u
chun maqsadli sharoit
yaratiladi. Muammoli ta’lim jarayonda ijodiy metodlarning qo‘llanilishini taqozo etadi. Ijodiy
metodlar orqali
talabalar o‘z bilim va ko‘nikmalarini turli holatlarda tatbiq eta olishga o‘rganadilar.
Ta’lim berish jarayoni murakkab, ziddiyatli jarayon bo‘lib, o‘qituvchidan kuchli bilim, kasbiy
mahorat, tashkilotchilik qobilyatini, izlanishni talab etadi. Har bir o‘qituvchi ta’limning maqsadiga
muvaffaqiyatli erisha olishi uning kasbiy mahoratiga, samara beruvchi shaklni tanlay olishiga,
ta’lim vositalaridan unumli foydalana olishiga, eng muhimi qanday usullarni maqsadli qo‘llay
olishiga bog‘liqdir. Chunonchi, ta’lim berishda eng samarli usullarni tanlay olish va tatbiq eta olish
o‘qituvchining oldiga qo‘ygan maqsadiga erishuvini ta’minlaydi.
Adabiyotlar
1.
B.Ziyomuxammedov Ilg‘or pedagogik texnologiya - T., 2002.-44.b.
2.
Azizxodjayeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogik mahorat. –T.: 2006.
3.
Usmonov S.A. Zamonaviy pedagogik texnologiyalarni amaliyotiga joriy qilish. –T.: 2008.
4.
Farberman B.L. Ilg‘or pedagogik texnologiyalar. –T.: Fan, 2000.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
19
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ТАЪЛИМ АСОСИДА
МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
Абдувалиева Д.Н. – таянч докторант, ТДПУ, Узбекистон.
Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар академик лицейларни
замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, ўқув дастурлари, ўқув-методик
адабиётларини халқаро талабларга мос ҳолда янгилаш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш сифати самарадорлигини ошириш
алоҳида аҳамиятга молик.
Академик лицейларда математика ўқитишнинг хусусиятлари ҳамда муаммоларини
тадқиқ қилиш бўйича бажарилган илмий изланишлар сифатида А.Абдухамидов,
О.Мусирмонов, А.Насимов, А.Норматов Ж.Хусанов, А.Ю.Бакирова, Х.А.Султонова,
Ш.С.Саипназаров, И.У.Ибрагимов, У.Х.Хонқулов, Э.О.Шариповнинг илмий тадқиқот
ишларини таъкидлаб ўтиш мумкин [3,4,6,7]. Таълимда ахборот коммуникация
технологияларининг ўрни ва ундан фойдаланишга доир илмий-тадқиқот ишлари
А.А.Абдуқодиров, М.М.Арипов, Ш.С.Ахраров, У.Ш.Бегимқулов, Р.Боқиев, М.Х.Лутфуллаев,
И.И.Тайлоқов, А.Ҳаитов, У.Юлдашев ва бошқалар томонидан амалга оширилган [1,2].
Академик лицейларда ўқитувчилар математика таълимининг бутун муаммосини
ўқувчиларга фақатгина муайян билим, кўникма ва малакалар мажмуини бериш билан
чекланибгина қолмай, ўқувчиларнинг шахсий сифат ва қобилиятларини ривожлантириш
вазифаси ҳам муҳим. Баъзи педагоглар математик ривожланишни – математика фани
соҳасидаги далиллар ва малакаларни эгаллаш жараёни оқибатида ўз-ўзидан келиб чиқувчи
деб ҳисоблайди. Ўқувчиларга математикадан бир нечта формула, таъриф ва теоремаларни
ўтиб, масалалар тўпламидан бир неча юз масалаларни ечимини топиш орқали зарурий
ривожланишни эгаллайди. Билим, кўникма ва малакаларнинг мазкур миқдори камайтирилса,
кутилган натижа ва ривожланишни таъминлаб бўлмайди. Бу нуқтаи назар педагогик
жиҳатдан хато ҳисобланади.
Агар инсон фаолиятида математик теорема ва формулалар ишлатилмаса, кундалик
ҳаётда тенгламалар ечилмаса, тригонометрик ифодалар ҳал қилинмаса, унда у мактабда ва
академик лицейда узоқ вақт ўзлаштиришга ҳаракат қилган далиллар тезда унутилади. Унинг
математик ривожланишигина буни сақлаб қолиши мумкин.
Математика ўқитиш назарияси ва методикаси ўқувчиларнинг ривожланиши,
математик тарбияси масалаларига борган сари кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда ўқитиш
методикасига нисбатан аста-секин ўзгариб бораётган қарашлар ва бу билан боғлиқ равишда
мазкур фан номининг ўзгариши гувоҳлик бермоқда: математика методикаси (математикага
йўл) – математика дидактикаси (математика ўқитиш) – математика педагогикаси (математик
тарбия). Замонавий умумтаълим дастури таълимнинг бош мақсадлари қаторида
“ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишлари”нинг кўрсатилиши ҳам бежизга эмас..
Математика таълими жараёнида ўқувчилар шахсини ривожлантириш масаласига
таниқли математик, педагог А.И.Маркушевич катта эътибор қаратган. Унинг фикрига кўра,
мактабда математика таълимининг бутун муаммосини ўқувчиларга фақатгина муайян билим,
кўникма ва малакалар мажмуини бериш билан чеклаш мумкин эмас. Бу математиканинг
умумий таълимдаги ролини қонуний равишда чеклаган бўлар эди. [5].
Математик далиллар билан танишиш, математик назарияни таҳлил қилиш ва
ўзлаштириш, формулалар ҳосил қилиш, кўпгина сонли машқларни ечиш инсоннинг
қобилиятларини ривожлантириши ва унинг шахсини шаклланишига маълум даражада таъсир
кўрсатишига шубҳа йўқ. Лекин мазкур воситалар, айниқса, баъзи академик лицейларда
одатланиб қолган анъанавий воситалар билан замонавий шароитлар, замонавий жамиятда
талаб қилинадиган даражадаги математик ривожланиш ва тарбия вазифаси таъминлана
Do'stlaringiz bilan baham: |