ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
467
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
“чалғитиб” туришга тўғри келади. Зеро, қисқа муддатга бўлсада асосий ишдан бироз чалғиш
– дам олиш демакдир. Бундай ҳолатлардан ўқитувчи ижобий фойдаланиши мумкин яъни,
диққат бўшашган тахминан 2-3 минутлик “пауза” пайтида, балки ўтган улуғ устозларимиз,
атоқли математиклар, заҳматкаш олимларимиз ижодий меъроси, ҳаёт саҳифаларидан
олинган қизиқарли ва ибратли “парча-эпизод”лардан ўқувчиларга сўзлаб берилса, қандай
бўларкин. Мисол учун, ал Хоразмий, ал Фарғоний боболаримизнинг ҳаёти ва ижодига доир
турли маълумотлардан келтириш мумкин. Ёки жаҳон тарихидаги машҳур бешта
академиянинг бири бўлган Мирзо Улуғбекнинг “Самарқанд” академияси”га доир қизиқарли
ва ибратли, айниқса ўқувчиларимиз билишлари зарур бўлган кўплаб маълумотлар бор.
Масалан, мазкур академияда ўз даврида юздан ортиқ илмий ходим, шогирдлар фаолият олиб
борганлиги; улар орасида М.Улуғбекнинг энг улуғ шогирди Али Қушчи бўлиб, у сабабли
“Зичи кўрагоний” асари ғарбда кенг тарқалиб, университетларда дарслик сифатида
ўқитилганлиги ва унинг сўнгги нашри 1918 йилда Нью-Йоркда босилиб чиққанлиги;
М.Улуғбек бобомизнинг рамзий сурати жаҳон астрономия тарихида яшаб ўтган ўн нафар энг
улуғ олимлар сафида, ғарбда қадимда астрономия худоси ҳисобланган Нептуннинг ўнг ёнида
тасвирланганлиги ҳақидаги ва шу каби маълумотлардан қисқача бўлсада, сўзлаб берилса,
фойдадан ҳоли бўлмаса керак.
Яна қуйидаги парчани келтирмоқчиман. Эроннинг Кошон қишлоғидан ёш Ғиёсиддин
Самарқандга илм излаб келиб, М.Улуғбек ҳузурида бўлгандан кейин отасига хат ёзади:
“Отажон, мен Самарқанддаман. Подшоҳ М.Улуғбек қабулида бўлиб, суҳбатига мушарраф
бўлдим. У йигит ёш бўлсада, Қуръонни тўлиқ ёд олган, ҳамда табиий билимларни мукаммал
эгаллаган олим экан. Сиздан илтимосим шуки, менга у йигитга шогирд бўлиб, шу ерда қолиб
илм билан шуғулланишимга рухсат берсангиз”.
Ўнли касрлар ҳақидаги дастлабки маълумотлар инглиз олими Симон Стевеннинг 1585
йилда ёзилган асарида келтирилганлиги қайд этилади.
Ҳозирда устоз Кошонийнинг ундан анча даврлар илгари ўнли касрларга бағишлаб ёзган
рисоласи маълум. Албатта, бундан С.Стевен бехабар бўлган. Мен буларни мисол сифатида
келтирдим холос. Бундан ҳам қизиқарли, ибратли факт-маълумотлар, эпизодик парчаларни
истаганча топиш мумкин.
Албатта шундай фикрларни яқин замонамизда яшаб ўтган ёки яшаётган инсонлар,
жумладан улуғ устозларимиз Тошмуҳаммад Саримсоқов, Саъди Сирожиддиновлар ҳақида
ҳам айтиш мумкин. Улар асос солган, чет элларда ҳам танилган математика мактаблари,
уларнинг фаолияти, эришилган илмий ютуқлари билан ўқувчилар таништириб борилса ёки
шу мактабларнинг давомчилари ҳозирда фаол тадқиқот олиб бораётган шогирдлари
тўғрисида ҳам қисқача бўлса ҳам маълумотлар бериб борилса, албатта ўқувчилар учун фойда
келтирса керак.
Мисол учун шу мактабларнинг ҳозирда йирик намоёндаларидан бири, атоқли
математик Шавкат Аюпов. Бир вақтлар бу инсоннинг жуда ёш пайтларидан бошлаб олиб
бораётган илмий ишлари ҳақида биз “мустақил тадқиқотчилар” ҳавас билан кузатиб борар
эдик. Ёки айтайлик, кенг қамровли билим эгаси, нозик дидли поэзия билимдони Абдулла
Аъзамов. Ёки бўлмаса, мактаб математика таълими жонкуярлари, улуғ устоз-
педагогларимиздан Мирфозил Мирзааҳмедов. Бундай инсонларнинг қисқача бўсада ҳаёт
саҳифалари, фаолияти тўғрисида ўқувчиларга сўзлаб борилса, уларда фанга нисбатан ҳавас
уйғониши табиий. Чунки ўқувчиларни бу инсонлар нима учун айнан шу фанга меҳр
қўйишган деган савол албатта қизиқтиради.
Орамизда ҳаёти ва фаолияти билан ўқувчи ва талабаларимизга юксак намуна бўлишга
ҳақли кўплаб математик олимларни номларни келтириш мумкин. Афсуски, ёзма
манбалардан маълумотлар жуда кам.
Хулоса сифатида шуни таъкидлашни истардимки, ҳозирги кундаги энг долзарб
масала, ўқитувчилар, айниқса ёш ўқитувчиларнинг билими, умумий савия даражасини
Do'stlaringiz bilan baham: |