Техник тараққиёт. Биз томонимиздан қабул қилинган яна бир хулоса бу техологиянинг доимийлиги ёки ўзгармаслигини тан олинганлигидир. Далилларнинг далолат беришича, техника ва технология узоқ давр мобайнида сезиларли равишда тараққий этди. Бу эса техник тараққиётни келтириб чиқаради? Янги ва юқори сифатли товарлар, шунингдек ушбу товарларни ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштирилишига олиб келади. Ҳозирча техник тараққиёт фақатгина ишлаб чиқариш воситаларини такомиллаштирилишига олиб келади деб ҳисоблаймиз – юқори самарали машина ва ускуналарни яратиш. Бундай техник тараққиёт юқорида кўриб ўтилган иқтисодиёт муаммолари тавсифини қандай ўзгартириши мумкин? қуйидагича: ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳисобига техник тараққиёт ресурсларнинг ўзгармас миқдорида жамият учун кўпроқ товарлар ишлаб чиқариш имкониятини беради. Ресурслар миқдорини оширишдаги каби, техник тараққиёт кўпроқ автомобил ва нон ишлаб чиқариш имконини беради.
5.1. жадвал Ресурсларнинг тўлиқ бандлигида автомобил ва нон ишлаб чиқариш имкониятлари, 2010 й. (тахмин қилинган маълумотлар)
Маҳсулот тури
| Ишлаб чиқаришнинг муқобил йўналишлари |
А'
|
В'
|
С'
|
D'
|
Е'
|
Нон (юз минг) Автомобиллар (минг)
|
0
14
|
2
12
|
4
9
|
6
5
|
8
0
|
Техника ва технология такомиллашганда ёки ресурслар таклифининг ошиши рўй берганда 5.1 расмдаги ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи қандай ўзгаради? 5.2. расмдаги А-Е нуқталарининг кўрсатишича эгри чизиқ ташқи томонга ва ўнгга оғади. Иқтисодий ўсиш — кўпроқ ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти— ишлаб чиқарш имкониятлари эгри чизиғининг ўнгга оғиши билан ифода этилади; техник тараққиёт ва ресурслар таклифининг ортиши натижасидир. Ресурсларнинг тўлиқ бандлигида иқтисодиётимиз кўпроқ ҳажмдаги автомобил ва нон ишлаб чиқарилишини таъминлаши ш иқтисодий ўсишнинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Ўсиб бормайдиган иқтисодиёт кўпроқ Y олиш учун Х қисмини воз кечишга мажбур бўлса, тез суръатлар билан ўсиб борувчи иқтисодиёт кўпроқ миқдордаги X ва Y эга бўлиши мумкин.
Одатда иқтисодий ўсиш турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича миллий иқтисодиёт қувватларини мутаносиб равишда ошиб боришини келтириб чиқармайди. 5.3 расмга кўра, иқтисодиёт икки маротаба кўпроқ нон ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлсада, бироқ автомобил ишлаб чиқаришдаги ўсиш фақатгина 40% ташкил этмоқда. 5.3 расмда талаба янги иккита ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғини чизиши лозим: бири автомобил ишлаб чиқариш такомиллаштирилган технологияси яратилган, лекин нон ишлаб чиқариш технологияси ўзгармаслиги қолган вазиятни кўрсатиши лозим, иккинчи эгри чизиқ эса автомобил ишлаб чиқариш технологияси ўзгармаслигича қолганда нон ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологиясини кўрсатиб бериши лозим.
Ўсиб бораётган иқтисодиётни тавсифловчи ресурслар таклифининг ошиб бориши ва техник тараққиёт ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғини ташқи томонга ва ўнгга оғишига олиб келади. Бу иқтисодиёт учун ҳар иккала турдаги маҳсулотнин кўпроқ ишлаб чиқариш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |