Маъмурий иқтисодиёт. Маъмурий иқтисодиёт ёки коммунизм соф капитализмга қарама-қарши муқобил тизим бўлиб ҳисобланади. Бу тизим деярли барча турдаги моддий ресурсларга жамоат мулкчилиги ва марказлашган иқтисодий режалаштириш орқали иқтисодий қарорларни жамоавий тартибда қабул қилиниши билан тавсифланади. Фойдаланилаётган ресурслар ҳажми, маҳсулот таркиби ва тақсимоти, ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир барча муҳим қарорлар марказий режа органи томонидан қабул қилинади.
Корхоналар давлат мулки бўлиб ҳисобланади ва давалт кўрсатмаси асосида ишлаб чиқаришни амалга оширади. Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш режалари ҳар бир корхона учун режалаштириш органи томонидан белгиланади, бунда режа ўз ишлаб чиқариш топшириқларини бажариши учун ҳар бир корхонага ажратилиши лозим бўлган ресурслар миқдорини аниқлаштиради. Ишчилар мутахассилиги бўйича бириктирилиши ва ҳаттоки географик ҳудудлар бўйича режага мувофиқ тақсимланиши мумкин. Истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг ялпи миллий маҳсулотдаги нисбатлари марказлаштирилган тартибда ўрнатилади, худди шу тариқа аҳоли ўртасида истеъмол товарлари тақсимоти ҳам амалга оширилади. Марказий режалаштириш органи томонидан белгиланадиган узоқ муддатли истиқболлар асосида тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари тақсимланади.
Аралаш тизимлар. Реал ҳақиқатда иқтисодий тизимлар соф капитализм ва маъмурий иқтисодиёт ўртасида жойлашади. Бу тизимга қўшма Штатлар иқтисодиёти киритилади, бунда ҳукумат иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш, бозор тизимида етарли даражада ёки умуман ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар билан таъминлаш орқали иқтисодиётда фаол рол ўйнайди. Ўз навбатида, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари, маъмурий тизимга яқиндир ва маълум даражада бозор белгилаб берган баҳоларга таянган ва хусусий мулкчиликнинг айрим қолдиқларини сақлаб қолган.
Лекин хусусий мулкчилик ва бозор тизимига таяниш, жамоат мулкчилиги ва марказлашган режалаштириш каби бир вақтнинг ўзида бир-бири билан паралел равишда амал қилмаган. Масалан, нацистик Германия фашизми авторитар капитализм деб номланган, чунки у ерда иқтисодиёт кучли назорат остига олинган ва бошқарилган, бироқ мулкчилик хусусийлигича қолган. Бунга зид равишда ресурсларга жамоат мулкчилиги ва шу билан иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадига қаратилган эркин бозорларга таяниш бозор социализми шаклланган Югославия иқтисодиётига хос бўлган. Швеция иқтисодиёти ҳам аралаш тизим сифатида намоён бўлади. Хўжалик фаолиятининг 90% ортиқ қисми хусусий фирмаларда мужассамланганлигига қарамасдан, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва даромадларни қайта тақсимланишида ҳукумат фаол иштирок этади. Ўз навбатида Япония иқтисодиёти режалаштиришнинг ривожланганлиги ҳамда хукумат ва хусусий сектор иқтисодий фаолиятининг «мувофиқлаштирилганлиги» билан ажралиб туради. 5.2-жадвал юқорида қўлланилган икки мезон асосида иқтисодий тизимларни таснифлашнинг турли усуллари тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |