ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
463
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
лойиҳасини амалга оширилиши дастурлашга бўлган эътибордан дарак беради. Бу лойиҳадан
кўзланган мақсад келгусида жамиятимизнинг қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги,
транспорт,
геология,
кадастр,
соғлиқни
сақлаш,
таълим,
архив
соҳаларини
рақамлаштиришдан иборат.
Ҳозирда компьютер графикаси илмий ходимлар учунгина эмас, балки рассомлар,
лойиҳачилар, дизайн ва реклама билан шуғулланадиган мутахассислар, web сайт
яратувчилар, ўқитиш жараёни ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Шунинг учун
компьютер графикаси соҳасида етук кадрларни тайёрлаш, ёш китобхонларга компьютер
графикасига доир адабиётларни етказиш олдимизда турган вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда компьютер графикаси билан ишловчи дастурлар Adobe PhotoShop,
CorelDraw ва MacromediaFlash дастурлари ҳисобланади. PhotoShop дастурнинг энг янги
версияси Adobe PhotoShop CC 2018 ҳисобланади. PhotoShop ёрдамида қуйидаги амалларни
бажариш мумкин. Фотосуратнинг чекка қисмларини ва ундаги кераксиз объектларни олиб
ташлаш, расм ўлчамини ва ундаги пикселлар зичлигини ўзгартириш, расмнинг сақлаш
форматини ўзгартириш, расмни ёки унинг бир қисмини бошқа текислик ёки сиртда
кўринадиган қилиб трансформациялаш, фотосуратни олиш пайтида йўл қўйилган
камчиликларни бартараф қилиш, масалан, уни олиш пайтида кўп ушлаб қолинган, оқ
рангнинг балансини ўзгариб кетиши, ёрқинлик ёки контрастлик кўпайиб ёки камайиб
кетиши оқибатида вужудга келган камчиликларни бартараф қилиш ва яна кўплаб амаллари
бажаришни PhotoShop ёрдамида осон амалга оширилади.
CDR (CorelDRAW ҳужжати). CDR файл формати - бу вектор тасвирлари ёки
CorelDRAW билан яратилган график. Ушбу файл формати Corel томонидан хусусий
дастурий таъминот маҳсулотларида фойдаланиш учун ишлаб чиқилди. CDR файллари
кўплаб расмни таҳрирлаш дастурлари томонидан қўллаб-қувватланмайди. Аммо, файл
CorelDRAW ёрдамида бошқа, кенг тарқалган ва машҳур расм форматларига экспорт
қилинади. Бундан ташқари, CDR файл Corel Paint Shop Pro дастури томонидан очилиши
мумкин.
Ушбу формат олдиндан таниқли барқарорлик ва ёмон файллар мувофиқлиги учун
маълум, аммо CorelDRAW ёрдамида жуда қулай. Ушбу версияларнинг файллари вектор ва
растер тасвирлар учун алоҳида сиқишни ишлатади, шрифтлар кўмилиши мумкин, CDR
файллари 45х45 метрли катта иш майдонига эга ва кўп тармоқли ишлайди.
Бугунги кунда web-саҳифаларни яртиш ва уларни безашда Java Script,
Macromedia
Dreamweaver,
Macromedia
Flash
каби
дастурий
воситалардан
фойдаланилади. Ушбу дастурий воситалар ёрдамида web-саҳифа яратиш, уларга расмли,
графикли маълумотларни турли усулларда жойлаштириш ва анимациялар яратиш ҳамда
уларни ўрнатиш усуллари, товушли маълумотларни жойлаштириш, web-саҳифаларни ўзаро
бир-бири билан боғлаш каби имкониятларга эга.
Macromedia Dreamweaver 8 дастури Macromedia компаниясининг дастурий маҳсулоти
бўлиб, ушбу дастур web-саҳифа ва web-сайтлар яратиш учун қулай дастурий восита
ҳисобланади. Дастурга турли расмлар, жадваллар, аудио, видео файллар ўрнатиш ҳамда матн
киритиш имкониятлари мавжуд. Macromedia Flash 8 дастури векторли графикадан
фойдаланишга асосланган технологиядир.
Macromedia Dreamweaver 8 дастурида қуйидагилар учун фойдаланилади.
Гипер боғланишлар ўрнатиш учун – Hyperlink;
Расмларни жойлаштириш – Images;
Жадваллар яратиш –Table;
Анимация эффектлари ва тугмаларни жойлаштириш – Media: Flash.
Macromedia Flash 8 дастури энг самарали график форматлардан бўлмасада, SWF
формати фойдаланувчиларга чекланмаган графиклар билан ишлаш имкониятига эга бўлиб,
web-саҳифа ва web-сайт яратиш учун энг қулай дастурий воситалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |