ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
С.Ч. Джалалов, М.С. Мирзаева, С.С. Мирзаев
АТРОФ МУҲИТ ВА РЕСУРСЛАР ИҚТИСОДИ
Тошкент 2009
THE MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIAL EDUCTION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
Djalalov S.Ch., MIRZAEVA M.S., Mirzaev S.S.
Environmental and Natural ResourceS
Economics
Tashkent 2009
Джалалов С.Ч., Мирзаева М.С. и Мирзаев С.С. Экономика окружающей среды и ресурсов (Учебное пособие). - Т.: ТИИМ, 2009, 376 стр.
В данном учебном пособии изложены основы предмета «Экономика окружающей среды и ресурсов» согласно требованиям государственного стандарта и типовых программ. В нем дается определение предмету и содержанию курса, а также его значение и роль в народном хозяйстве. Материалы данного учебного пособия основаны на базе микроэкономического анализа. Основное внимание в нем уделено институциональным механизмам, которые могут обеспечить воспроизводство природно-ресурсного потенциала и поддержание устойчивого развития сырьевой базы. Основным принципом при изучении данного курса является использование метода маргинального анализа.
Данное учебное пособие подготовлен при финансовой поддержке проекта по сотрудничеству между Ташкентским институтом ирригации и мелиорации и Университетом штата Вашингтон (США) «Анализ Решений по Ресурсам и Окружающей Среде» (PREMA).
Учебное пособие предназначено для студентов направления бакалавриата 5850300 – «Экология и охрана окружающей среды». Но его можно предложить также студентам и магистрам экономического и технического направлений.
Ответственный редактор: д.э.н., проф.У.П.Умурзаков
Рецензенты: д.э.н., проф. Х.А.Бахретдинова
д.т.н., проф. М.Р.Бакиев
к.э.н., доцент Х.М.Саидахмедов
Djalalov S.Ch., Mirzaeva M.S. and Mirzaev S.S. Environment and Natural Resources Economics (Textbook) – T.: TIIM, 2009, 376 pages.
This textbook contains materials for “Environmental and Natural Resources Economics” course discipline that meets the requirements of the governmental standards and the standard programs. It illustrates the definition and the content of the course as well as its significance and role in the national economy. The materials are based on the micro-economical analysis. The main attention of the textbook is directed to the institutional mechanisms which can provide a reproduction of natural resources and maintain the sustainable development of raw materials sources. The fundamental principle of studying this course is a use of marginal analysis method.
This textbook was prepared with the financial support of the Partnership for Resource & Environmental Management Analysis (PREMA) project, a joint institutional partnership between the Tashkent Institute of Irrigation and Melioration (TIIM) and Washington State University (WSU).
The textbook is prepared for students of bachelor’s degree students of the specialty of 5850300 – Ecology and environment protection. However, it also can be offered to bachelor’s and master’s students majoring in economic and technical sciences.
Responsible editor: Professor Umurzokov U.P.
Reviewers: Doctor of economic sciences,
Professor Bahretdinova H.A.;
Doctor of technical sciences,
Professor Bakiev M.R.
Candidate of economic sciences,
Associate professor Saidahmedov H.M.
Джалалов С.Ч., Мирзаева М.С. ва Мирзаев С.С. Атроф муҳит ва ресурслар иқтисоди (Ўқув қўлланма). – Т.:ТИМИ, 2009, 376 бет.
Ушбу қўлланмада давлат таълим стандарти талаблари ва намунавий дастур асосида «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисоди» фани асослари баён этилган. Фаннинг предмети, мазмуни ва унинг халқ хўжалигида тутган ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган. Ушбу ўқув қўлланмада табиий-ресурс салоҳиятининг қайта тикланиши ва барқарор ривожланишни сақлаб туришни таъминловчи институционал механизмлар кўрсатилган. Маржинал таҳлилдан фойдаланиш ўқув қўлланманинг асосий тамойили бўлиб ҳисобланади.
Ушбу ўқув қулланма Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Вашингтон Давлат университети (АҚШ) ҳамкорлигидаги Ресурслар ва Атроф Муҳит бўйича Қарорлар Таҳлили (PREMA) лойиҳасининг ҳомийлигида тайёрланди.
Ушбу ўқув қўлланма бакалавриатнинг 5850300 – «Экология ва атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек, ундан техник ва иқтисодий йўналишлар талабалари ва магистрлари ҳамда, профессор-ўқитувчилар хам фойдаланишлари мумкин.
Масъул муҳаррир: и.ф.д., проф. У.П.Умурзоков
Тақризчилар: и.ф.д., проф. Х.А.Бахретдинова
т.ф.д., проф. М.Р.Бакиев
и.ф.н., доц. Х.М.Саидахмедов
КИРИШ
Ҳар қандай давлат иқтисодиётида табиий ресурслар салмоқли рол ўйнайди. Табиий ресурслар билан таъминланганлик – мамлакат иқтисодий ҳолатини тавсифловчи энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлардан биридир. Меҳнат ва капитал билан биргаликда табиий ресурслар ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Ресурсларнинг мавжуд эмаслиги ёки улар сифатининг пастлиги бошқа турдаги ресурслар сарфининг ортишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ табиат ресурслари (сув, ер, унинг қаъри ва ҳ.к.) давлат мулки бўлиб ҳисобланади, бошқача айтганда, улар умумхалқ бойлиги ҳисобланади. Табиатдан фойдаланиш борасида ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилувчи табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги давлат томонидан ишлаб чиқилган ва кучга киритилган.
Мамлакат асосий қонунида атроф муҳит ва табиий ресурслар муаммосининг бу каби кескин қўйилиши ҳозирги шароитда иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади – инсон, шунингдек, жамият ривожланиши, табиий ресурслар ва атроф муҳит ҳолати ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги ҳақиқатнинг чуқур англаб етилганлиги билан боғлиқ.
Ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисоди (АМРИ)» фанини ўқитиш борасида катта тажрибага эга бўлган Вашингтон Давлат Университети (АҚШ) профессорлари Волтер Бутчер ва Филипп Ваншнайдер ҳамда Айдахо штати Университети (АҚШ) профессори Жоэл Хамильтонлар иштирок этдилар.
Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти билан боғлиқ муаммоларни чуқурроқ тушуниш мақсадида, ушбу қўлланмада базавий билимлар сифатида иқтисодиёт назариясининг асосий масалалари берилган. Шунингдек, муаллифлари профессорлар Кемпбелл Р. Макконнелл ва Стенли Л. Брю ҳисобланган машҳур Америка дарслиги «Экономикс» материалларидан ҳам фойдаланилган.
Ўқув қўлланма ТИМИ СХБИ факультетининг профессор-ўқитувчилари жамоаси томонидан тузилган. У 24 бобдан ташкил топган бўлиб, мавзулар бўйича авторлар иштироки қуйидагича: Мирзаева М.С.- доцент, т.ф.н., – кириш, 1,2,4,5,6,7 боблар; Джалолов С.Ч. – и.ф.н., профессор 8,9,10,11,13,14,15,16 боблар, доцент Мирзаев С.С. – 3,12,18,19,20,21,22,23 сонли боблар, шунингдек Заикин А.А. - 17 ва Хамидов А.М. – 24 боб.
АМРИ фанидан ўқув қўлланма асосий материаллари иқтисодий таҳлил асосида келтирилган. Унда табиий-ресурс салоҳиятининг қайта тикланиши ва барқарор ривожланишини сақлаб туришни таъминловчи институциионал механизмлар кўрсатилган булиб, табиий ресурслар ва атроф муҳит иқтисодиёти соҳасида чуқур билимга эга бўлиш учун талабалар томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган етарлича ўқув материаллари берилган. Чизмалар ва рақамларда келтирилган мисоллар кўргазмали қуроллар сифатида кенг фойдаланилган ва ўқувчи учун қўшимча қийинчилик туғдирмайди.
Мазкур ўқув қўлланма нафақат иқтисодий тайёргарликка (асосий курс) эга бўлган талабалар, балки базавий иқтисодий таълимга эга бўлмаган, гидромелиорация ва иқтисодиётнинг техник мутахассислигидаги (кириш ва асосий курслар) талабалар учун ҳам мўлжалланган.
Муаллифлар жамоаси қимматли мулоҳаза ва маслаҳатлар берган тақризчилар: ТИМИ «Сув хужалигини бошкариш» кафедраси профессори Х.А.Бахретдиновага ва ўқув қўлланма материалларини кайта ишлаб нашрга тайёрлашда ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси президенти хузуридаги Самарали иктисодий сиёсат Марказининг «Минтакаларни комплекс ривожлантириш, табиий - иктисодий потенциаллардан окилона фойдаланиш ва башоратлаш» бўлими мудири, доцент Х.М.Саидахмедовга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради.
1-боб.
«АТРОФ МУҲИТ ВА РЕСУРСЛАР ИҚТИСОДИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСЛУБИ
Do'stlaringiz bilan baham: |