QS =f (a, b, c, d, e, f).
a – ишлаб чиқариш учун ресурсларнинг мавжудлиги
b – ишлаб чиқариш технологияси
c – ишлаб чиқариш харажатлари
d – товар баҳоси
e – товар ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар сабри
f – бошқа товарлар баҳоси
6.5. Таклиф қонуни. Таклиф эгри чизиғи.
Таклифдаги ўзгаришлар
Товар таклифига унинг баҳоси таъсир кўрсатади. Бошқа ўзгармас шароитларда баҳонинг ўсиши таклифнинг ўсишига олиб келади, баҳонинг пасайиши таклифнинг қисқаришига олиб келади. Бу барқарор алоқадорлик таклиф қонуни (the law of supply) сифатида тавсифланади.
У сотувчиларни кўпроқ миқдордаги товарни ишлаб чиқариш ва юқори баҳоларда сотишга чиқариш истагини кўрсатади.
Мазкур қонуннинг амал қилиши талаб қонуни каби таклиф шкаласи, шунингдек эгри чизиқ ёрдамида акс эттирилади.
Бозордаги яхлит таклиф тармоқ бозорда тўлиғича сотишга тайёр бўлган товарни миқдори ва баҳоси ўртасидаги алоқадорликни кўрсатувчи, бир хил тарзда йўналтирилган, таклиф эгри чизиғи сифатида намоён бўлади. Умумий кўринишда QS=F(P), бу ерда QS – таклиф (supply) ҳажми, Р – баҳо.
Агар биз юқорида қайд этилган чизмани кўриб ўтадиган бўлсак, у ҳолда мазкур товарнинг таклиф динамикаси қуйидагича кўриниш ҳосил қилади.
6.3 жадвал. Товар таклифи шкаласи
Гуруч баҳоси (минг сўм)
|
Гуруч таклифи, тонна
|
4
|
100
|
5
|
200
|
6
|
300
|
7
|
400
|
8
|
500
|
Жадвал маълумотларини график кўринишида келтириш мумкин.
6.5. расм таклиф ва баҳо ўртасидаги алоқадорликни яхшироқ тушуниш имконини беради. Биз товар баҳосининг ошиши, ишлаб чиқариш харажатларининг ўсиш бориши шароитида ҳам ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш корхона учун фойдали эканлигини билиб оламиз. Товар уни ишлаб чиқариш харажатлари турлича бўлган кўплаб корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда, баҳонинг ўсиши кўп харажат қилаётган корхоналар учун ҳам товарни ишлаб чиқариш имкониятини яратиб беради.
6.5. расм. Таклиф эгри чизиғи.
П астроқ баҳолар ўрнатилган шароитда бу корхоналар томонидан мазкур товарни ишлаб чиқариш билан шуғулланиш фойдасиз бўлур эди. Шу тариқа таклиф эгри чизиғи турли корхоналардаги ишлаб чиқариш харажатлари даражасининг турличалигини кўрсатади.
Таклиф қонуни, талаб қонуни каби истисноли жиҳатларга эга бўлиши мумкин. Баҳонинг ошиши таклифнинг ўсиши эмас, балки унинг қисқаришига олиб келувчи вазиятлар ҳам рўй бериши мумкин. Бу монопол бозорларда рўй беради, бунда ягона сотувчи товар савдосидан олинадиган даромадни ўзгармас баҳоларда ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга нисбатан тез суръатларда ўсиши имконини берувчи даражада баҳони ошириб боради. Баҳони ўсиб боришида таклифнинг қисқариши меҳнат бозорларида рўй бериши мумкин. Бу ерда иш ҳақи баҳо бўлиб ҳисобланади ва унинг маълум даражасида ишчилар учун иш ҳақини ўстириш эмас, балки ишдан бўш вақтни кўпайтириш афзаллик касб этади.
Баҳонинг пасайиб бориши натижасида таклифнинг ортиши рўй бериши мумкин. Бу монопсонияли бозорларда бўлиши мумкин. Бунда ягона харидор товар баҳосини камайтириш йўли билан бунинг натижасидаги ялпи тушумни сақлаб қолиш учун сотувчиларни сотиш ҳажмини оширишга мажбур қилади.
6.6. расм Таклифнинг ўзгариши.
Умуман олганда талаб каби, товарлар таклифи ҳам баҳоли ва баҳосиз омилларга боғлиқ эканлигини кўриб турибмиз. Баҳосиз омилларнинг таклифга таъсири график кўринишида таклиф эгри чизиғини ўнгга ёки чапга оғиши билан акс эттирилади.
Демак хулоса қилганда бир хил баҳода таклиф ортиши ёки камайиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |