The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet71/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

1. Ишсизлик. Хусусий секторда харажатларнинг умумий даражаси тўла бандликни таъминлаш учун жуда ҳам оз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳукумат хусусий ва давлат харажатларининг умумий миқдори тўла бандликни яратишга етарли бўлиши учун хусусий харажатларни тўлдириб туришга мажбур. Ҳукумат буни қандай қилиб амалга оширади? Бу саволга битта жавоб шундан иборатки, ҳукумат харажатлари ва солиққа тортиш усулини жамият бойликлари ишлаб чиқаришга ресурсларни қайта тақсимлаш учун қўллагандек қўллаш керак. Аниғи, ҳукумат бир томондан жамият бойликларини ишлаб чиқаришга ресурсларни қайта тақсимлаш учун ишлатилаётган ўз харажатлари ва солиққа тортишни кўпайтириш керак. Яна ҳам аниқроғи ҳукумат зиммасида бир томондан жамият бойликлари ва хизматлар учун ўз харажатларини кўпайтириши, иккинчи томондан эса - хусусий сектор харажатларини рағбатлантириш учун солиқларни қисқартириши керак.
2. Инфляция. Агар жамият иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш қуввати имкониятидан ортиқча сарфхаражат қилишга интилса бошқача ҳолат келиб чиқиши мумкин. Умумий харажатлар миқдори тўла бандлик шароитида маҳсулот миқдоридан ортиб кетса, ортиқча харажатлар нарх-навонинг ортиб кетишига сабаб бўлади. Умумий харажатларнинг ҳаддан ташқари катта ҳажми инфляцион характерга эга бўлади. Бундай ҳолатда ҳукумат ортиқча сарф-харажатларни бартараф қилиши лозим. Ҳукумат бунга аввало ўз харажатларини камайтириш, шунингдек, хусусий сектор харажатларини камайтириш мақсадида солиқларни ошириш йўли билан эришиши мумкин.
Аралаш иқтисодиёт шароитида ҳукумат иқтисодий организмни ташкил қилувчи моддий ва пул ресурслар айланишига тўла уйғунлашган бўлади. 3-бўлимда ёритиб ўтилган ҳукуматнинг ресурларни тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва айланиш моделида иқтисодиётни барқарорлаштириш соҳасидаги ҳукуматнинг вазифаларини қайтадан таҳлил қилиш ибратлидир. 6-3-расмда 1-дан 4-гача товар-моддий маблағлар оқими шунчаки 3.2 расмни такрорлайди. 1-ва2- оқимлар корхоналарнинг уй хўжаликлари учун етказиб берадиган ресурсларни сотиб олиш учун қилган харажатларини акс эттиради. Кўрсатилган харажатлар – корхоналар харажатлари, лекин улар уй хўжалигининг иш ҳақи, рента, фоиз ва даромадларини эмас. 3- ва 4- оқимлар корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш учун қилинган уй хўжаликларининг истеъмол харажатларини кўрсатади.
13.1-расм. Даромад, ресурслар ҳамда маҳсулотнинг айланиши ва давлат сектори.

Товарлар ва хизматлар

Товарлар ва хизматлар

(3) Даромад

Истеъмол харажатлари

Ҳукумат ҳаражатлари, солиқлар ва трансферт тўловлар даромаднинг тақсимланишига таъсир кўрсатади, ресурслрнинг тақсимланиши эса иқтисодий фаоллик даражасига таъсир кўрсатади.


Энди эса ҳукумат иқтисодий жараёнга қўшилиши натижасида юз берадиган турли хил ўзгаришларни синчковлик билан кўриб чиқишган ҳаракт қиламиз. 5-дан 8-гача бўлган оқимлар маҳсулотлар бозорида ҳам, ресурслар бозорида ҳам ҳаридни амалга оширади. 5- ва 6-оқимлар ҳукуматнинг хусусий корхоналардан, айтайлик қоғоз учун скрепка, компьютер, қуролли кучлар учун қурол ва моддий-техника таъминоти прдметлари ҳарид қилишини акс эттиради. Федерал ҳукумат конгрессменларга иш ҳақи тўлайди, қуролли кучлар шахсий таркибини, адлия вазирлигидаги юристлар, бюрократик аппаратнинг турли хил ҳодимларини ва бошқаларни ушлаб туриш харжатларини тўлайди, ўқитувчилар, автобус ҳайдовчилари, полициячилар ва ўт ўчирувчилар штатларини таъминлайди. Федерал ҳукумат шунингдек, қайсидир ҳарбий базани кенгайтириш учун ер сотиб олиши ёки ижарага олиши, муниципалитет эса янги бошланғич мактабларни қуриш учун ер участкалари сотиб олиши мумкин.
Шунингдек, ҳукумат уй хўжаликларига ҳам, корхоналарига ҳам жамият бойликлари ва хизматларини тақдим этади, буни 11- ва 12-оқимлар акс эттириб турибди. Охирга оқимларни биз соф солиқлар деб белгиладик, чунки уларга уй хўжаликларига қилинадиган трансферт тўловлари кўринишидаги «тескари солиқлар» ва корхоналарга бериладиган субсидиялар ҳам киради. Шундай қилиб 11-оқим нафақат корпорациянинг даромадидан, сотишдан олинадиган солиқ, ҳукуматга корхоналардан тушадиган акциз йиғимини, балки ҳукуматнинг фермерларга, кема қурувчиларга ва баъзи авиакомпанияларга ажратадиган субсидияларини ҳам кўзда тутади. Ҳукумат, шунингдек, бевосита уй хўжаликларини ҳам солиққа(шахсий даромадлар, иш ҳақидан олинадиган солиқ) тортади ва шу билан биргаликда уларга трансферт тўловларини(масалан, давлат хайрия нафақалари ва ижтимоий таъминот нафақалари) ҳам амалга оширади, бу 12-оқимда кўриниб турибди.
Биз тузган айланишнинг кенгайтирилган модели ҳукумат қандай қилиб даромадни тақсимлашни ўзгартиришини, ресурсларни қайта тақсимлашни амалга оширишини ва иқтисодий фаолликни мувофиқлаштиришни аниқ тушуниб олишга имкон беради. Солиқ ва трансферт тўловлар таркиби даромадни тақсимлашга сезиларли даражада таъсир ўтказиши мумкин. Айтайлик, 12-оқим бадавлат уй хўжаликларидан келадиган солиқ тушумларининг кам даромадли уй хўжаликларига тўланадиган трансферт тўловлари билан қўшилиб кетадиган солиқлар таркиби охир оқибатда даромадни тақсимлашда кенг миқёсдаги тенгликка олиб келади. 6- ва 8-оқимлар соф хусусий иқтисодиётдаги ресурс тақсимлашдан фарқ қиладиган ресурслар тақсимотини акс эттиради. Ҳукумат уй хўжаликлари сотиб оладиганлардан фарқ қиладиган товарлар ва ишчи кучини сотиб олади. Масалан, агар иқтисодиётда ишсизлик бўлса, ҳукумат харажатлари солиқларни ва трансферт тўловларини ўзгартирмасдан ушлаб турган ҳолатда умумий харажатлар, ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишига ва бандликни ошишига олиб келиши лозим. Ўз навбатида, ҳукамат ҳаражатларининг бундай даражасида солиқларнинг қисқариши ёки трансферт тўловларининг кўпайиши даромадларни кўпайтириши керак ва бу даромадларни сарф-харажат учун ишлатиш ва бу билан шахсий харажатларни кўпайишини рағбатлантириши мумкин. Инфляция рўй берганда ҳукуматнинг тескари сиёсати зарур бўлади:ҳукумат харажатлари қисқартирилиши, солиқларни кўпайтириш ва трансферт тўловларини камайтириш лозим.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish