6-боб.
ИНДИВИДУАЛ БОЗОРЛАР ТАҲЛИЛИ: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ
Бозорлар таърифи
Бозор (Market) деб ўзаро манфаатли савдо битимларини амалга ошириш учун сотувчи ва харидорни бир-бири билан алоқа қилиш имконини берувчи ижтимоий-иқтисодий институтга айтилади. Битимлар объекти ва уларни амалга ошириш шартлари ҳар бир муайян ҳолатда турлича бўлганлиги боис, бозорларнинг ҳам бир нечта турлари мавжуд.
Бозорлар тўғрисида муносабатлар тизими сифатида сўз юритилганда, ушбу муносабатларнинг асосий субъектлари – сотувчи ва харидорлар, энг асосий жиҳати эса – рақобат эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тегишли бозорда товарни таклиф этаётган ҳам жисмоний ҳам ҳуқуқий шахс сотувчи сифатида намоён бўлиши мумкин. Қолаверса у товарни ишлаб чиқарувчи ва даставвал уни харидори бўлган воситачи сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ишлаб чиқариш ва унинг асосий субъекти корхонани сотувчи ўзида акс эттиради.
Товарни сотиб олаётган ҳам жисмоний ҳам ҳуқуқий шахс бозорда харидор бўлиши мумкин. Лекин у воситачи ҳам бўлиши мумкин ва товар сотиб олинганидан сўнг у сотувчи бўлиб ҳисобланади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам харидор истеъмол томонида бўлади.
Шунинг учун ҳам бозор нафақат сотувчи ва харидор, балки ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги ўзаро муносабатлар соҳаси, яъни кенг кўламли айрибошлаш соҳасининг энг муҳим бўлаги сифатида намоён бўлмоқда.
Бозорларни битимлар объекти бўйича истеъмол товарлари бозори, ишлаб чиқариш омиллари (ишлаб чиқариш омиллари, меҳнат ресурслари) бозори, пул ва кредитлар бозорларига ажратиш мумкин.
Фаолият юритиш шартлари бозорлар таснифи ҳам турлича. Уларнинг айримларида (ким ошди савдолари, биржалар) мувозанат махсус агентлар (ким ошди савдоларини олиб борувчилар, маклерлар) ёрдамида ўрнатилади ва бундай бозорлар тартибли деб номланади. Тартибсиз бозорларда талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат тартибсиз равишда ўрнатилади.
Бозор амалиётларида ҳар бир хоҳловчининг иштирок этиши мумкинлигидан келиб чиққан ҳолда бозорлар очиқ ва ёпиқ турларига бўлинади.
Битимларнинг айрим шартлари, барча сотувчи ва харидорлар белгиланган вақтда ва маълум жойда учрашадиган “нуқтали” бозорда, бошқалари эса бир неъмат турли жойда ва вақтда сотиладиган “фазовий” бозорда юз беради.
Сотувчи ва харидорларнинг ўзаро муносабатлар ва ўртасидаги рақобатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозорларни тегишли тур ва шаклларга бўлиш мумкин. Буни 6.1 жадвал ёрдамида амалга ошириш қулайдир.
Бозорларни географик жойлашуви (маҳаллий, минтақавий, миллий, жаҳон), тавсифи ва сотиш ҳажми (чакана, улгуржи савдо), товар ассортименти (балиқ, гўшт, кийим-кечак, пойафзал, уй-жой бозори) ва бошқа бир қатор белгилари бўйича кўриб ўтиш мумкин. Лекин бизни кейинги мавзуга алоқадор бўлган ва кўриб ўтилган ишлаб чиқариш ресурслари турлари ёки объектлари бўйича бозорларни бўлиш қизиқтиради (“Таклиф ва талаб: Бозор мувозанати”).
6.1-жавдал
Бозор турлари ва шакллари
Харидорлар
|
Сотувчилар
|
Кўп
|
Бир нечта
|
Битта
|
Кўп
|
Мукаммал бозор
|
Олигопол бозор
|
Монопол бозор
|
Бир нечта
|
Олигопсонияли бозор
|
Иккиламчи олигополияли бозор
|
Монопол бозор
|
Битта
|
Монопсонияли бозор
|
Монопсонияли бозор
|
Иккиламчи монополияли бозор
|
6.2.Талаб. Талаб эгри чизиғи. Талабдаги ўзгаришлар
Даставвал сизларни тўловга тайёрлилик (willingness to pay) тушунчаси билан таништириб ўтмоқчимиз. Бунда нимани тушуниш мумкин? қиимати маълум бир нарсадан воз кечиш имконияти ва тайёрлилик даражаси билан белгиланувчи маълум бир товар ёки хизматларни танлашда ҳар бир инсоннинг ўз нуқтаи назари мавжуд бўлади. Бу инсон воз кечиши мумкин бўлган ҳар қандай нарса бўлиши мумкин.
У ёки бу турдаги товар ва хизматларни олиш учун қанча инсон маълум бир нарсадан воз кечиши мумкинлигини қандай аниқлаш мумкин? Буни аниқ бир мисолда кўриб ўтайлик. Фараз қилиайлик видео кассетага эга бўлиш учун Ахмад муайян суммада пул тўлашга тайёр. Бунгача Ахмад ихтиёрида ҳеч қандай кассета йўқлигини биз асос деб қабул қилдик. Биз ундан 1 кассета учун 3500 сум тўлашга у тайёрлилигини сўрадик. Буни график кўринишида акс эттириш мумкин (5.1 чизма). Биринчисига эга бўлганидан сўнг ундан иккинчи кассетани сотиб олишга у қанча тўлашга тайёр эканлигини сўрадик. Графикка кўра уни жавоби 2600 сўмни ташкил этди. Шу тариқа биз ҳар бир қўшимча кассета учун тўлашга тайёрлиликни билиб оламиз. Мазкур ҳолатда 3 кассета учун тўлашга тайёрлилик 2100 сўмни, 4 кассета учун эса 1800 сўмни ташкил этмоқда. Тўлашга тўйёрлилик тўғри тўртбурчанинг баландилиги шаклида акс эттирилади. Тўлашга тайёрлилик баҳони аниқлаш учун фундаментал асос бўлиб ҳисобланади.
6.1 расм. Тўлашга тайёрлилик.
Талаб ва таклиф амал қилувчи бозорда товар ва хизматларнинг баҳоси шаклланади. Шу мулоҳазалар нуқтаи назаридан талаб ва таклифга доир муаммоларни босқичма-босқич кўриб ўтамиз.
Талаб (Demand) деб оқилона ёки муҳит таъсири остида ҳаракат қилишидан қатъий назар маълум баҳода харидор сотиб олишга тайёр бўлган тегишли бозордаги мавжуд товар ва хизматлар миқдорига айтилади.
У ёки бу турдаги товарга бўлган талаб иқтисодиётнинг муайян бир тармоғига бўлган талабни билдиради.
Мазкур таъриф талабни микроиқтисодиёт томонидан ўрганилаётган объект сифатидаги қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиб олиш имконини беради.
1. Микроиқтисодиёт маълум бир турдаги товарга бўлган талабни ўрганади. Товарга бўлган талаб индивидуал ва яхлит бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда бу иқтисодиётни айрим субъектларининг талаби, иккинчисида эса яхлит харидор сифатида иқтисодиёт субъектлари учун зарур бўлган тегишли товарнинг жами ҳажмига бўлган талабдир. Оҳиргилар бу уй хўжалиги ёки фирмалар вакиллари бўлган истеъмолчилардир.
2. Талаб нафақат товарни харидор учун кераклиги, балки уни ҳақ тўлаш қобилиятини ҳам акс эттиради. Демак талаб субъектнинг сотиб олиш қобилиятини акс эттиради.
3. “Талаб” тушунчаси товарни сотиб олинганлигини билдирмайди, чунки товарга бўлган талаб товар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳам рўй бериши мумкин.
4. Маълум бозордарда маҳаллий, минтақавий, миллий, жаҳон бозорларда талаб юз беради.
5. Талаб вақтинчалик тавсифга эга, у муайян бир дақиқада, кунда, ҳафтада, ойда ва х.к. бўлиши мумкин. Шунинг учун, агар нисбатан узоқ давр олинса, у ёки бу турдаги товарга бўлган талаб динамикаси тўғрисида сўз юритиш мумкин.
Муайян давр мобайнида амал қилаётган баҳоларнинг маълум бир даражасида истеъмолчилар сотиб олиш имконига эга бўлганда маҳсулот миқдорини акс эттирувчи график кўринишида келтириш мумкин. Шунингдек талабни жадвал кўринишида ҳам акс эттириш мумкин. У баҳоларнинг ҳар бир даражаси бўйича харидор сотиб олиш ҳоҳишига ва имкониятига эга бўлган маҳсулот миқдорини кўрсатади (бир хил шароитларда баҳолар фойдалилиги нуқтаи назаридан турли баҳоларда талаб билдирилади). 6.2. жадвал бунга яққол мисол бўла олади. Ушбу жадвал баҳоларнинг ҳар бир даражаси бўйича битта харидор сотиб олиш истагига ва имкониятига эга бўлган гуруч баҳоси ва миқдори ўртасидаги алоқадорликни кўрсатади.
6.2 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |