Салбий иккиламчи самарани бартараф этиш учун таклиф этилган энг янги ёндашувлардан бири Коуз теоремаси билан боғлиқ. Бу ёндашувнинг моҳияти иккиламчи самара ҳуқуқи бозорини шаклланишидадир 1. Бу каби ёндашувни бошқа иккиламчи оқибатларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин бўлсада, келинг фикрларимизни атроф муҳитни ифлосланиш муаммоси билан чегаралаймиз. Ҳаво, сув, кўл, уммонлар ҳамда истироҳат боғлари ва кўчалар каби давлат ер участкалари ифлосланишнинг бирламчи объекти бўлиб ҳисобланиши атроф муҳитни ифлослантириш ҳуқуқи бозорини шакллантириш учун асосий сабабдир, чунки ушбу ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи ёки жамиятга тегишли, ёки қонун билан тартибга солинмайди. Натижада хусусий шахсларда ҳам идораларда ҳам ушбу ресурслардан фойдаланишни чеклаш, тозалик ва сифатни сақлашга рағбат йўқ, чунки бундай фаолият билан боғлиқ харажатларни қоплашга ҳеч кимда ҳуқуқ йўқ. Биз ўз мулкимизни муҳофаза қиламиз – вақти-вақти билан ўз уйимизни таъмирлаймиз ва бўёқ қиламиз – чунки қисман бўлсада уни сотаётганимизда ушбу тадбирларнинг қийматини қайтариб оламиз. Лекин ҳаво, сув ва айрим ер участкаларига «ҳуқуқ» барчага тегишли бўлиб ва улардан барча эркин фойдаланар экан, уларни муҳофаза қилиш ёки улардан чекланган тартибда фойдаланишга рағбат бўлмайди. Бунинг оқибатида табиий ресурслар «ҳаддан зиёд фойдаланилади» ва бу билан ифлосланади.
Шунинг учун атроф муҳитни ифлосланишини назорат қилувчи тегишли идора сув ёки ҳафо сифатини мақбул даражада сақлаб туриш мақсадида мазкур ҳудудда йил давомида сув ёки ҳавога чиқарилиши мумкин бўлган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаши тўғрисидаги таклиф киритилмоқда. Масалан, идора пойтахт кўлига 500 т ифлослантирувчи модда оқизилиши ва табиат томонидан «қайта ишланиши» мумкинлигини белгилаб беради. Демак, жорий йилда эгасига 1 т ифлослантирувчи моддани кўлга оқизиш ҳуқуқини берувчи ифлослантириш учун 500 ҳуқуқ ҳар йили сотишга чиқарилади. Ифлослантириш ҳуқуқи жами таклифи ўзгармайди, чунки 15.8 расмда кўрсатилганидек у мутлоқ эгилувчандир. Ифлослантириш ҳуқуқи эгри чизиғи, бошқа турдаги ҳар қандай ресурсга бўлган талаб эгри чизиғи каби пасайиб боради. Юқори баҳолар амал қилганда атроф муҳитни ифлослантирувчилар бундай қилишдан тўхтайдилар ёки тозалаш ускунасини сотиб олиб уни камроқ даражада ифлослантиришга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, ифлослантиришга бўлган ҳуқуққа мувозанатли бозор баҳоси ўрнатилади— мазкур ҳолатда 100 дол., - ушбу баҳода атроф муҳит тозалигини сақлаб қолиш имконини берувчи миқдордаги ифлослантириш ҳуқуқи уни ифлослантирувчилар учун берилади. Эътибор беринг, бундай бозорсиз, яъни агар чиқиндилар оқизиш учун кўлдан фойдаланиш бепул бўлганда, унга 750 т ифлослантирувчи моддалар оқизилган ва ундан «ортиқча фойдаланиш» ёки 250 т ортиқча ҳажмда ифлослантирилган бўлур эди.
Вақтлар мобайнида, аҳоли ва тадбиркорлар сонининг кўпайиши билан талаб 1990 дан 2000 гача ортади. Ифлослантириш ҳуқуқи бозорисиз ифлосланиш 2000 йилда табиат ўзлаштириши мумкин бўлган даражадан 500 т ортиб кетган бўлур эди. Ифлослантириш ҳуқуқи бозори мавжуд бўлганда уларнинг баҳоси 100 дан 200 дол. гача кўтарилади, ифлослантирувчи моддалар ҳажми яъни 500 т - кўл «қайта ишлаши» мумкин бўлган ҳажм ўзгармайди.
Бундай режа бир қатор афзалликларга эга. Потенциал "ифлослантирувчилар" атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун яққол моддий манфаатга эга бўлади: акс ҳолда улар ифлослантириш ҳуқуқини сотиб олишга мажбурдир. Атроф муҳитни муҳофаза қилувчилар ҳуқуқларни сотиб олиш ва уларни ўз қўлларида сақлаш билан ҳукумат томонидан белгиланган меъёрларга нисбатан ҳақиқатдаги ифлосланишни камайтириш йўли билан ифлосланишга қарши курашиши мумкин. Ифлослантириш ҳуқуқига бўлган талабнинг ортиб бориши билан тегишли миқдордаги ҳуқуқни сотишдан олинаётган даромад табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун фойдаланиши мумкин. Натижада вақт давомида ўсиб бораётган баҳолар ифлослантиришни назорат қилишнинг мукаммаллашган усулларини излашга рағбатлантиради.
Маъмурий ва сиёсий қийинчиликларга қарамасдан ҳукумат кенг миқёсли атроф муҳитни ифлослантириш ҳуқуқи бозорини шакллантиришдан воз кечган бўлсада у ҳавони ифлослантириш ҳуқуқи бозори сифатида шаклланди. Тоза ҳаво тўғрисидаги Қонун шартларига мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш Бошқармаси (АММҚБ) мамлакатнинг турли ҳудудлари учун ҳавони ифлослантириш меъёрларини белгилаб берган. Минимал меъёрларга амал қилинмайдиган ҳудудларда, агар ифлослантиришнинг мавжуд манбаларини камайтирилмаган ёки бартараф этилмаган бўлса янгиларини жорий қилишга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, ушбу ҳудудлардаги ҳар бир фирма АММҚБ томонидан у учун белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳавони ифлослантиришни камайтиришга мажбур. 1977 йилда АММҚБ фирмаларга улар учун белгиланган меъёрлардан кам даражада ифлослантирса, ифлослантириш ҳуқуқини янги ёки мавжуд бошқа фирмаларга сотишга рухсат бера бошлади. Мисол учун, мазкур ҳудудда жойлашиш хохиши бўлган янги фирма йиллик чиқиндилар, айтайлик 20 т азот чиқиндисини чиқариш ҳуқуқини ўша ҳудудда фаолият юритаётган фирмадан сотиб олиши мумкин, албатта агар оҳиргиси ушбу заҳарли модда чиқиндисини у учун белгиланган меъёрдан қисқартиришга муваффақ бўлса. Бу 20 т азот чиқиндисини чиқариш ҳуқуқи баҳоси ифлослантириш ҳуқуқига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Яқин ўтмишда шаклланган бундай ҳуқуқлар бозори тобора кенгайиб бормоқда.
Атроф муҳитни ифлослантириш сув хавзаси ёки атмосфера «қайта ишлаш» имконига эга бўлган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгиловчи ва бу чекланган миқдордаги ҳуқуқни атроф муҳитни ифлослантирувчиларга сотувчи давлат органи томонидан назорат қилиниши лозим. Атроф муҳитни маълум қийматга эга бўлган тақчил ресурсга айлантириш ушбу чоранинг асосий мақсадидир. Келажакда иқтисодиётнинг ривожланиши ва аҳолининг ўсиши билан ифлослантириш ҳуқуқига бўлган талаб ошиб боради, лекин бу ифлосланишни кўпайишига эмас, балки ифлослантириш ҳуқуқи баҳосининг ошишига олиб келади.