7.2.Талаб ва таклифнинг ўзгариши
Юқорида эслатиб ўтилганидек, талаб истеъмолчилар дидлари ёки даромадларидаги тебранишлар, истеъмол кутишлар ёки ўхшаш маҳсулотлар нархидаги тебранишлар натижасида ўзгариши мумкин. Бошқа томондан таклиф технология, ресурсларнинг нархлари ва солиқларнинг ўзгариши натижасида ўзгариши мумкин. Агар биз бу ерда талаб ва таклиф ўзгаришининг мувозанатли баҳога таъсирини кўриб чиқишга эътибор бермасак, таҳлилларимиз тўлиқ бўлмаган бўлур эди.
Талабнинг ўзгариши. Дастлаб 6.4-расмда таклиф ўзгармасдан қолади деб қабул қилган ҳолда талабнинг ўзгариши оқибатларини таҳлил қиламиз. Айтайлик, талаб 7.2-расмда кўрсатигандек ортиб бормоқда. Бу нарх-навога қандай таъсир қилади? Талаб ва таклиф эгри чизиқларининг янги кесишиш нуқтаси баҳо ва миқдор ўқларидаги кўрсаткичлар кесишган нуқтасидан юқорилигини қайд қилган ҳолда қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин: бошқа тенг шароитларда(таклиф) талабнинг ортиши нарх ошиши ва маҳсулот сифатининг ортиши самарасини келтириб чиқаради. (График таҳлилнинг муҳимлиги аниқ кўринади; маҳсулот миқдори ва нархга таъсирни аниқлаш учун рақамли устунлардан фойдаланишнинг ҳожати қолмайди, бу ерда графикда бу кўрсаткичлар кесишиш нуқталарини эскиси билан янгисини солиштиришнинг ўзи етарли). 7.3-расмда кўрсатилганидек, талабнинг камайиши билан нарх пасайиши самараси, ҳам маҳсулот миқдори камайиши самараси рўй беради. Бошқача қилиб айтганда, биз талабнинг ўзгариши ва бундан келиб чиқадиган ҳам мувозанатли баҳо, ҳам маҳсулот миқдорида ўзгаришлар ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кўришимиз мумкин.
7.2-расм. Талабнинг ортиши 7.3-расм. Талабнинг камайиши
Таклифнинг ўзгариши. Энди тескари жараённи амалга оширамиз ва талаб доимий деб қабул қилган ҳолда таклифнинг ўзгаришини баҳога таъсирини таҳлил қиламиз. 6.4-расмда кўрсатилганидек, таклиф ортган пайтда таклиф ва талаб кўрсаткичларининг янги кесишиш нуқтаси мувозанатли баҳодан паст бўлади. Лекин маҳсулотнинг мувозанатли миқдори ортиб боради. Бошқа томондан таклифнинг қисқариши маҳсулот нарҳининг ортишига олиб келади. 6.5-расм худди шу ҳолатни акс эттиради. Бу ҳолатда нарҳ ортади, маҳсулот миқдори эса камаяди. Бошқача қилиб айтганда, таклифнинг ортиши нарх пасайиши ва маҳсулот миқдори ортиши самарасини келтириб чиқаради. Талабнинг ўзгариши ва бундан келиб чиқадиган мувозанатли баҳо ўзгариши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд, лекин таклиф ўзгариши ва бундан келиб чиқадиган маҳсулот миқдори ўзгариши орасидаги боғлиқлик тўғри бўлиб қолади.
7.4-расм. Таклифнинг ортиши
Do'stlaringiz bilan baham: |