The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet77/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Ўзгарувчанлик харажатлари. Товар ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш учинчи томонда қопланмайдиган харажатларни келтириб чиқарган ҳолларда ўзгарувчанлик харажатлари юзага келади. Энг яққол ўзгарувчанлик харажатлари атроф муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ. Кимёвий корхона ёки гўшт консерва заводи ўз саноат чиқиндиларини дарё ёки кўлга оқизиб юборса, у ҳолда чўмилувчилар, балиқчилар ва қайиқда сайир қилувчилар, нормал сув таъминоти манбасини қидираётган шаҳарлар: буларнинг барчаси ўзгарувчанлик харажатлари қилади. Нефтни қайта ишлаш заводи атмосферани заҳарли тутун билан ифлослантирса ёки бўёқ ишлаб чиқарувчи завод атрофида маст қилувчи ҳидларни тарқатса у ҳолда қопланмайдиган ўзгарувчанлик харажатлари аҳоли зиммасига тушади.
Ў згарувчанлик харажатлари ёки иккиламчи харажатлар ресурслар тақсимотига қандай таъсир этади? Бу 15.2 расмда кўрсатилган. Ўзгарувчанлик харажатлари юзага келганда, яъни ишлаб чиқарувчилар ўз харажатларининг бир қисмини аҳоли зиммасига ўтказса, уларни ишлаб чиқариш харажатлари ўтказилмагандагига нисбатан бирмунча кам бўлиб чиқади. Бошқача сўзлар билан айтганда, таклиф эгри чизиғи тўлиқ асос билан товар ишлаб чиқариш билан тенглаштирилувчи барча харажатларни ўз ичига олмайди ёки «қамраб» олмайди. Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади, яъни S ишлаб чиқарувчининг таклиф эгри чизиғи ишлаб чиқариш харажатлари умумий ҳажмини пасайтиради, шунинг учун барча харажатларни ўз ичига олувчи St таклиф эгри чизиғидан ўнгда жойлашган.
Атроф муҳитни ифлослантириб, яъни ўзгарувчанлик харажатларини келтириб чиқариб, фирма кам ишлаб чиқариш харажатлари қилмоқда ва унинг таклифи S эгри чизиғига мос келади. Натижада 15.2 расмда кўрсатилганидек, Qe маҳсулотининг мувозанатли ҳажми унинг Qo мақбул ҳажмидан кўпроқ бўлади. Бошқача айтганда, айнан шу товарни ишлаб чиқаришга ресурслар кўп миқдорда келиб тушмоқда.
Ўзгарувчанлик харажатлари шаклининг ўзгариши. Ўзгарувчанлик харажатлари билан боғлиқ ресурсларнинг номутаносиб тақсимоти муаммосини ҳал этиш учун ҳукумат қандай чораларни қўллаши мумкин? Янада аниқроқ қилиб айтганда ҳукумат ўзгарувчанлик харажатлари шаклини «ишлаб чиқариш ички харажатлари шаклига» қандай ўзгартириши мумкин? Одатда икки турдаги тузатувчи чоралар қўлланилади: қонунчилик чоралари ва махсус солиқлар.
1. Қонунчилик. Агар сув хавзалари ва ҳаво кенглигини ифлослантириш борасидаги мисолларимизга қайтадиган бўлсак, у ҳолда бу ерда энг тўғри чора бўлиб ифлослантиришни ман қилувчи ёки чекловчи қонунчиликни қабул қилиш ҳисобланади. Бу каби қонунчилик потенциал ифлослантирувчиларни саноат чиқиндиларни йўқ қилишнинг ишончли усулини жорий қилиш бўйича харажатлар қилишга ундайди: масалан фирмалар тутун тутқичлар, ишлаб чиқариш жараёнида ифлосланган сувни тозалаш бўйича ускуналарни сотиб олиши ва ўрнатиши лозим. Бундай қонунчилик чоралари потенциал тартиб бузувчиларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олишга ундайди. Қисқа қилиб айтганда, қонунчилик S таклиф эгри чизиғини 15.3 расмда кўрсатилган St ҳолатига ўзгариши ва бу билан ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ва мақбул ҳажмини тенглигини таъмин этиши мумкин.

15.3. расм




2. Махсус солиҚлар. Иккинчи, унчалик тўғри бўлмаган чора солиқлар харажат сифатида фирма таклиф эгри чизиғи детерминанти кўринишида намоён бўлиш фактига асосланади. Ҳукумат маҳсулот бирлигига ўзгарувчанлик харажатларига яқин ёки тенг бўлган махсус солиқни жорий қилиши мумкин. Бундай солиқлар ёрдамида бошқача ҳолатларда у тартиб бузувчи фирма зиммасига хусусий саноат иқтисод қилиши мумкин бўлган ўзгарувчанлик харажатлари ёки иккиламчи харажатларни юклайди. Мисол учун, 15.3 расмдаги T маҳсулот бирлигига тенг махсус солиқлар, фирма харажатларини оширади ва у таклиф эгри чизиғини S дан St га суриб юборади. Натижада Qe маҳсулотининг мувозанатли миқдори ва шу тариқа ушбу маҳсулотга ўта кўп ресурслар ажратилишига чек қўйилади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish