The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Ўзгарувчанлик фойдаси шаклининг ўзгариши



Download 2,79 Mb.
bet79/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Ўзгарувчанлик фойдаси шаклининг ўзгариши. Ўзгарувчанлик фойдасининг мавжудлиги билан боғлиқ ресурсларнинг нооқилона тақсимоти муаммосини қандай ҳал қилиш мумкин?


1. Талабни ошириш. Бундаги бир ёндашув бу ўзгарувчанлик фойдасини яратилиши билан боғлиқ бўлган муайян турдаги товар ёки хизматларни сотиб олиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган сотиб олиш қобилияти билан истеъмолчиларни таъминлаш йўлидир. Мисол: кам даромадли оилаларни овқатланиш рационини яхшилаш учун мўлжалланган озиқ-овқат талонлари дастури. Бундай оилаларга ҳукумат томонидан бериладиган талонлар, фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун фойдаланилиши мумкин. Озиқ-овқат талонларини қабул қилувчи савдо дўконларига уларнинг пулдаги эквиваленти ҳукумат томонидан қоплаб берилади. Бир томондан ушбу даструнинг моҳияти, овқатланишни яхшиланиши камбағал оилалар фарзандларини мактабларда яхшироқ ўқишига, кам ҳақ олувчи катта ёшдагиларга эса ўз ишини яхшироқ бажаришига ёрдам беради. Қисқа қилиб айтганда, дастур иқтисодий жараённинг унумдорлиги юқори иштирокчилари бўлиши учун кам таъминланган инсонларга ёрдам бериш, бунинг натижасида эса умуман жамият учун фойда келтиришни мақсад қилган. 15.5 расм мисолида кўриниб турибдики, дастур озиқ-овқатга бўлган талабни D эгри чизиғидан Dt эгри чизиғи томон ортишини таъминлаб, ресурслар тақсимотидаги номутаносибликни камайтирмоқда ёки умуман бартараф этмоқда.

15.5. расм




2. Таклифни ошириш. Қарама-қарши ёндашув бозор таклифи томонидан амалга оширилади. Истеъмолчиларни муайян турдаги товар билан субсидиялаш ўрнига ҳукумат қулай ва маъмурий жиҳатдан оддий усул сифатида ишлаб чиқарувчиларни субсидиялаши мумкин. Субсидия – бу оддий «махсус солиқнинг акси»; солиқлар ишлаб чиқарувчилар учун қўшимча харажатларни келтириб чиқаради, субсидиялар эса ушбу харажатларни қисқартиради. 15.6 расмда маҳсулот бирлиги учун ишлаб чиқарувчиларга берилаётган U субсидия харажатларни қисқартириши ва таклиф эгри чизиғини St дан пастга St ҳолатига суриб юбормоқда. Натижада маҳсулот миқдори Qe дан Q0 мақбул даражагача ортиб бормоқда, бу эса ушбу турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун ресурслар тақчиллиги бартараф этилганлигидан далолат беради. Олий таълимни давлат томонидан субсидияланиши, оммавий профилактик эмлаш дастурлари, давлат касалхоналари ва поликлиникалари – буларнинг барчаси кўриб ўтаётган ёндашувимизни амалий қўлланилиш мисолларидир.


3 . Ҳукумат ишлаб чиҚарувчи ролида. Ечимнинг учинчи варианти, ўзгарувчанлик фойдаси ўта юқори бўлганда юзага келади. Ҳукумат бандай тармоқларни молиялаштиришни ёки давлат мулкига айлантириши ва уларни бевосита бошқаришни ўз зиммасига олиши мумкин.


15.6 расм
15.4. Индивидуал (якка тартибдаги) келишув (Коуз теоремаси)


Шу тариқа унинг муаллифи Рональд Коуз номи билан аталган Коуз теоремасига мувофиқ, ижобий ва салбий иккиламчи оқибатлар қуйидаги ҳолатларда давлат аралашувини талаб этмайди: 1) мулкчилик ҳуқуқи аниқ белгиланганда 2) кам сонли ишчилар жалб қилинганда ва 3) битим қиймати жуда кам бўлганда. Бундай ҳолатларда, давлат роли манфаатдор шахслар ёки гуруҳлар ўртасидаги келишувни рағбатлантиришда бўлиши лозим. Томонлар иқтисодий манфаатлари ҳал қилинаётганлиги боис, улар ўртасидаги келишув мулоқот йўли билан иккиламчи оқибатлар муаммосининг мақбул ечимини топиш имкониятини беради. Мулкчилик ҳуқуқи икки томон учун ўзгарувчан харажатларни келтириб чиқариб иккиламчи натижа баҳосини белгилаб беради. Шунинг учун уларда иккиламчи оқибатлар муаммосини ҳал қилиш йўлини топиш зарурати келиб чиқади.
Кенг тарқалган мисол. Фараз қилайлик, катта ўрмон майдони эгаси минглаб ерни катта ёшдаги игна баргли дарахтлардан тўлиғича тозалаш бўйича ўрмон тайёрлов компанияси билан шартнома тузмоқчи. Ўрмон ҳудудида соҳилида бутун мамлакатга маълум курорт жойлашган кўлнинг борлиги мураккабликни келтириб чиқаради. Курорт ўрмон эгасига тегишли ерда жойлашган. Ушбу ҳудуднинг табиий чиройи бутун мамлакатдан сайёҳларни ўзига жалб этади. Штат ёки муниципалитет ҳукумати ушбу вазиятга қандайдир кўринишда аралашиши керакми?
Коуз теоремасига кўра, ўрмон ва курорт эгалари ушбу муаммони ҳукумат аралашувисиз ҳал этиши мумкин. Қандай? Агар томонларнинг бири тортишув предмети бўлган объектга доир ҳуқуқга эга бўлса, у ҳолда иккала томонда ҳам улар учун мақбул бўлган ечим тўғрисида келишиб олишга рағбат бор. Бизнинг мисолимизда, ўрмон эгаси дарахтлардан тозаланиши лозим бўлган ерга мулкчилик ҳуқуқига эга. Шунинг учун курорт эгасида ўрмонни кесишнинг салбий оқибатларини камайтириш учун ўрмон эгаси билан келишувга эришиш юзасидан рағбат бор. Аёнки, курорт атрофидаги катта майдондаги ўрмонни кесиш натижасида сайёҳлар сони қисқаради, демак, курорт эгаси даромадлари ҳам камаяди.
Курорт эгаси билан битим тузиш учун ўрмон эгасинининг яққол кўзга ташланмайдиган, лекин муҳимликда қолишмайдиган иқтисодий манфаатлари мавжуд. Нима учун? Бу саволга жавоб ўзгарувчан харажатлар тушунчасида яширинган. Ўрмонни кесиш натижасида ўрмон эгаси кўрадиган энг салмоқли зарарлардан бири бу игна баргли дарахтларни кесмасликка розилик учун курорт эгасидан қоплама ололмаслигидир. Сўзсиз, иккиламчи оқибатларни минималлаштириш ёки бартараф этиш учун курорт эгаси ўрмон эгасига бир вақтнинг ўзида ёки ҳар йили маълум суммани тўлаб боришга тайёр бўлади. Ёки курорт эгаси ўрмонни кесилишига йўл қўймаслик учун ўрмон майдонини нисбатан юқори баҳода сотиб олишга хохиш билдириши мумкин. Ўрмон эгаси нуқтаи назаридан ўрмон кесилишига йўл қўймаслик учун тўлов ёки ўрмон билан биргаликдаги ер қийматидан бирмунча юқори бўлган ҳарид баҳоси, ўрмонни кесишдаги харажатларни ташкил этади.
Бундай вазиятда игна баргли ўрмонни кесишдан кўра келишувга эришишни ҳар икки томон мақсадга мувофиқ деб топишини олдиндан айтиш мумкин. Коуз теоремасига мувофиқ ушбу потенциал иккиламчи оқибатни тўғрилаш учун ҳукуматни аралашувига зарурат бўлмайди.
Бундан ташқари, ушбу вазиятнинг ҳайратли жиҳати шундаки, бундаги самарали натижа икки томоннинг қайси бири мулкчилик ҳуқуқига эгалигига боғлиқ бўлмайди. Деярли ҳақиқатдан йироқ эҳтимолга йўл қўямиз: ҳукумат олдиндан курортдан бир неча мил масофадаги ўрмонни кесишни юридик ман этиб уни эгасининг розилигисиз курорт эгасига «мулкчилик» ҳуқуқини берди. У ҳолда ўрмон эгаси юзага келган вазиятни курорт эгаси билан муҳокама қилишга интилади деб фараз қилайлик. Оҳирги эса янги ўзгарувчан харажатлар қилади. Мулкчилик ҳуқуқларини янгича тартибда тақсимланишида курорт эгаси нисбатан катта ёшдаги дарахтларни ҳар йили кесишга руҳсат учун ўрмон эгасидан қопламалар олиш имконига эга бўлади. Курорт эгаси нуқтаи назаридан, бу потенциал тўлов ўрмонни кесишга руҳсатнинг йўқлиги билан боғлиқ ўзгарувчан харажатлар сифатида намоён бўлади. Энди ҳар икки томонда яна иккиламчи оқибатни камайтириш ёки бартараш этишга хизмат қилувчи ўзаро манфаатли келишувга эришишнинг иқтисодий рағбатлари вужудга келади.
Афсуски, аксарият салбий иккиламчи оқибатлар йирик битимлар билан боғлиқ кўп сонли манфаатдор томонларни четлаб ўтганича йўқ. Шунинг учун хусусий тартибдаги келишувлар бундай салбий иккиламчи самарани тузатиш имконини бермаяпти. Қўшма Штатлар ва Канадада истиқомат қилувчи кўп миллионли инсонларга тегишли бўлган ишкорли ёмғирлар муаммосини бир мисол тариқасида келтириш мумкин. Иккиламчи самара камайиши юз берувчи, қандайдир тартибда кўп сонли манфаатдор томонлар мустақил равишда келишувга эришишини кутиш керак эмас. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш технологияси ёки миқёсларини ўзгартиришга ушбу муаммо «айбдорларига» етарли бўлган суммани инсонларни ўз улушини ихтиёрий равишда тўлашга мажбур қилишда акс этувчи ижтимоий товар билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Аҳир барча манфаатдор томонлар ишкорли ёмғирларни камайтириш бўйича эришилган келишувдан, бу учун улар тўловни тўлаш ёки тўламаслигидан қатъий назар фойда олади. Бу каби ҳолатларда, иккиламчи оқибат муаммосининг ечимини топиш учун биз ҳукумат ёки ҳукуматларга таянишимиз лозим. Шунга қарамасдан, Коуз теоремаси мулкчилик ҳуқуқини аниқ белгиланиши иккиламчи самарани камайтириш ёки бартараф этиш омили бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини ёдимизга солади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish