1.2. Иқтисодий назария
Мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал қилиш йўлларини излаш жараёнида хўжалик юритиш масалаларига доир турли фикр ва мулоҳазалар, иқтисодий билимлар юзага келади. Иқтисодий назария бу-маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айрибошлаш борасидаги инсонлар фаолияти, чекланган ресурслардан фойдаланиш усуллари, жамият аъзолари ўртасида иқтисодий бойликларни тақсимлаш услублари тўғрисидаги фандир.
Тизимларни келтириш, далилларни умумлаштириш ва талқин қилиш иқтисодий назария ёки таҳлилнинг вазифаси бўлиб ҳисобланади. Хўжалик юритиш фаолиятини ўрганиш 3 даражада олиб борилиши мумкин:
Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи;
Давлат даражасида;
Халқаро.
Бундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт фанида уч йўналиш ажратиб олинган:
Макроиқтисодиёт
Микроиқтисодиёт
Жаҳон иқтисодиёти
Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қуйидагиларни ажратиб олиш зарур: тадқиқ этиш соҳаси – хўжалик фаолияти амалга оширилувчи иқтисодий муҳит ёки ҳаёт; тадқиқот объекти – иқтисодий ҳодисалар; тадқиқот субъекти - инсон, инсонлар гуруҳи, давлат; тадқиқот предмети – «иқтисодий инсон», инсонлар гуруҳи ва давлатнинг ҳаёт фаолияти ҳамда иқтисодий муҳитда уларни ўзини тутиши, хулқ атвори. Иқтисодий назариянинг асосий вазифаси – нафақат иқтисодий ҳодисаларни ёритиш, балки уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини кўрсатиб бериш, яъни иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва қонунлар тизимини очиб беришдир.
Олиб борилаётган барча иқтисодий тадқиқотлар турли мақсадларни кўзда тутиши мумкин, ушбу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт фанининг бир қатор функцияларини ажратилади:
билиш
башорат
амалий
геологик
Билиш функцияси иқтисодий ҳодисаларни ҳар томонлама ўрганиш асосида миллий хўжалик ривожланаётган, айрим ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўз фаолиятини амалга ошираётган қонуниятларни очиб беради. Башорат функцияси яқин истиқболда фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни илмий башорат қилишни билдиради. Амалий функция миллий хўжаликни иқтисодий бошқаришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, объектив иқтисодий қонунлардан фойдаланишнинг энг самарали шакл ва услубларини излашни кўзда тутади. Геологик функция фуқароларда тегишли дунёқарашни шакллантиришдан иборатдир.
Иқтисодий назария асосида жамият олдида турган мақсад ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалий ҳал этишнинг чора ва усуллари тизими сифатида давлат иқтисодий сиёсати шаклланади, ушбу мақсадлар орасидан қуйидагиларни ажратиш мумкин:
Иқтисодий сиёсатда, сиёсат деб аталувчи айрим йўналишлар ажратилади, мисол учун, пул-кредит, солиқ-бюджет, аграр, саноат ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |