ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
466
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Шундай қилиб, ўқитувчининг маҳорати такомиллашиб борган сари унинг ўзи ҳам,
ҳатто ўқувчилар ҳам бу жаарёнда тобора, сезиларли даражада шеърий лаззат, завқ ҳис қила
борадилар. Албатта, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш савиялари, услуб-одатлари турлича бўлади.
Шу ўринда оддий мисол келтирмоқчиман.
Фараз қилайлик, дарс мавзуси “Арифметик прогрессия”. Албатта бу мавзуни ҳам ҳар
ким ҳар хил тарзда ўтиши мумкин. Ақлли ўқитувчи қуйидагича йўл тутади: дарсни бошлаб,
мавзуни эълон қилади. “Арифметик прогрессия” тушунчасига таъриф бериб, бир неча содда
мисоллар билан уни янада яхшироқ тушунтириб, мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Кейин эса
прогрессиянинг исталган ҳадини топиш формуласидан ўргатади, сўнг унинг дастлабки
n
та
ҳадлари йиғиндиси формуласини келтириб чиқаради, тегишли мисоллар билан
формулаларнинг қандай қўлланилишини кўрсатади, савол-жавлблар билан ўтилганларни
янада мустаҳкамлайди. Рисоладагидек дарс, ҳеч қандай илмий ёки бошқа ҳатолар йўқ –
яхши. Бироқ, доно ўқитувчи бошқачароқ ҳам йўл тутиши мумкин: мавзуни эълон қилиб, сўнг
ихтиёрий қаторларга мисоллар келтиради. Улар орасидан тегишли хоссаларга эга
бўлганларини ажратиб кўрсатиб уларни биргаликда ўрганишни таклиф қилади. Сўнг
ўқувчиларга 1 дан 10 гача бўлган натурал сонларни қўшиб чиқишни топширади. Деярли
барча ўқувчилар бу йиғиндини қийналмасдан топадилар. Кейин эса ҳудди шу топшириқни 1
дан 100 гача бўлган барча натурал сонлар учун бажаришни таклиф қилади.
Албатта ўқувчилар ўйлай бошлайдилар. Ҳатто бироз саросимага тушишлари ҳам
мумкин. Шунда ўқитувчи бу йиғиндини топишнинг сода, ҳатто бор йўғи тўрт-олти секундда
топиш усули ҳам бор эканлигини “шипшитиб” қўяди. Шундан кейин ўқувчилар янада
ўйлашга тушадилар. Бу усул қандай эканлигини ўқитувчидан кута бошлайдилар. Уларда
информацион “очлик” юзага кела бошлайди. Ва ниҳоят ўқитувчи ёш Карл (буюк неимс
математиги Карл Гаусс)нинг шунга ўхшаш мисолни [2] қандай қилиб, қисқа вақтда
ечганлиги ҳақида оғзаки тушунча бериши мумкин. Бу мисол турли манбаларда турли
шаклларда келтирилган бўлиб, бу ерда усулнинг моҳиятини сақлаган ҳолда унинг соддагина
шаклда келтираман.
Ўқитувчи дастлаб, 1 дан 100 гача натурал сонлар йиғиндисини ёзиб, унинг остига
ҳадма-ҳад, мос ҳолда тескари тартибда 100 дан 1 гача яна бир марта ёзиб чиқишни уқтиради
ва ҳар иккала қаторлардан жуфтини-жуфти билан олинган сонлар йиғиндилари 100 та 101
лардан эканлигини оғзаки тушунтириб қўйса, ўқувчиларнинг кўпчилиги, айниқса илғор
ўқувчилар охирги жавоб – 5050 га мустақил етиб кела олишлари мумкин. Кейин эса
ўқитувчи ҳудди шу топшириқни, яъни прогрессия ҳадлари йиғиндисини умумий ҳолда
ҳисоблашни яна ўқувчиларга ҳавола қилиб, уларнинг мустақил ҳаракат қилишларига бироз
бўлсада имкон берса, улар учун натижа яхшироқ булиши мумкин. Зеро, ўқувчининг мисол-
масала ёки бирор муаммони мустақил ҳал қила билиши қобиляти педагогикада юқори
баҳоланиши барчамизга маълум. Шунинг учун ҳам ўқувчининг ҳатто энг содда бўлсада,
бирорта мисолни мустақил ечишга ва бу билан унинг ўзида ўзига нисбатан ишонч
уйғонишга эришиши катта аҳамиятга эгадир.
Юқорида келтирилган мулоҳазаларда бирор арзигулик янгилик бўлмасада, улар
ёрдамида ёш ўқитувчилар эътибори учун математика ва уни ўқитишни ижобий тарғиб
қилишни ва шу билан бирга келтирилган мисолар улар учун қисман бўлсада ёрдам бўлиб
хизмат қилиши мумкинлигни назарда тутдим холос.
Ҳозирда математика ўқитиш методикаси соҳасида бирин-кетин янги-янги “услуб”лар
пайдо бўлмоқда. Бу албатта табиий ҳолдир. Бироқ, математика ўқитишда қадимдан синалган
“классик усул”, яъни “ёзиб тушунтириш” усули ҳамон етакчи усул бўлиб қолаверади.
Дарс жараёнининг яна бир жиҳатига эътибор қаратмоқчиман. Маълумки,
мутахассисларга кўра, боланинг диққати тахминан 15-20 минутгача фаоликни сақлар экан.
Бу муддат чегараланган бўлиб, ҳатто катталар учун ҳам нари борса 20-25 минутдан кўп эмас.
Аниқроқ айтганда “чарчаган” пайтларида ўқувчиларни вақти-вақти билан бироз бўлсада
Do'stlaringiz bilan baham: |