Мулк ҳуқуқи, табиат ресурслари, бозор иқтисодиёти, режали иқтисодиёт, ҳуқуқнинг таркиби, умумийлик, алоҳидалик, ўтувчанлик, мулк санкцияси, самарадорлик.
Назорат саволлари
Бозор иқтисодиётишароитида мулк ҳуқуқи кимга берилади?
Марказлашган режали иқтисодиёт шароитида мулк ҳуқуқи кимга берилади?
Табиий ресурслар хусусий мулкчилик ҳуқуқининг тарафдорлари ўз фикрларини қандай исботлайдилар?
Табиий ресурсларнинг назоратсиз хусусийлаштирилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Мулк ҳуқуқининг самарали таркиби қандай тўртта муҳим хусусиятларга эга?
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва унинг нархи ифодаланган графикда истеъмолчилар даромадини (consumer surplus)кўрсатинг.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва унинг нархи ифодаланган графикда ишлаб чиқарувчилар даромадини (producer surplus)кўрсатинг.
Қайси шароитда бозор мувозанатига эришилади? Буни графикда кўрсатинг.
Адабиётлар рўйҳати
Tom Tietenberg, Environment and Natural Resource Economics. Third edition, стр. 44 – 52.
Barry C. Field and Martha K. Field, Environmental Economics: an Introduction, стр. 201- 206
Голуб А.А., Струкова Е.В., Экономика природных ресурсов, стр. 167- 204.
15- боб
ИККИЛАМЧИ САМАРА
15.1. Иккиламчи самара бозорлар нобарқарорлиги сифатида
Мулкчилик ҳуқуқи самарали тузилмасининг асосий тавсифларидан бири ўзига ҳосликдир. Лекин амалиётда ушбу тавсиф кўпинча бузилади. Кўп учрайдиган бузилишлардан бири бу қарор қабул қилувчи шахсни унинг ҳатти ҳаракати натижасида юз бериши мумкин бўлган барча оқибатлари ҳақида қайғурмаслигидадир.
Иккита компания бир дарёда жойлашган вазиятни фараз қилайлик. Улардан бири пўлат ишлаб чиқаради, бошқаси эса соғломлаштириш мажмуини бошқаради. Иккала компания ҳам дарёдан фойдаланади, лекин турли мақсадларда. Пўлат ишлаб чиқарувчи компания ишлаб чиқариш чиқиндиларини оқизиб юбориш учун сувдан фойдаланади, иккинчиси соғломлаштириш мақсадларида дам олувчиларни жалб қилишга ҳаракат қилади. Агар ушбу икки компания эгалари турли шахс бўлса, у ҳолда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни кутиш ноўриндир. Пўлат ишлаб чиқарувчи компания нархи юқори ускуналарни жорий этиш ҳисобига ўз даромадини қисқартиришдан манфаатдор эмас, бу эса ўз навбатида дам олувчилар сонини қисқариши ва оқибатда даромадларнинг камайиши ва атроф муҳитни ифлосланишига олиб келиши мумкин.
Бундай вазият иккиламчи самара ёки externalities деб номланади. Иккиламчи самара – бу бозор тизимида иштирок этмайдиган учинчи субъект томонидан алоҳида шахс ёки гуруҳ ҳиссасига тушувчи фойда ёки харажатдир. Иккиламчи самара инсонлар даромадлари ёки турмуш фаровонлигини улар фаолиятига ёки бошқа шахслар фаолиятига боғлиқ бўлган ҳолларда ҳар қандай вазиятда мавжуд бўлади. Мазкур мисолда, пўлат ишлаб чиқарувчи компаниянинг дарёга чиқиндиларни оқизиши курортни иккиламчи харажатларини кўпайтиради, тозалаш иншоотларига пўлат ишлаб чиқарувчи компаниялар сарфи, қанча чиқинди чиқариш лозимлигини аниқлаш учун етарли бўлиб ҳисобланмайди.
Пўлат бозоридаги иккиламчи харажатлар самараси 15.1 расмда кўрсатилган. Пўлат қуювчи саноат нафақат пўлат ишлаб чиқаради, балки чиқиндиларни оқизиш йўли билан атроф муҳитни ифлослантиради. Пўлатга бўлган D талаб эгри чизиғида кўрсатилган ва пўлат ишлаб чиқаришнинг хусусий маржинал харажатлари (зарар ва ифлосланишни назорат қилишдан ташқари) МСр чизиғи сифатида келтирилган. Жамият ифлосланиш ва пўлат ишлаб чиқариш харажатларини кўриб ўтаётганлиги боис, ижтимоий маржинал харажатлар функцияси (MCs) ҳар икки турдаги харажатни ўз ичига олади.
Агар пўлат қуювчи саноатни ифлослантириши устидан ташқи назорат бўлмаса, у Qm ишлаб чиқаришга интилади. Рақобат шароитида бу танлов ишлаб чиқарувчининг, бизнинг мисолимизда пўлат қуювчи компания даромадларини максималлаштиради. Бунга қарамасдан, бу самарасиз эканлиги маълум бўлмоқда, чунки соф фойда Qm нуқтасида эмас, Q* нуқтасида максимал даражага етади.
15.1 расмга таяниб ифлосланишнинг иккиламчи самарасини келтириб чиқарувчи товарларни бозор жойлашуви тўғрисида қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин:
Ҳаддан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиши.
Ўта кўп зарарли чиқиндилар.
Ифлосланишни келтириб чиқарувчи товарлар баҳоси жуда паст.
Харажатлар ташқи бўлгунга қадар, ҳар бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришдан ифосланишни қисқартириш бўйича бозорда рағбатлар бўлмайди.
Материаллардан такроран фойдаланиш тизимлари қўлланилмайди, чунки чиқиндиларни оқизиш ва табиатни ифлослантириш бирмунча арзондир.
Н арх,
бир бирлик
учун,$
P*
Pm Qm
15.1 расм
Шундай қилиб, бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун бозор номукаммаллиги самараси хом ашё, иш кучи ва х.к. таъсир кўрсатади. Бу самара бутун иқтисодиётдан ўтиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |