ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
473
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
таъсирини намойиш қилиш имконини беради. Замонавий фалсафий қарашлар нуқтаи
назаридан математик моделлаштириш илмий билим масалаларига ижобий ёшдашишда
марказий рол ўйнайди.
Олий математикани ўқитишда математик моделлаштиришнинг тузилиши, компонентлари
ва асосий босқичларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тасаввурларни шакклантириб, биз
амалий масалаларнинг («политехник характердаги масалаларнинг» — Н.Р.Колмакова,
Р.А.Майер [95], «амалий мазмунга эга масалаларнинг» — И.М.Шапиро [241]) –
математикадан ташқарида қўйилган ва математик воситалар орқали ечиладиган
масалаларнинг
ечилишига
математикани
қўллашнинг
умумий
кўникмаларини
ривожлантириш учун асос яратамиз.
Методикада анъанавий равишда амалий масалаларнинг икки жиҳати кўрилади:
масаланинг фабуласи (масалада акс этган воқеалар занжири) ва масаланинг математик
модели. А. Д. Мышкис, М. М. Шамсутдиновлар [150, с. 12] таъкидлашича, «дастлабки
(бошланғич) масаланинг шартларини норасмий тарзда муҳокама қилиш, унда иштирок
қилаётган катталиклар маъносини англаб етиш, гипотезаларни танлаш ва мотивация қилиш,
математик моделнинг мослигига, уни ўрганишдан чиқарилган хулосаларни муҳокама
қилишга вақтни аямаслик керак. Ушбу жиҳатлар энг катта қийинчиликларни келтириб
чиқаради, ва математикани унинг чегараларидан ташқарида қўллашни билиш айнан уларга
эга бўлиш (сунъий математик масалаларни ечишни билиш билан эмас) билан белгиланади».
Математик моделлаштириш усули касбий йўналган амалий масалаларни ечишда
самаралидир.
Математик
моделлаштириш
ғоясидан
фойдаланиш
фанлараро
боғланишларнинг кучайишини таъминлайди. Турли фанларнинг ўзаро бир бирига сингиши
ўқув фанларнинг ўзаро (предметлараро) боғланишини амалга оширилишининг назарий
асосидир. Илмий алоқалар (боғланишлар) ва уларнинг дидактик эквивалентлари нафақат
бир-бирига ўхшайди, балки уларнинг фарқлари ҳам бор, улар, аввало, илм-фан асосларини
акс эттирган ўқув фани унинг мазмунини такрорламаслиги ва, демак, фан ва унга тегишли
ўқув фани ҳар хил тузилишга эга эканлиги билан белгиланади. Илмий билимларнинг
йиғилиб бориши дифференциация йўлидан боради – у ёки бу фан турли хусусий илмий
соҳаларга бўлинади, ўқув фаннинг мазмуни эса интеграция тамойилига мувофиқ қурилади.
Илмий тадқиқотлар ва таълим олдида турган мақсад ва вазифаларнинг фарқ қилиши илмий
боғланишларнинг предметлараро (ўқув фанлараро) боғланишларнинг фарқ қилиши билан
белгиланади. «С. П. Баранов илмий билишнинг мақсади реал шароитдаги нарса, ҳодисаларни
уларнинг моделларини ўрганиш орқали билишдан иборат бўлса, таълимнинг мақсади инсон
тажрибасидан олинган билимларни ўзида мужассамлантирган моделларни нарса ва
ҳодисаларни реал боғланишлари ва муносабатлари орқали ўрганишдан иборатдир, деб
таъкидлайди» [72, с.9].
Математик моделлаштиришга ўргатиш математикани ўқитишнинг қуйидаги асосий
тамойилларига жавоб беради: илмийликка, талабалар билимларини замонавий фан
даражасига мос келишига олиб келади; илмий дунёқарашни шакллантиришга, талабаларда
воқеликни билишнинг математик усули ҳақида тўғри тасаввурни яратади; амалий
йўналганликка, хилма-хил амалий масалаларни ҳал қилишда математик усулларни
қўллашнинг роли ва муҳимлигини кўрсатади.
Математикани ўқитиш жараёнида математик моделлаштириш ҳақида тасаввурлардан
фойдаланиш таълимга расмиятчилик билан ёндашувга йўл қўймаслик, предметлараро
боғланишларни амалга ошириш, талабаларда касбий кўникмаларни шакллантириш
имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Бобровская A.B. Обучение методу математического моделирования средствами курса
геометрии педагогического института: Дис... канд. пед. наук. - СПб, 1996. -232с.
Do'stlaringiz bilan baham: |