13.3. Рақобатни ҳимоя қилиш
Рақобот капиталистик иқтисодиёт шароитида асосий тартибга солувчи механизм бўлиб ҳисобланади. Рақобат шундай кучки, у ишлаб чиқарувчилар ва ресурс етказиб берувчиларни сотиб олувчиларга ёки истеъмолчилар суверенитетига тўла бўйсундириб қўяди. Рақобат шароитида айнан таклиф ва талаб тўғрисидаги кўпчилик сотувчи ва харидорларнинг қарори бозор нархларини белгилаб беради. Бу дегани хусусий ишлаб чиқарувчилар ва ресурс етказиб берувчилар бозор тизими қайд қилиб сотувчилар эътиборига ҳавола қилган сотиб олувчилар ҳохишигагина мослашиши мумкин. Бозор тизими талабларига бўйсунадиган рақобат қилувчи ишлаб чиқарувчиларни даромад ва ўз ўринларини янада мустаҳкамлаш кутади; кимки бозор қонунларини бузса, у зарар кўради ва оҳир оқибатда инқироз (банкрот)га учрайди. Рақобат шароитида харидор бу - хўжайин, бозор-уларнинг агенти, корхона эса уларнинг хизматкоридир.
Монополиянинг ривожланиши бу ҳолатни кескин ўзгартириб юборади. Монополия нима ўзи? Кенг маънода – бу ҳолатда сотувчилар сони шунчалик кам бўладики, бунда ҳар бир сотувчи таклифнинг умумий ҳажмига ва шунинг учун ҳам таклиф қилинаётган товар нархига таъсир кўрсата олади. Бундай ҳолатнинг аҳамияти қандай? Бу ҳолат шундай ҳолатки, бунда монополия рақобатнинг ўрнини эгаллайди, сотувчилар бозорга таъсир ўтказишлари ёки ундаги баҳони ўз фойдаларига ёки умумий жамиятнинг зарарига бошқаришлари мумкин. Монополистлар таклифнинг умумий ҳажмини бошқариш имкониятлари билан сунъий равишда маҳсулот ҳажмини қисқартиришлари ва бунинг натижасида маҳсулот учун нюқори нарх белгилашлари ва барқарор иқтисодий наф олишлари мумкин. Рақобатни йўқ қиладиган бундай нархлар ва даромадлар истеъмолчилар манфаатларига тўғридан-тўғри зиддир. Жамиятнинг иродаси монополистларни ўзаро рақобат қиладиган сотувчиларни бошқаргандек бошқара олмайди. Ишлаб чиқарувчининг бу даражадаги суверенитети рақобатни ўрнини эгаллаб олади. Натижада ресурслар шундай тақсимланадики, бу жамият эҳтиёжини қондириш мАқсадида эмас, балки юқори даромад олиш мақсадида бўлган монополист сотувчилар манфаатларига тўла мос келади. Қисқа қилиб айтганда, монополия иқтисодий ресурсларни нооқилона тақсимланишига олиб келади.
АҚШда ҳукумат монополистлар устидан асосан икки хил йўл билан назорат ўрнатишга ҳаракат қилган. Биринчи ҳолатда, технологик ва иқтисодий шароитлар рақобат қиладиган бошқа бозорларни бўлишини истисно қиладиган «табиий монополиялар» шароитида ҳукумат баҳоларни тартибга солиш учун давлат комиссияларини ташкил қилди ва кўрсатиладиган хизматларга стандартлар белгилаб қўйди. Транспорт, алоқа, электр энергияси ишлаб чиқариш ва таъминлаш ва бошқа жамият фойдаланадиган хизматлар у ёки бу даражада бундай тартибга солиниб туради. Маҳаллий ҳокимиятлар даражасида электроэнергетика ва сув билан таъминлаш корхоналари одатда давлат мулки ҳисобланади. Лекин иккинчи ҳолатда бозорларнинг аксари кўп қисмида юқори даражада рақобат ривожлангандагина самарали ишлаб чиқариш таъминланади. Шунунг учун ҳам федерал ҳукумат бизнесни юритишнинг самарали регулятори сифатида рақобатни ҳимоя қилиш ва кучайтириш мақсадида 1890 йилдаги Шерман Қонунидан бошлаб қатор антимонопол ва антитрест қонунларни қабул қилган.
Капиталистик институтлар учун ҳуқуқий асос таъминланган ва рақобат ҳимоя қилинган шароитда ҳам давлат томонидан баъзи бир иқтисодий вазифаларни бажариб туришга эҳтиёж сезилади. Бозор тизими ўзининг энг мақбул вариантида ҳам давлат томонидан рағбатлантириб, такомиллаштириб турилиш зарур бўлган ўзига яраша камчилик ва нуқсонларга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |