The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Доиравий айланиш модели (маҳсулот ва даромадлар)



Download 2,79 Mb.
bet36/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

5.5. Доиравий айланиш модели (маҳсулот ва даромадлар)

Ушбу мавзу вазифаси барча замонавий иқтисодий тизимларга ҳос бўлгани каби капиталистик иқтисодиёт мисолида даромаднинг доиравий айланиш моделини кўриб ўтишдир. Капитализмнинг аниқ ва умум қабул қилинган таърифи йўқ бўлгани сабабли биз қуйидаги институт ва тамойиллар орқали соф капитализмнинг асосий жиҳатларини келтирамиз:


1. Хусусий мулкчилик.
2. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги
3. Шахсий манфаат ҳатти-ҳаракатнинг бош омили сифатида.
4. Рақобат
5. Баҳолар тизими ёки бозор тизимига таяниш.
6. Хукумат ролининг чекланганлиги.
Бундан ташқари, барча замонавий иқтисодий тизимларга хос бўлган фаолият юритишнинг айрим институтлари ва шакллари мавжуд. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) илғор технология ва ишлаб чиқариш воситаларидан кенг миқёсда фойдаланиш. 2) ихтисослаштириш ва 3) пулдан фойдаланиш. Ихтисослаштириш ва илғор технология ҳар қандай иқтисодиётда ресурслардан самарали фойдаланиш негизи бўлиб хизмат қилади. Жамиятда пуллардан фойдаланиш ихтисослаштиришни йўлга қўйиш, энг илғор технологияни қўллаш ва бундан фойда олиш имконини берувчи кенг кўламли иқтисодиёт сифатида намоён бўлади.
Барча замонавий иқтисодий тизимлар, капиталистик, социалистик ёки коммунистик мафкура асосида қурилишидан қатъий назар, илғор технология ва ишлаб чиқариш воситаларини кенг кўламда фойдаланишга асосланади. Танлаш эркинлиги билан бир қаторда, шахсий фойдани кўпайтиришга интилиш ва рақобат соф капитализм шароитида техник тараққиётни таъмин этиш қуроли бўлиб хизмат қилади. Капиталистик тузум янги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш учун рағбатларни мужассамлаштиришда юқори самарага эга. Нима учун? Чунки, бунда яратилаётган пулли мукофот бевосита янгилик эгасига тегишли бўлади. Шунинг учун соф капитализм мураккаб ишлаб чиқариш воситалари, асбоблар, машиналар, йирик фабрикалар, омборхоналар ва ускуналар, транспорт воситалари ва маркетингни кенг кўламда қўллашни ва нисбатан тез суръатларда ривожланишини талаб этади.
Илғор технологияларнинг мавжудлиги ва ишлаб чиқариш воситаларини кенг қўламда қўллаш нима учун муҳим? Чунки маҳсулот ишлаб чиқаришнинг энг содда тўғри усули одатда энг самарасиз бўлиб ҳисобланади2. Ҳаттоки Робинзон Крузо ҳам самарасиз қўл меҳнатидан фойдаланишга нисбатан унга нисбатан «билвосита» ишлаб чиқариш, яъни меҳнат қуролларидан фойдаланишни қулай деб билган. Кичик ўлчамдаги томорқага эга бўлган фермер ҳам қўл меҳнатидан фойдаланганда кулгили бўлур эди. Шу нарса аёнки, ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун меҳнат қуроллари, яъни ишлаб чиқариш воситаларини тайёрлаш самаралироқ ишлаб чиқаришга эриши, яъни кўпроқ маҳсулот ҳажми кўринишида юқори даромадлар келтиради. Сув олишнинг энг яхши усули бу уни олиш учун қувирга шўнғиш эмас, балки уни қувирдан тортиб олишдир. Лекин бу ерда бизни тузоқ кутмоқда. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ва иқтисод қилиш муаммоларининг асосий жиҳатлари таҳлиллари бўйича ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ҳажмдаги ишлаб чиқариш шароитида истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдан ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга ўтиш жоиз. Истъемолчилар сифатида келгусида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва кўпроқ ҳажмда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш имкониятини берувчи ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш учун ресурсларни йўналтиришда бугун биз белбоғларни таранглаштиришга мажбурмиз. Аксарият истеъмолчилар ўзлари истеъмол қиладиган ҳеч бир товар ва хизматларни ўзи ишлаб чиқармайдилар, аксинча, улар ишлаб чиқарилаётганидан кам миқдорда ёки умуман истеъмол қилмайдилар. Бутун ҳаёти давомида реактив двигателлар учун деталлар тайёрловчи ишчи самолётда саёҳат қилишни «истеъмол» қилмаслиги мумкин. Камдан-кам ҳолатларда уй хўжаликлари ўз истеъмоли учун озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечакни ўзлари ишлаб чиқаришга интилади. Кўпчилик фермерлар ўз фермасида етиштирилган сутни маҳаллий сут заводига сотади, ўзлари эса маргаринни савдо дўконидан сотиб олади. Ўз-ўзини таъминлаш самарасизликни келтириб чиқариши жамият учун аллақачон маълум.
Барча ишни бажаришга киришаётган инсон, жуда ёрқин шахс бўлиши мумкин, лекин меҳнат унумдорлигининг юқорилиги билан ажралиб турмайди.
Ихтисослаштириш-ишчилар меҳнат тақсимоти - улар меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Бир ҳил турдаги ишни доимий равишда бажариш, бир иш турини иккинчиси билан алмаштирилиши ва йўқотишлардан холис этади, яъни меҳнат тақсимотининг пировард натижаси бу меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдир. Ҳар биримиз ўзимиз учун қанчалик кам ишлаб чиқарсак, бошқалар томонидан амалга оширилувчи ишлаб чиқаришга шунчалик кўпроқ қарам бўлиб қоламиз. Бу муаммо иқтисодиётда пулдан фойдаланиш масаласини кўриб ўтишимизни тақозо этади.
Деярли барча иқтисодий тизимларда, муомила воситаси вазифасини бажарувчи пулдан фойдаланилади. Ихтисослаштириш ва айрибошлаш жараёнини енгиллаштириш учун пул тизимини амал қилиш эҳтиёжи билан боғлиқ муаммоларни кўриб ўтиш капиталистик иқтисодиётда баҳолар ва бозорлар ролини аниқроқ тавсифлаш заруратини келтириб чиқармоқда.

5.4-расм. Ресурслар, маҳсулотлар ва даромадларнинг доиравий айланиши.


Расмнинг юқори қисмида ресурс бозорининг кўриниши берилган. Бу ерда барча иқтисодий ресурсларга бевосита ёки билвосита (улар эгалигида бўлган савдо-саноат корпорациялари орқали) эгалик қилувчи уй хўжаликлари уларни корхоналарга3 етказиб беради.


Ер, капитал, меҳнат ва тадбиркорлик қобилиятидан фойдаланганлиги учун тўланадиган баҳолар, диаграмманинг юқори қисмида кўрсатилган ресурс бозорида белгиланади. Бу ерда корхоналар талабни билдирувчи ролида, уй хўжаликлари эса таклиф агентлари ролида намоён бўладилар. Тайёр буюмлар ва товарлар баҳолари диаграмманинг пастки қисмида кўрсатилган маҳсулотлар бозорида шаклланади. Бу ерда энди уй хўжаликлари талабни билдирувчилар ролида, корхоналар эса таклиф агентлари ролида намоён бўладилар. Албатта, корхоналар ресурсларга талаб билдирадилар, чунки охиргилар ёрдамида фирмалар товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи восита бўлиб хизмат қилади. Талаб ва таклиф кўп сонли меҳнат ва моддий ресурслар билан ўзаро алоқадорлиги уларнинг бир-бирига баҳо белгилаб беради. Корхоналар ресурсларни сотиб олиб амалга ошираётган тўловлари, ушбу корхоналар харажатини ташкил этади, шу билан бирга ресурсларни етказиб берувчи корхоналарни иш ҳақи, рента, фоизлар ва фойда олишини таъмин этади.
Энди диаграмманинг пастки қисмида кўрсатилган маҳсулотлар бозорига эътиборни қаратамиз. Ресурслар савдоси ҳисобига уй хўжаликлари томонидан олинаётган пул даромадлари реал қимматга эга эмас. Истеъмолчилар танга ва қоғоз пулларни ейиши ёки кийиши мумкин эмас. Шунинг учун пул даромадларини сарф қилиш жараёнида уй хўжаликлари кўп сонли товар ва хизматларга бўлган талабини акс эттирадилар. Шу вақтнинг ўзида корхоналар ишлаб чиқариш учун сотиб олинган ресурслар ва шу бозордаги товар ва хизматлар таклифини бирлаштирадилар. Талаб ва таклиф тўғрисидаги ушбу қарорларнинг ўзаро таъсири маҳсулотлар баҳосини белгилайди. Эътибор қилинг, корхоналар нуқтаи назаридан товар ва хизматларга истеъмол харажатлари оқими, улар томонидан ушбу товар ва хизматларни сотишдан олинган даромад ёки тушумни ташкил қилади.
Доиравий айланиш модели (ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар) иқтисодий фаолият ва қарорлар қабул қилиш жараёнлари, мураккаб ўзаро боғлиқликни акс эттиради.
Иккала асосий бозорда ҳам уй хўжаликлари ва корхоналар намоён бўлиши, лекин ҳар бир ҳолатда қарама-қарши томонларда юзага келишига эътибор беринг. Ресурслар бозорида корхоналар сотиб олувчилар, яъни талаб томонида акс эттирилса, уй хўжаликлари, ресурслар эгаси ва таъминотчилар сифатида, яъни таклиф томонида акс этирилади. Маҳсулотлар бозорида улар ўз ўрнини алмаштириладилар: уй хўжаликлари, истеъмолчилар сифатида талаб томонида акс эттирилади, корхоналар эса сотувчилар лагерида бўлиб, таклиф томонида акс эттириладилар. Шу билан бирга ушбу иқтисодий гуруҳларнинг ҳар бири ҳам сотиб олади ҳам сотади.
Ушбу битимлардан сўнг тақчиллик белгиси турибди. Корхоналарни таъминлаш учун уй хўжаликлари чекланган ресурсларга эга бўлганлиги сабабли, истеъмолчилар пул даромадлари ҳам чеклангандир. Бу ҳар бир истеъмолчи даромадини ўз чегарасининг белгиланишини билдиради. Долларнинг чекланган миқдори истеъмолчи сотиб олишни ҳоҳлаган барча товар ва хизматларни сотиб олишга имкон бермайди.
Ресурслар чекланганлиги сабабли, тайёр маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳам бунга мос равишда чекланган. Таҳлил давомида ресурслар тақчиллиги ва уни ҳал қилиш йўлини танлаш масаласи кўриб ўтилган.
Хулоса қиламиз. Монетар иқтисодий тизимда ўй хўжаликлари ресурслар эгалари сифатида уларни корхоналарга сотади, истеъмолчилар сифатида эса товар ва хизматларни сотиб олиш учун ресурслар савдосидан олинган пул даромадини сарфлайдилар. Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ресурсларни сотиб олиши лозим, уларнинг тайёр буюмлари кейинчалик уй хўжаликларига уларни истеъмол харажатларига айрбошлаш шаклида сотилади ёки корхоналар нуқтаи назаридан ёндашилганда уларнинг тушуми айрибошланади. Соат милларига қарши иқтисодий ресурсларнинг реал оқими соат миллари бўйлаб истеъмол харажатлари ва даромадларнинг пул оқими бу жарёнининг якуний натижаси бўлиб хизмат қилади. Бу оқимлар бир вақтда рўй беради ва доимий қайтарилади.
Чекловлар. Соф капитализмни амал қилиши жараёнида ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар доиравий айланишининг умумий тавсифида айрим камчилик ва нуқсонлар мавжуд.
1. Доиравий айланиш модели (ресурслар, маҳсулотлар, даромадлар) алоҳида уй хўжаликлари, корхоналар, маҳсулотлар ва ресурслар бозорларига доир бўлган ҳақиқатни акс эттирмайди. Шунингдек у корхона ва уй хўжаликлари ичида рўй бераётган битимларни ҳам кўрсатмайди. Аслида ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар доиравий айланиш моделининг асосий афзаллиги шундаки, у соф капитализмни амал қилишининг фундаментал тамоийлларини очиб беради, лекин кузатувчига унинг асл моҳияти билан танишиш имконини бермайди. Бу ерда биз умумий ўрмонга назар ташладик, унинг алоҳида дарахтларини ўрганишга кейинчалик киришамиз.
2. Доиравий айланиш модели (ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар) ҳукумат иқтисодий ролига умуман тааллуқли эмас. Бунинг сабаби нима? Соф капитализм институтлари, ҳукумат роли муҳим бўлмаган, берк, ўз-ўзини тартибга солувчи иқтисодиётни яратишни назарда тутади.
3. Бу модел, уй хўжаликларини ўз пул даромадларини тўлиғича сарф қилиши, ўз навбатида даромад ва харажатлар оқими ўзгармас миқдор бўлиб ҳисобланишини назарда тутади. Реал ўлчамларда бу ишлаб чиқариш ва бандлик даражалари ҳам ўзгармаслигини билдиради. Макроиқтисодиёт даромадлар ва маҳсулотлар оқимидаги тебранишларнинг сабаб ва оқибатларига бағишланган.
4. Доиравий айланиш моделини (ресурслар, маҳсулотлар ва даромадлар) доимий двигател сифатида кўриш керак эмас. Ушбу модел орқали ёритилаётган иқтисодий жараёнлар инсон энергиясини тугатади ва моддий ресурсларни тўлалигича истеъмол қилади. Бундан ташқари кенг кўламда ёритилган атроф муҳитни ифлосланиши муаммоси, ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларига сарф қилинаётган ресурсларнинг катта қисми чиқиндиларнинг у ёки бу кўринишида тизимга қайтарилишидан келиб чиқади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish