The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet83/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

16.3. Жамоавий ҳаракатлар

Жамият бойликларини яратиш ўзаро келишилган жамоавий ҳаракатларни кўзда тутади. Улар мазкур бойликни ишлаб чиқаришда ёки тўғридан-тўғри иштирок этишда ёки уни ишлаб чиқаришни биргаликда молиялаштиришда намоён бўлади. Аслида фақатгина нисбатан камдан-кам ҳолатлардагина жамият бойликлари индивидуал асосда яратилган. Бу масалан, якка-қизиқувчи жамият томонидан бериладиган молиявий ёрдамдан фойдаланмасдан кейинчалик умумбашарий бойлик бўлиб қолган илмий кашфиёт яратганда рўй беради.


Лекин жамият бойлиги ундан потенциал фойдаланувчиларнинг барчаси ёки бир қисмининг меҳнат ёки молиявий ҳиссасисиз яратилиши мумкин бўлмаган ҳолат қонунийдир. Шунга қарамай жамоавий ҳаракатда кўнгилли равишда иштирок этиш автоматик тарзда таъминланмайди. Жамият бойликларини ишлаб чиқариш билан чиптасиз киши муаммоси пайдо бўлади. Унинг мавжуд бўлиши истисно қилиб бўлмайдиган жамият бойликлари учун характерлидир. Агар жамият бойлиги яратилса, ундан ишлаб чиқаришда ва молиялаштиришда қатнашганлардан ташқари индивидлар ҳам фойдаланадилар.
Жамоа ҳаракати муаммосини маҳбуснинг дилеммаси деб номланган оддий назарий-ўйин модели ёрдамида характерлаш қабул қилинган. Модел А. Таккер томонидан таклиф қилинган ва унинг маъноси индивидуал оқилоналик мезонига тўғри келувчи ўзни тутиш жамоавий оқилоналик мезонига қрама-қарши келиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, хусусий бойликлар бозорида кузатиладиган бошқачароқ ҳолат иқтисодчилар учун одатийдир. «Кўринмас қўллар» тамойилига мувофиқ хусий манфаатларга йўналтирилган оқилона ҳаракатлар Парето-самарали натижаларга олиб келади. Жамият бойликларини ишлаб чиқаришда бу умуман олганда рўй бермаслигини маҳбус дилеммаси акс эттиради.
Анъанага кўра у таҳминан қуйидагича тарзда баён этилади. бир қанча жиноятларни амалга оширганликда гумон қилиниб икки киши ушланган. Мавжуд далиллар уларни унчалик оғир бўлмаган жиноят билан айблашга етади ва бунинг учун, масалан, бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин, лекин ўзларининг берган кўрсатмалари асосида уларни оғирроқ жиноятлар билан айблаш ва бу кўпроқ муддатга, масалан, 8 йил қамоқ жазоси берилишига сабаб бўлиши мумкин. Лекин агар иккала гумондордан биттаси кўрсатма берса, у одил суднинг ёрдами билан озод қилинади. Агар иккаласи ҳам жиноятни бўйнига олса, ҳар бири беш йилдан қамоқ жазосига ҳукм этилади. Иккала ушланган шахс учун баён қилинган шартлар 16.4 –жадвалда акс эттирилган (жадвалдаги рақамлар қамалиш муддатларига мос келади).

16.4-жадвал. Маҳбуснинг дилеммаси








Тан олиш

яшириш

Тан олиш

5;5

0;8

Яшириш

8;0

1;1

Ушланганлар бир-бирлари билан муомала қила олмайдлар ва шунинг учун улар ўзаро келишган ҳолда ўзини тутишни келиша олмайдилар. Бундай ҳолатларда уларнинг ҳар бири учун устунлик қиладиган стратегия тан олишдир (улар ўзларининг шахсий манфаатларига бўйсунадилар). Аслида ушланганларнинг ҳар бири қуйидагича тарзда фикр юритадилар: «Менинг шеригим ўзини қандай тутишидан қатъий назар тўғри кўрсатма бериш мен учун фойдалироқдир. Агар у жиноятни яширса, мен озодликка чиқаман, агар у тан олса, мен ўз жиноятини тан олмаётган киши сифатида қолмайман, бунга яна ҳам қаттиқроқ жазо берилади. Натижада бундай якун ҳар иккаласи учун ёмон бўлса ҳам, ҳар бир жиноятчи беш йилдан қамоқ жазосини олади.
Маҳбус дилеммаси шериклар билан ҳамкорлик қилишга қаратилган ҳаракат агар бошқа томондан ҳамкорлик қилишга кафолат бўлмаса индивид нуқтаи назаридан бевосита фойдали бўлмаслиги мумкинлигини аниқлаб беради.
Ҳамкорликнинг индивидул номувофиқлиги муаммосининг бошқачароқ контекстида «умумийлик фожеаси» номи билан маълум ҳолат юзага келади. Унинг маъноси алоҳида ҳуқуқларнинг ўзаро тан олинмаслигидир. Кўпгина фермер хўжаликлар фойдаланадиган яйловни кўз олдимизга келтирамиз. Уларнинг ҳеч қайсисида мазкур яйловда ўзларининг чорва ҳайвонларини боқишини камайтиришига рағбат йўқ. Бунинг натижасида яйлов тезда яроқсиз ҳолга келиб қолади. Худди шундай ҳолат балиқ овлаш ҳудудларига ҳам тегишли ва ҳ.к.
Келтирилган мисолларда ҳамкорлик салбий натижадан ҳоли бўлишга имкон берган бўлар эди. Лекин, ҳамкорлик ижобий натижаларни таъминлаганда ҳолатларда барча фикрлар (лекин иллюстрациялар эмас) қўллашга яроқлидир.
Бозорнинг фаолият кўрсатиши учун, умуман олганда, онгли муносабатлар талаб қилинмайди. Парето-самарали ҳолатларга эришиш учун ҳар бир бозор субъекти ўзининг шахсий манфаатини мақбул тарзда қондиришга ҳаракат қилиши етарлидир. Ҳар бир потенциал шерикнинг шахсий манфаатини қондиришга қаратилган индивидуал оқилона ҳаракатлар жамият бойликлари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга олиб келадими?

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish