қилувчи ўзгаришлар бошланди.
Ҳатто математик таълимни ривожлантириш тўғрисида Президетимизнинг махсус фармони
эълон қилинди. Бу бежиз эмас, чунки кейинги йилларда таълим соҳасида, жумладан
математика ўқитиш соҳасида ҳам инқироз, қолоқлик, турғунлик юзага келди. Маълумки,
бирор камчиликни тузатиш учун уни аввал рўй-рост очиб ташлаб, сабаблари чуқур
ўрганилади. Бу ерда бундай сабабларга тўхталмоқчи эмасман. Бу бошқа мавзу. Ҳозирча,
ўқитувчиларга, айниқса ёш ўқитувчиларимизга ўқитувчи ва ўқитиш жараёнининг баъзи
жиҳатлари тўғрисида эслатиб ўтмоқчиман.
Умумий таълим мактабларидаги саводсизлик олий таълимнинг оқсашига аосий сабаб
бўлади. Бу эса келажакда илмий-тадқиқот ишлари ривожига ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Ўқув йилининг бошида янги қабул қилинган биринчи босқич талабалари билан
дастлабки ўтилган машғулотларда улар орасида ҳатто оддий касрлар устида оддий
амалларни бажара олмайдиганлари ҳам анчагина борлиги маълум бўлди. Бу ачинарлидир. Бу
ҳол энг аввал уларни ўқитган ўқитувчиларини кўз олдимизга келтиради.
Ўқитувчига қўйиладиган энг оддий талаблар барчамизга маълум. Буларни санаб
ўтирмайман.
Ўқитишдан мақсад нима деган саволга қатор муалифлар ёзадилар: ўқитишнинг энг
асосий мақсади ўқувчини ўйлашга ўргатишдир. У қандай бўлмасин ўйлаб мушоҳада,
муҳокама тафаккур қилсин. Ўқитувчи нафақат ахборот-маълумот манбаи, ўзи берган
маълумотларни ўқувчилар қандай қабул қилишини назорат қилиш, уларнинг “ўйлаш”
қобилияти қандай ўзгараётганлигини кузатиш ва ниҳоят уларда қай даражада бўлмасин
олган маълумотларини тадбиқ қилиш қўллай олиш кўникма ва малака ҳосил бўлишига
эришиши лозим.
“Ўқитиш – санъатдир, фан эмас” деб ёзади Венгриялик атоқли математик Д.Пойа [1].
Бу сўзни кўплаб муаллифлар кўп марталаб такрорлаб ўтишган. Яна ўқитишни театр
санъатига қиёслаш мумкин деб давом этади Д.Пойа. Сўзлаганда оҳанггига эътибор берсин.
Бир мавзуни ўқитувчи йиллар давомида қайта-қайта такрорлаб ўтган, лекин шунга
қарамасдан бу мавзуни гўё ўзи ҳам янгидан ўтаётгандай ҳис қилсин, ҳатто бу мавзу
ўқитувчининг ўзини мутлақо қизиқтирмаса ҳам. Ўқувчи бу мазу ўқитувчиси учун зерикарли
эканлигини сезмаслиги керак, акс ҳолда ўқувчилар ҳам зерика бошлайдилар.
Ҳатто Ж. Пойа ўқитиш жараёни тўғрисида сўзлай туриб, мусиқани эсга олади. У
мусиқадаги бир хил такрорланувчи оҳангларнинг нечоғлик зерикарли эканлигини таъкидлаб,
композиторлар ижодидан мисоллар ҳам келтиради. Бу билан ўқитувчининг дарс жараёнида
тегишли фактларни бир хил зерикарли оҳангда такрорлашдан қайтармоқчи бўлади. Яна
шуни ҳам қўшимча қилишим мумкинки, ҳозирда ғарб мусиқа оҳангларида асосий ўринни
эгаллаган бир хил зарбли-ритмли товушларнинг киши психикасига, айниқса ёшларнинг
руҳиятига нечоғлик салбий таъсир этиши тўғрисида медик-мутахассислар аллақачон
огоҳлантиришлар берган.
Яна ёзади, ўқитиш борган сари “поэзияга” яқинлашиб боради. Мен “поэзия” сўзининг
айнан таржимасини билмайман. Шунинг учун ҳозирча уни “шеърий жозиба” деб атаб
тураман.
Do'stlaringiz bilan baham: |