The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet81/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Атама ва иборалар

Мулк ҳуқуқи, иккиламчи самара, ишлаб чиқариш, самара, атроф муҳит, табиат ресурслари, ифлосланиш, ресурсларнинг ўзгарувчанлиги, ўзгарувчанлик ҳаражатлари, қонунчилик, махсус солиқлар, ўзгарувчанлик фойдаси, талабни ошириш, таклифни ошириш, Коуз теоремаси.




Назорат саволлари



  1. Иккиламчи самара нима? Атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ иккиламчи самарага бир нечта мисол келтиринг.

  2. Иккиламчи самара турларини санаб ўтинг. Дисиқтисодиёт деганда нима тушунилади?

  3. Қуйидагиларни график кўринишда акс эттиринг: а) ресурсларнинг ўзгарувчанлик харажатлари; б) ресурслар тақсимотига ўзгарувчанлик самарасини тўғрилаш, в) талаб томонидан ресурслар тақчиллигини тўғрилаш, г) таклиф томонидан ресурслар тақчиллигини тўғрилаш.

  4. Коуз теоремасига мувофиқ потенциал иккиламчи муаммо самарасини якка тартибдаги келишув ёрдамида қуйидаги ҳолларда ҳал этиш мумкин: а) мулкчилик ҳуқуқи аниқ белгиланганда, б) манфаатдорлар сони кўп бўлмаганда ва в) келишув қиймати салмоқли бўлмаганда. Нима учун айнан юқорида санаб ўтилган ҳолатларда Коуз теоремаси амал қилишини тушунтириб беринг.

  5. Ифлослантирувчи моддаларни маълум ҳажмини чиқинди сифатида чиқариш ҳуқуқини сотиб олиш ва сотиш мумкин бўлган атроф муҳитни ифлослантириш ҳуқуқи бозори ифлослантириш баҳосини белгилаши ва бу билан фирмаларни уларни қисқартириш ёки бартараф этишга рағбатлантиришини тушунтиринг.



Адабиётлар рўйҳати



  1. Кемпбелл Р. Макконнелл, Стенли Л. Брю. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Таллин 1993. Том 1. стр. 96-100.

  2. Кемпбелл Р. Макконнелл, Стенли Л. Брю. Экономикс: принципы, проблемы и политика. Таллин 1993. Том 2. стр.

16-боб


ЖАМИЯТ (УМУМХАЛК) БОЙЛИКЛАРИ


16.1. Асосий концепциялар шарҳи

Аввалги маърузаларда асосий иқтисодий мақсад - «инсон эхтиёжларини энг юқори даражада қондириш учун чекланган ва тақчил ресурслардан самарали фойдаланиш»га эришиш учун фойдаланиладиган мезонлар, шу жумладан, ресурсларни жойлаштиришнинг маҳсулдорлиги ва самарадорлиги ва унга эришиш йўллари ўрганилган эди. Мавжуд ресурслар шароитида энг юқори натижаларга эришиш учун зарур бўладиган асосий маржинал шароитлар ҳам ўрганилган эди.


Шунингдек, рақобатни мувофиқлаштириш - барча нарх ва ишлаб чиқариш муқобилларини билиш, мулк ҳуқуқини сақлаб қолиш, очиқ бозорларга эркин чиқиш, иқтисодиётнинг ҳар бир соҳасига эркин кириб бориш имкони бўлган мукаммал рақобат орқали энг юқори самарадорликка эришиш учун энг муҳим шароитлар ҳам ўрганилган.

Жамият бойликлари.


Жамоат секторидаги фаолиятнинг асосий натижалари жамият бойликларидир. Мазкур бобда ўқувчи аввалги микроиқтисодиёт курсида танишган жамият бойликлари назарияси ривожлантирилади. Линдал мувозанати ва Линдал нархи тушунчаси киритилади. Жамият бойликларини мақбул ишлаб чиқариш шароити қисман ва умумий мувозанат нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Самарали фаолият кўрсатадиган индивидларнинг жамият бойликларини ишлаб чиқаришдаги ўз ҳохишига кўра иштирок этиши учун зарур бўладиган шароитлар муҳокама қилинади. Жамият бойликларига тегишли бўлган афзал кўришни илғаб олиш жараёни ёритилади. Клублар назариясининг асосий қоидалари баён этилади. Режали, бозор ва ўтиш иқтисодиёти шароитида жамият бойликларини ишлаб чиқаришниг ўзига хос хусусиятлари ёритилади.


Жамият бойликларининг хусусиятлари.


Жамият бойлиги иккита хусусияти: истеъмолдаги –ўлчаб бўлмаслик ва истисно қилиб бўлмаслиги билан ажралиб туради. Рақобатдан ташқарида бўлишлик шуни билдирадики, бойлик бир вақтнинг ўзида кўпгина истеъмолчиларга етади ва уни истеъмолчига етказиб беришнинг чегаравий харажатлари нолга тенг. Истисно қилиб бўлмаслик деганда бойликка бошқа истеъмолчиларни эгалик қилишини таъқиқлаб қўйишнинг имконияти йўқлиги тушунилади. Иккала хусусият ҳам юқори даражада тегишли бўлган бойликларга соф жамият бойликлари деб аталади. Лекин кўрсатилган хусусиятлардан бирортаси чекланган тарзда намоён бўлса, бу аралаш жамият бойлигидир.


Миллий мудофаа ёки қонунчилик соф жамият бойликларига мисол бўлиши мумкин. Аҳоли сонининг ортиб бориши ўз-ўзидан стратегик ядро кучлари кўламини кенгайтиришни талаб қилади. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларидан фарқли ўлароқ мудофаа тизими бутун мамлакат аҳолиси томонидан истеъмол қилинади. Бу ҳар бир фуқарога фойда келтиради ва фойда ҳажми истеъмолчилар сонига боғлиқ эмас. Бир вақтнинг ўзида мамлакатда яшовчи алоҳида фуқаро «ядро соябони» остидан чиқариб ташланиши мумкин эмас.
Мудофаа ва қонунчиликдан келтирилган мисоллар бошқалардан фарқли ўлароқ кўзга кўринарли. Бунинг маъноси шуки, соф жамият бойликлари одатда оддий маҳсулотлар эмас, балки бир қатор моддий ва номоддий унсурларни бирлаштирадиган нисбатан мураккаб институционал қурилмалардир. Айтайлик, ҳарбий анжомлар жамият бойлиги ҳисобланмайди. Алоҳида патрон истисно қилиб бўлмаслик хусусиятига ҳам, ўрнини алмаштириб бўлмаслик хусусиятига ҳам эга эмас. Лекин ҳарбий анжомлар соф жамият бойлигини, айнан мудофаа тизимини ташкил қилувчи компонент сифатида намоён бўлади.
Институционал контекстнинг аҳамиятини қуйидаги мисол билан тушунтириш мумкин. Залда бўлаётган ва унга билет билан кириш мумкин бўлган концерт оммавий дам олинадиган паркда барча келувчилар кўриши мумкин бўлган концертдан фарқ қилади. Концерт аралаш жамият бойлиги ҳисбланса ҳам, унинг хусусиятлари жамият бойлигига хосдир, ва аниқ шароитлардан келиб чиққан ҳолда турлича даражада намоён бўлиши мумкин.
Жамият бойлигини қўшимча истеъмолчига етказиб бериш харажатининг нол даражаси шуни билдирадики, ижобий баҳолаш нуқтаи назаридан бошқалар тўлаётган пулни тўламайдиган индивид ҳам жамият бойлигидан фойдалана олиш имконига эга бўлади ва бунда ўша индивиднинг яшаш шароити яхшиланади,бошқаларники эса ёмонлашмайди ёки Парето-яхшиланиш жараёни бўлади.
Бошқа томондан, истисно қилиб бўлмаслик жамият бойлигини етказиб берувчи алоҳида истеъмолчи билан бўладиган иқтисодий муносабатини бошқа истеъмолчи билан бўладиган муносабатидан ажрата олмасликни назарда тутади. Истисно қилиб бўлмаслик хусусиятига эга бўлмаган биргаликда истеъмол қилинадиган бойликлар бўлганда, шароит бошқачароқ бўлади.
Аввал эслатиб ўтилган залда ўтказилган концерт мисолига мурожаат қиламиз. Ҳар бир концертга келувчи чипта сотиб олар экан шахсан ўзига кўрсатилган хизмат учун пул тўлайди. Бу хизмат шахсий бойлик ҳисобланади, залдаги аниқ битта жойни фақат бир томошабин банд қилади. Концерт қўювчининг даромади сотилган чипталар миқдорига боғлиқ. Бундан ташқари ўриндиқларнинг залдаги жойлашишига қараб битта концертга сотилган чипталар ҳар хил баҳога эга бўлади. Бу бутун индивидлар тўпламига бир вақтнинг ўзида кўрсатилган хизмат тўла бир хил эмаслигидан далолат беради. Шундай қилиб, концерт бир бирига тўла ўхшамаган индивидул хизматлар тўпламига мисол бўлади, бунинг устига бу хизматларнинг ҳар бири алоҳида сотилади ва сотиб олинади.
Аралаш жамият бойликлари учун кўпроқ шу нарса характерлики, ҳақиқатда тўланган пул учун етказиб берилган хизматлар тўплами мазкур бойликнинг етказиб берилиши мумкин бўлган потенциал имкониятидан кам бўлади. Буни тушунтириш учун, масалан, томошабинлар билан лиқ тўла концерт зали ва автомобиллар камдан-кам ўтадиган кўприкни солиштириш мумкин. агар концертга ҳамма билетлар сотилиб бўлган бўлса ҳам, у ҳақиқатда жамият бойлиги(ҳатто аралаш ҳам) хусусиятига эга бўлмайди. Машиналар кам ўтадиган кўприк эса, ундан ўтш учун пул тўланса ҳам аралаш жамият бойлиги ҳисобланади.

16.2.Бозорнинг камбағаллиги-жамият бойлиги.


Агар бойлик бутун гуруҳга хизмат қилса ва у бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда истеъмол қилинадиган индивидуал хизматларга бўлинмаса, бу жамият бойлигига ёрқин мисол бўлади. Масалан қонунчилик шундай хусусиятга эга. Агар қонун бир вақтнинг ўзида жамиятнинг барча аъзоларига йўналтирилмаганда эди, у алоҳида индивид учун фойдали бўлар эди. Бошқа мисол-кўча ҳаракатини бошқариб турувчининг хизмати. Алоҳида ҳайдовчи бошқариб турувчининг фаолият кўрсатаётган ҳудудидаги бошқа ҳайдовчилар ҳам унинг хизматидан фойдаланаётганлиги учун ҳам унинг хизматидан наф кўряпти. Бундай мисоллар индивидуал хизматларни биргаликда истеъмол қилиш ҳолатларида( концерт эшитиш, автобусда юриш ва ҳоказо) шароитга қараб қайд қилинади.


Жамият бойликлари умуммиллий ва маҳаллий бўлиши мумкин. Улар орасидаги фарқ у ёки бу бойликнинг фойдаси қанча ҳудуднинг қамраб олишига қараб аниқланади. Агар юқорида келтирилган мисоллардан яна фойдаландиган бўлсак, бир томондан мудофаа ёки қонунчиликни умуммиллий бойлик деб, бошқа томондан эса кўча ҳаракатини бошқариб турувчининг ҳаракатини маҳаллий жамият бойлиги деб аташимиз мумкин.
Хусусий ва жамият бойликлари ўртасида ўзига хос оралиқ жойни эгаллайдиган алоҳида қимматга эга бўлган ёки ижтимоий аҳамиятга молик бойликлар ҳам мавжуд. Масалан, профилактик эмлаш аниқ индивидга кўрсатиладиган хизмат ҳисобланади. Шу билан биргаликда у нафақат касалликнинг ўзини камайтиради, балки охир оқибатда эпидемия пайдо бўлиш эҳтимоллигини ҳам камайтиради. Бундай бойликларни ишлаб чиқаришнинг энг мақбул даражасининг ижобий ташқи самарасига фақатгина бевосита истеъмолчиларнинг уни истеъмол қилиши билан эришилмайди. Алоҳида қимматга эга бўлган бойликни истеъмол қилиш қисман ҳукумат томонидан қопланади, баъзан жамият маблағлари ҳисобидан тўла молиялаштирилади ва мажбурий ҳисобланади.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish